Асосий мавзулар
9 май 2020

РТдан ваъз: Сув балосими ëки Сангинов балоси?

Мана, ҳафта ўтиб яна кўзимиз кўзимизга тушди. Мен айтаëтган гапларга қулоқ соляпсиз. Кўрсатувни кўздан эмас, юракдан кечираëтганингизни биламан ва қадрлайман. Кечган ҳафтада Ўзбекистон сув балоси  билан юзлашди. Аввалига буни табиий офат деб айтиб туришди. 

5 май куни селекторда гапирган Мирзиëев фожеанинг техноген эканини тасдиқлади. Яъни одам омили боис юз берган фожеа.

Ким у одам? 

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси ва сенатор Абдуғани Сангинов ҳам давлат буюртмачиси мақомида, ҳам уни қурган хусусий пудратчи сифатида қатнашган.

Ўпирилган тўғонни қурган Сангинов спрут каби томир отган коррупционер. 

Маъмурий босим ва АОКА кўмагида барча блогерларнинг оғзини ëптирди. Блогерлар матн ва видеоларни ўчиришди. Бу одам кейинги бир неча йил мобайнида миллиард долларлик буюртмани ҳазм қилган. 

Мирзиëевга янги қаср қуриш учун Ангренда дарëни бўғдим, деб астрономик суммани бюджетдан ундирган. 

Битта ўғли туғилганида олдинги президентга падхалимлик қилиб отини Ислом қўйган. Бу Ислом Абдуғаниевич «Тўполон» сув омборида МЧЖ эгаси. 

Яна бир ўғли Тошкент аэропорти божхонаси раҳбари, иккинчиси Молия вазирлиги Ғазначилик бошқармасида катта амалдор. 

Учинчи ўғли Бош прокуратура тергов бошқармасида бўлим бошлиғи. 

Рассом Тузга ҳам Сангинов ҳақидаги матнларни олиб қўйиш бўйича «ўтинчли илтимослар» келди. «Яхши одамлар» ўртага тушди. 

Рассом Туз кўп ҳолларда раҳмдиллик қилиб матнларни олиб қўяди (буни биласиз). Лекин рассом Туз мамлакат ва миллат манфаатига миллиардлаб зарар берган, юз минглаб одамларни уйсиз, элсиз қолдирган КОРРУПЦИОНЕР оила бўлган Сангиновлар тўдасини фош қилишда давом этади. 

Гап манфаатлар тўқнашуви ҳақида. 

Манфаатлар тўқнашуви нима дегани?

Бундай вазиятда мансабдор А шахс Б фойдасини кўзлаб қарор чиқаради. Айни пайтда мансабдор А нинг фойда айнан Б га тегишидан муайян шахсий мафаати бор. 

Зиддият нимадан иборат? Шундан иборатки, шахс А нинг иккита манфаати бор. 

Бири ўзи ишлаётган тузилманинг манфаатларини ифодалайди. Бу манфаат имкон қадар ушбу тузилма эҳтиёжларини максимал қондирадиган мутахассис ёки компанияни топишдан иборат.

Иккинчиси эса унинг шахсий манфаати.

Бир пайтнинг ўзида ушбу икки манфаат бир-бири билан зиддиятга киришади. Яъни бу А нинг шахсий манфаати у вакиллик қиладиган тузилма манфаатларига зид келганида юз беради.

Қандай тузилма ҳақида гап бормоқда? 

Бу давлат, тижорат ширкати ёки нодавлат ташкилот бўлиши мумкин. 

Мисол учун бунга давлат харидлари, телекоммуникация соҳасидаги фаолиятга лицензия ёки грант ажратиш, ходимни фойдали ёки юқори лавозимга ишга ёллаш ва бошқалар киради. Ушбу барча ҳолатларда манфаатлар тўқнашуви хавфи мавжуд, бу хавфни камайтириш ёки олдини олиш учун аниқ қоидалар ва процедуралар қўлланилиши шарт.

