Асосий мавзулар
17 апрел 2019

«Ўлган бувисига янги кафан…»

Оммавий ахборот воситаларида турк актёри Бурак Ўзчивитнинг янги туғилган чақалоғига Тошкентдан уй совға қилингани ҳақидаги хабарларни 17 апрель куни Тошкентнинг «Bizning Uylar Development» қурилиш ширкати рад этди.

«Брендимизнинг реклама юзи бўлган Бурак Ўзчивитнинг янги туғилган чақалоғига компаниямиз томонидан хонадон берилганлиги ҳақида тарқалган миш-мишлар ҳақиқатга мос келмайди.

Бурак Ўзчивит совға олиш учун ҳеч қандай талаб қўймаган ва компаниямизда бундай турдаги совға бериш масалалари муҳокама қилинмаган», дея билдирилди ширкат Instagram саҳифасида.

Турк актёрининг боласига уй берилгани ҳақидаги хабарлар ортидан ўзбекистонлик таниқли блогер ва шоумен Нозим Сафаров Тошкент расмийларининг чет элликларга прописка ва уй совға қилиш удумини ҳажв қилиб чиққан эди.

«Ўзбекистонга умуман алоқаси бўлмаган туркиялик қаердаги Буракнинг кеча туғилган боласи даже пропискалик бўлди.

Сен эса ҳануз ўз уйингда ўзинг ижарада турасан, Мамарайим. Ўл шу кунингдан, Мамарайим.

Севара Назархон куйлаганидек, «Юр, Мамарайим, сурдик бу ердан», дея ёзган эди Нозим Сафаров.

Турк актёрининг ўғлига янги уй берилгани ҳақидаги хабарни дастлаб Россияга тегишли Спутник.уз нашри тарқатган, бошқа кўп сайтлар кўчириб босишган эди.

Бундан сал аввал, 16 март куни президент Мирзиёев Тошкентда мамлакат спортини ривожлантиришга ҳали ҳеч бир ҳисса қўшмаган Россия хоккейи ва фигурали учиш юлдузларига квартиралар ҳадя қилишга фармон берган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 сентябр 2023
Бугунги мавзуимиз кўпчилик кутаётган, боғчаларга тарқатилган дори боис болаларнинг заҳарланиши билан боғлиқ муаммоларга оид. Бироқ воқеанинг асосий қаҳрамонларидан бири ...
26 июн 2018
Сил касаллиги ташхиси билан «Сангород»га этап қилинган Муҳаммад Бекжон ўзининг соппа-соғ эканини эътироф этишига қарамай, даволовчи врач унга 10 ...
9 август 2023
Деҳқонободлик зиëли олим «ҳокимларни сайлаш керак» деган фикр айтди. Қулоққа яхши эшитилади, аммо қорамолга айлантирилган тўданинг танлови давлатни таназзулга ...
3 январ 2020
Ёзувчи Набижон Боқий ошкоралик сиёсати шарофати билан 80 йилларда Ўзбекистондаги КГБ архивларига киришга муваффақ бўлган эди. Айни ҳужжатлар асосида ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...