Cатира
12 август 2019

Cамарқанд ҳокими БМТ тарафидан террорчи дея эълон қилинганларга тўн кийдирди

«Толибон» ҳаракати раҳбарининг ўринбосари Мулла Абдулғани Бародар бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда ошиғич эҳтиром билан кутиб олингани расмий Қобул эътирозига сабаб бўлди.

Кўпгина халқаро рўйхатларда террорчи дея номи зикр қилинадиган «Толибон»нинг Доҳадаги сиёсий қаноти раҳбари Мулла Абдулғани Бародарни 8 август куни Ўзбекистон ташқи ишлари вазири Абдулазиз Комилов азиз меҳбон мақомида қабул қилди.

Самарқанд ҳокими Толибон ҳаракати раҳбарига тўн кийгазмоқда

Вазирлик хабарида айтилишича, «Толибон» ҳаракатининг сиёсий офиси раҳбари афғонлараро мулоқотнинг навбатдаги раундини Самарқанд шаҳрида ўтказиш таклифини астойдил қўллаган.

9 август куни БМТ тарафидан террорчи дея эълон қилинганлардан таркиб топган «Толибон» делегацияси Самарқанд яқинидаги Имом Бухорий қабрини зиёрат қилди ва ўша ерда жума намозини ўқиди.

«Толибон» делегациясига Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ҳамроҳлик қилган.

Турдимов афғонистонлик жангарилар вакилига олтин билан тикилган тўн кийдириб, улар шарафига қўй сўйган.

Ўзбекистонда «Толибон» делегациясига алоҳида эҳтиром кўрсатилиши расмий Тошкентга Кремль тарафидан берилган топшириқ ижроси сифатида талқин қилинмоқда.

«Толибон» сўнгги ярим йил ичида Москвага икки бор ташриф буюриб, пилиги кўтарилган эди.

Ташрифлар Москванинг Вашингтон билан алоқалари ўта салбийлашган даврга тўғри келмоқда.

2003 йилда БМТ «Толибон» ислом ҳаракатини бир овоздан террористик ташкилот деб расман тан олган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 май 2017
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси сайти, Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг номи Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ...
4 июл 2019
Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро суди 3 июль куни ака- ука журналист Бобожоновлар даъвоси юзасидан Урганч тумани ҳокимлиги ҳамда ...
27 сентябр 2023
Адлия тизими ва қонунлар ишламай қўйса, давлат қароқчи ва талончилар тўдасига айланади. Бу ақлли гапни бир минг еттиюз йил ...
6 июл 2017
Июл ойининг бошида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг «она сути оғзидан кетмаган» ёшларни ҳукуматдаги юқори лавозимларга тайинлагани ўзбек жамиятида турли ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...