Келинг, ҳаётдан бир мисол келтирай. 2012 йили Германия президенти Кристиан Вульф жамоатчилик босими остида истеъфога кетди. Президентлик лавозимида у бир ярим йил ўтирди.  Бундан олдин у Қуйи Саксониянинг бош вазири (яъни ҳоким) бўлган. 

2011 йилнинг 13 декабрида Германиянинг «Билд» газетаси президент Вулфнинг 2009 йили бош вазир лавозимида ишлаган пайтида ишбилармон бир танишидан ўзига уй сотиб олиш учун жуда кам фоизга ярим миллион евро қарз олгани ҳақида мақола чоп этади. 

Немис жамоатчилиги ғазабга келади. Чунки муҳим қарорларни қабул қиладиган юқори мартабали ҳукумат амалдори сифатида у маҳаллий тадбиркордан қарз олмаслиги керак эди. Чунки бу потенциал манфаатлар тўқнашуви. 

Бизнесмен, табиий, катта шартномалар олишдан умидвор. Қарздор бўлган катта лавозимли амалдор эса унга жамоатчилик фойдасига зид бўлган қарор чиқариб бериши мумкин. 

Хира журналистлар тинчини беришмаганидан кейин президент Вульф истеъфога чиқишга мажбур бўлди.

Манфатлар тўқнашуви жуда кўп ҳолатларда коррупцияга олиб келади. Айни пайтда А мансабдор шахс Б дан фойда олишни кўзлайди. Масалан Б А.га яқин бўлган шахсни ишга жойлаб қўйиши ёки А шахс Б нинг ширкатида улушга эга бўлиши ёхуд ҳатто ўзига яқин шахслар орқали унга эгалик қилиши мумкин.

Манфаатлар тўқнашувининг янада авж олган коррупциоген тури ҳам мавжуд. Бу ҳолатда А мансабдор шахс мутлақо ёки аксар ҳолларда Б нинг ширкати учун фойдали қайсидир қонун ёки қоиданинг қабул қилинишига таъсир кўрсатади.

Манфаатлар тўқнашуви қандай ечилади. Аввало, шаффофлик таъминланиши керак. Ресурсларни тақсимлашда иштирок этадиган барча мансабдор шахслар ҳар йили декларация тўлдириши шарт. Бунда улар бошқа ташкилотларда уларнинг манфаатлари, лавозимлари ёки актив улушлари йўқлиги ҳақида билдиришади.

Шунингдек, улар ўзларининг қариндошлари ёки дўстлари ҳақида ҳам ҳисобот беришади, улар ишлаётган ташкилотлар ушбу ташкилотдан маблағ, шартнома, грант, лицензия ва бошқалар ажратишда қанчалик иштирок этишлари ҳақида маълумот беришади. 

Ва ниҳоят, ушбу ташкилотнинг юридик бўлими манфаатлар тўқнашуви эҳтимолини текширади.

Кейин манфаатлар тўқнашуви потенциали бўлган шахс ресурслар ажратишдаги муайян масала ечими юзасидан қарор бериш имтиёзидан четлатилади. У ҳатто бу масала муҳокамасида ҳам иштирок этмайди. 

Эҳтимол бунинг бизга нима дахли бор, деб сўрарсиз? Ўзбекистонда сўнгги ойда икки табиий офат юз берди – Сирдарёдаги тўғон ўпирилиши ва Бухорода қаттиқ шамолда уйларнинг вайрон бўлиши.

Юқорида таъкидлаганимиздек, Сирдарёдаги тўғон қурилишида ҳам, Бухородаги намунавий уйлар қурилишида ҳам манфаатлар тўқнашуви асосида шаклланган битта гуруҳ, бир нечта оилага оид шахслар турганини кўриш мумкин.

Яна ўша Сангиновлар, Алламжоновлар, қудалар, куёвлар ва уларнинг беҳисоб очофат қариндош-уруғ аймоқлари.  

