Асосий мавзулар
13 сентябр 2023

Бухоро собиқ ҳокимининг қамалган ўғли замҳоким бўлди

Салом қадрли муҳлислар, бугун 12 сентябр Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради.

Бухоро вилояти собиқ ҳокимининг уюшган жиноий гуруҳ тузиш, ўғрилик ва давлат мулкини талон-торож қилиш каби жиноятларда айбланиб 14 йилга қамалган ўғли Шарофиддин Ҳусенов Бухоро шаҳар ҳокимнинг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шарофиддин Ҳусенов 2011 йилда укаси Садриддин Ҳусенов, амакиси, дўстлари билан биргаликда Бухорода ўта оғир жиноятлар содир этгани учун 14 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Ўшанда Ўзбекистон тарихида илк бор 16 йилдан буён вилоят ҳокими лавозимида ишлаб турган ҳокимнинг ўғиллари устидан суд шу вилоятнинг ўзида бўлиб ўтган ва маҳаллий телеканаллар бу суд жараёнини батафсил ёритган эди.

Вақт ўтиб, президент Каримов вафотидан сўнг, Самойиддин Ҳусенов оқланди. Жорий ва ўтган президентлик сайловларида  ишончли вакил сифатида ҳам қатнашди.

Нақд 270 томлик жиноятлари билан довруғи Ўзбекистонга ёйилган Самойиддин Ҳусенов яқинлари ҳам секин аста қамоқдан чиқа бошлади.

Мана, ўша машҳур жиноят ишининг асосий фигуранти Шарофиддин Ҳусенов шаҳар ҳокимига ўринбосар бўлди.

Бу ҳақда Элтузга хабар берган маҳаллий ҳокимият вакили ўз ишини бу ерда давом эттириш истаги қолмаганини айтди.

«Биз туну кун мажлисларда қатнашиб, маҳаллалар кезиб, раҳбарлардан сўкиш эшитиб, ишлаб юрамиз. Аммо қаердандир собиқ ўғрилар амалга келишади, биз яна чеккада қоламиз,” дея ёзди ҳокимият вакили.

Яна бир манбанинг тахмин қилишича, Шарофиддин Ҳусенов  Жамол Носиров ўрнига Бухоро шаҳар ҳокими лавозимига тайёргарлик учун юборилган бўлиши ҳам мумкин.

Элтуз мамлакатда кечаётган кадрлар алмашинуви, коррупция ва непотизм кўринишларини ёритишда давом этади. Кўрсатувларимизни кузатиб боринг, каналимизга обуна бўлинг.

ОтветитьПереслать
Тағин ўқинг
25 феврал 2020
Бугун ўзбекистонлик профессор олим ва мухолифат арбоби Ботир Норбоев вафот этган кун. У 2019 йилнинг 24 февраль куни 72 ...
22 июн 2023
Ëз қандай соз. Мана азизлар камина Рассом Туз сизлар билан яна кўришиб юзлашиб, бетма бет турибман. Мен сизнинг энг ...
19 сентябр 2023
Агар Гиннеснинг қўлостидагиларни нафсониятига тегиш, ғурурини топташ, таҳқирлаш, сўкиниш ва уриш сингари йўналишларда ҳам рейтинги бўлганида эди, ғолибликни яқин ...
23 сентябр 2020
Шуҳрат Қаюмов мен таниган, мен мулоқотда бўлган санъаткорларнинг энг яхшиси, маданиятлиси эди. У киши билан илк маротаба Каттақўрғонда концерт ...
Блоглар
13 сентябр 2023
Ислом Каримов одамлар орасида яшамагани учун ютуқларга эриша олмади. У ўзининг виртуал ёпиқ дунёсини яратди ...
12 сентябр 2023
(Бир тўй ҳақида ўй) Қўшиқчи Муниса Ризаеванинг тўйига бир миллион долларнинг тепасида расход бўлди. Пулни ...
20 август 2023
Файзулла Убайдулло Хўжа ўғли, яъни Файзулла Хўжаев 1896 йил 15 мартда Бухоро амирлигида туғилади. Отаси ...