Комил Алламжонов президент матбуот котиблигидан бўшатилди
Ўзбекистон президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари, президентнинг матбуот котиби Комил Алламжонов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда “Элтуз” билан гаплашган давлат амалдори билдирди.
Суҳбатдошга кўра, Алламжоновнинг ишдан олиниши Ўзбекистон президентининг Ҳиндистонга сафари билан боғлиқ. Аммо бу айнан қайси сабаблар экани ҳақида “Элтуз” мухбирида ҳозирча маълумот йўқ.
Комил Алламжоновнинг қайсидир туманга ҳоким бўлиши ҳақида ҳам тасдиқланмаган маълумотлар бор.
Комил Алламжонов 2017 йилнинг декабрида президент Шавкат Мирзиёев фармонига биноан матбуот котиби ва маъмурият раҳбари ўринбосари қилиб тайинланган эди.
Алламжонов бундан олдин Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизматини бошқарган.
Комил Алламжонов «Олтин қалам» ва «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил» нишони совриндоридир.
Комил Алламжонов Avtotest ширкати ва Turon 24 нашрининг ҳақиқий эгаси экани иддао қилинади.
Комил Алламжонов 2006 йили Санъат ва маданият институтини, 2010 йилда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Eltuz.com