Давлат самарали ривожланиши учун мансабдорлар ўз шахсий манфаатлари эмас, жамият манфаатлари йўлида фаолият олиб боришлари керак.  

Ўзбекистонда манфаатлар тўқнашуви ҳақида на қонун, на бирор тартиб қоида ўрнатилмаган, шаффоф ва очиқ тендерлар ўтказилмайди. 

Бундан ташқари, бундай тендерларнинг қанчалик ҳалоллигини текширувчи ва манфаатлар тўқнашувини қўрқмасдан аниқлаб, кўрсата оладидаги мустақил текширувлар ўтказувчи, бугунги ҳолатни мутлақо ўзгартириши мумкин бўлган уюшмалар эркинликдан маҳрум қилинган.

Манфаатлар тўқнашуви, непотизм, фаворитизм, таниш-билишчиликка ўхшаш бошқа ҳолатлар билан ҳам яқинликда юзага келади.

Лаокoон ва унинг ўғиллари

Улуғ ҳайкалтарош ишлаган Лаокoон ва унинг ўғиллари деган асар бор. Асарда Лаокoон ва унинг ўғилларини илонлар чирмаб олганини кўрамиз. Бу илоннинг оти коррупция.  Коррупцияни йўқ қилишни ҳам тепадан, ҳам пастдан бошлаш керак.

Фалончи мулозим миллион доллар давлат пулини ўмарди, деб ëзсак, биров қайрилиб қарамайди. Аммо Юлдуз хулиганлик қилиб милисалар юзига тупурибди, десак қиëмат қўпади.

Милисалар Юлдуз ўлгунча унга қарши курашишга қасам ичишди.

Бундан буëн ҳар бир ГАИ Юлдузнинг мошинасини тўхтатиб, минимум аптечкасидаги бинтнинг сроги ўтди, дея жарима қилади.

У тўйга бораëтганида тўхтатиб, сани морданг хотинлар қамағидан қочган побегдаги палончи людоедкага ўхшаркан, деб камида 2 соат шахси аниқланади.

Юлдузнинг Мансур деган шоввоз эрига қарши бутун бир провакаторлар галаси ташланди. Бахо седой уже зеклар номидан гапирди. Седой 1988 йилда, жўхоризорда нима бўганини айтиб ташади уже.

Тўйда юзини писка билан тилиб ташашмоқчи. Кўчадаги стовосмой шаллақи алкаш ўрислар, панелнийдаги бомжлар уже ҳужумга ўтди.

Захирада пожарнийлар турибди. Мабодо Юлдузнинг уйига ўт кетса, ўчиришмайди.

Юлдузнинг номерлари 02 дежурнийларга берилган. Мабодо визов қилса, ҳеч ким бормайди. Иши чиқиб қолади ҳамма милисанинг.

Юлдуз тўйга борганида состав полний катушка текширилади. Ким ичган, қайсиниси гера чеккан. Солиқ тўладими. Алимент-чи?

Ҳалимасиям, бошқа гаврошлариям мушкага олинди.

Эҳ Юлдуз, тилинг бошингга етди. Сенинг ашлангни айтиб, хотинча кийиниб, тирикчилик қилиб юрган икки артсга зулм қилгандинг.

Эсингдами, уларнинг оналари сени қарғашувди.

Анави тотор хола ëмон қарғаганди.

Бундан олдин сени едириб-ичириб пулли қилган ва ҳозир қамағда ëтган Гулнорани сўккандинг.

Энди Оллоҳнинг математикаси билан жазо милисалардан келди.

Ҳар ким ўз бошига тушган қорни ўзи курайди. Ҳар бир вируснинг антивируси бор.

Ўшлик фаол Иззатилла Раҳматиллаев: «Бу Юлдузни отиш керак, дамбани бузиб минглаб одамларни хонавайрон қилган шу. Отишдан аввал Қозоғистонга етказилган талафотнинг зарарини ҳам Юлдузнинг ҳисобидан тўлатиб олиш керак», дейди.

