Асосий мавзулар
25 апрел 2019

Сиёсий маҳкум Ҳумоюн Раҳмонов турмадан видеомурожаат йўллади

Cиёсий маҳкум, бухоролик 35 яшар ҳуқуқ фаоли Ҳумоюн Раҳмоновнинг халқаро жамоатчиликка йўллаган видеомурожаати 23 апрель куни тармоқда эълон қилинди.

Раҳмонов ўз видеосида фермерлар ҳуқуқини талаб қилиб, президент Ислом Каримовга мурожаат этгани учун 2010 йилнинг 12 августида ҳибсга олинганини айтади.

Уни МХХнинг Бухородаги ертўласида 6 ой сақлашади. Кейин суд уни ҳеч бир далил исботсиз «конституцион тузумга тажовуз» ва «тақиқланган ташкилот тузиш ёки иштирок этиш»да айблаб 6 йилга озодликдан маҳрум этади.

Қамоқ муддати тугаганига қарамай, 2016 йилнинг 12 августида Ҳумоюн Раҳмоновга «турма режимини бузди» деган айблов билан яна уч йил қўшиб берилади.

Ҳозирда маҳкумнинг бир кўзи жарроҳлик амалиётларидан кейин кўрмай қолган. Глаукоманинг оғир шакли билан хасталанган.

Раҳмонов ўз видеомурожаатида яқинларига ва ўзига босимлар тўхтамаётганини билдиради ва халқаро жамоатчиликдан ёрдам сўрайди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
31 декабр 2022
2018 йилнинг 28 июнида Хитойнинг Шиндау шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай Халқаро Ташкилоти саммитида мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан “Ипак йўли” ...
1 март 2021
Муаллиф: Линн Швейсфюрт, 2021 йил 9 февраль Кийим-кечак ишлаб чиқарувчилар, айниқса, Хитойнинг Шинжон пахта сектори АҚШ санкциялари остида қолганидан сўнг Ўзбекистонни ...
3 ноябр 2021
Рассом Кирпи
10 феврал 2019
Ўзбек жамиятидаги муҳофазакор қатламнинг турк сериалларига қарши «жиҳоди»нинг ажабланадиган жойи йўқ. Аслида бу масаланинг илдизи психологик мавзу. Анъанавий муҳофазакорларнинг ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...