Чалғимайлик, тўғондаги дамба ўпирилиб, минглаб одамлар уйсиз қолгани ҳақида гапираëтган эдик. 

Ўпирилган тўғон зиёнини ким тўлайди?

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида 10 та қишлоқни сув босди. 22 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди. Ўзбекистон ҳукуматига қизил карта кўрсатилди. Тўғон қуришни эплолмаган ўзбек амалдори нафақат ўз элига, балки қўшниларга ҳам кулфат келтирди.

Уруш пайтида Тошкент миллионлаган қочоқларни бағрига олган эди. Сирдарëда уйсиз қолган аҳолини «Мурод билдинг»нинг бўш ëтган уйларига вақтинча жойлаштирса бўлмайдими? 

Уй жиҳозини Жўха бериб турсин. Сирдарëликлар бу уйларда вақтинча яшайди. Уйлари таъмир бўлгач, қайтиб кетишади. 

Мурод ва Жўхалар тендерсиз ва давлат имтиëзларидан фойдаланиб бизнес қилди. Энди эса давлатнинг асоси бўлган халқ қийин ахволга тушганида ëрдам берсин. Шундоғам уйлари бўш ëтибди ҳангиллаб.

Меҳмонхоналар ҳам ҳувиллаб ётибти. Бири икки бўлмас халқдан ҳадеб гадойлик қилганча, тайёр отелларга жойлаштирилсин. Тайёр кўрпа-тўшак, 3 маҳал озиқ-овқат билан таъминланади. Кийим-кечакни ҳам етқазиб берсин давлат.

Мирзиëев яна 3 миллиард 300 миллион доллар қарз олмоқчи. Шу мавзуни Алексей Волосевич  ўз мақоласида ëритган. 

Мақола «Мендан кейин тўфон бўлмайдими?» деб аталади. Ўзбекистоннинг ташқи қарзи астрономик суммани ташкил қилди. 

Энг ëмони, Ўзбекистон бюджетидан гўëки коронавирус пайтида иши юришмаган «Сити» ва «Мурод билдинг»ларга моддий ëрдам кўрсатилиши. Тағин манфаатлар тўқнашуви, таниш-билишчилик. Нега халқнинг пулидан бу ўғри тужжорларга кўмак бериш керак?

Бюджет сарфи 7-8 миллиард бўла туриб, ташқи давлат қарзи тўрт баробар кўп бўлса, аҳвол қийинлашади… Ҳар хил рисклар мавжудлигидан ишлар ҳам сира илгари бормайди, бу қарз, устама қарз олинишига олиб келади. Устамасининг ўзи ҳозирнинг ўзида йилига 1 миллиард туғиб ташаяпган бўлса!!! Таназзул ҳам узоқдамас бу кетишда. 

Топишмоқларнинг жавоблари

Ўтган галги ваъзимда айтилган топишмоққа ютуб каналидаги изоҳлар ичида 50 дан зиёд жавоб келибди.

Биринчи топишмоқ Чилонзор солиқчиларининг муҳтожларга 1200 бутилка ёғ бергани ҳақида. Хўш, солиқчининг ёғ заводи борми? 

Эркин Менглиев ёзяпти: «Солиқчилар тарқатган ёғ халқдан йиғиб олинган миллиондан бир улуш. Хўжакўрсинга тарқатилган. Кўзбўямачилик бу. Президентнинг қариндоши ўсириб қўйса ҳам француз атири ҳиди келди, дейишяпти».

Aбдуннур ёзяпти: «Солиқчининг ёғ заводи йўқ. Улар покус-мокус қилади… пешана терини соққа ёки ёққа айлантиришади…  ёғнинг сарқитини тарқатишади…  соққани тепага тепворишади… тепадаям уйдан ортган майда-чуйда соққаларни тарқатворишган…»

Нурлан Ниёзов: «Ёғ берди, пул берди, деган гаплар чўпчак. Ўлма эшагим, тариқ ейсан дегандай…»

Али Тўраев: «Ура, жавобни мен топдим!!! МИРЗИЁЕВ деган чўпоннинг орриқ сигири бор, шунинг бир эмчагини амалдорлар, қолган уччаласини икки куёви билан соғади!!! Халққа тезаги тегади!!! Бу сигирнинг номи Ўзбекистон!!!»

Биринчи топишмоққа жавоб берган аксарият юзерларнинг жавоби тахминан бир хил. Солиқчилар халқдан ўғирлаган ёғнинг арзимас қисмини муҳтожларга беришмоқда. Ва бу денгиздан томчи, холос. 

Иккинчи топишмоқнинг жавоблари янада қизиқ.   

Президентнинг хотини беш минг нафар аёлга беш миллиард сўм пул берди. Хўш, уй бекасида шунча пул қаердан?  

Наргиза Юмаева: «Гугуша  қаердан олган бўлса пулни, Зироат опа ҳам ўша ердан оляпти-да.  Ҳабибнинг  футболкасига тўланган пул ҳам ўша ердан».

Мақсуд Рўзиев: «Зироат кеннойи эскирган самолётларни сотиб, пулини босиб қўйган бўса керак-да подвалга».

Қувондиқ Каримов эса «Сотондан олиб чаккага уришяпди», деб жавоб берган. Ҳар икки топишмоқ жавобларида аксарият солиқчилар ва президент оиласи, баъзан эса бу топишмоқни айтган муаллиф уят сўзлар билан бўралаб сўкилган, биз уларни ўқимасдан ўтишга ҳаракат қилдик.

Мана, энди ваъзнинг шеър ўқиладиган жойига келдик. 

Шеър фокусчи ҳақида:

Мен бир бозингарман, бугун сўнгги бор

Пардасиз саҳнага чиқаман кулиб.

Алдаб келган эдим сизларни ҳар кун,

Минг бир бор туғилиб, минг бир бор ўлиб.

Кўксимга санчилган найзалар найза –

Эмас, кўзим эккан майсалар эди.

Кафтимга қўнган қуш қўшиғим тинглаб

Сизларни кулдирди, тилимни еди.

Тош билан болтани қарсиллатган мен,

Бу ёлғон ўрмонда адашган сизсиз.

Най чалдим, дарз кетган умр кўзамдан

Ишқдан маст илонлар чиқмади, эсиз.

Мен бир бозингарман, бугун сўнгги бор

Жаранглар тиллари боғлиқ қўнғироқ.

Чироқлар ўчади, бойўғли ҳувлаб

Сарупо тикади менга минг ямоқ.

Чиқаман бўғзимда оловлар ўйнаб,

Xатони пичоқдай ютади юрак.

Кўзимда фаввора қон билан ўйнаб,

Юзимга сепади – сиз учун эрмак.

Довуллар чалинар, лангарчўп синиб

Қуларкан мен дорман, сўрамам шафқат.

Қумсоат сирларим санаркан бир-бир,

Алвидо айтаман – сизларга нафрат!

Мен бир бозингарман, бугун сўнгги бор

Пардасиз саҳнага чиқаман кулиб…

Азиз Саид

Дўстим Азиз Саид ëзган сатрлар нақадар равон ва чиройли. Ўзбек туркчаси аталган тилнинг ифода қудратига мисол.

Тунислик официантнинг тилга иззати

Евроиттифоқ тўплантилари ва бошқа йиғноқларда француз раҳбарлари доимо французча гапирганидан таажжубланар эдим. Ҳатто мажлис тили инглизча деб белгиланган бўлса ҳам бу ëшуллилар нуқул француз тилида сайрарди…

Париждан сал олислаб, Ницца тарафга қараб кетаëтиб кафега кирдим. Инглиз тилида қаҳва ва багет (ичига пишлоқ ва шпинат солинган нон) сўрадим. Официант ўзини тушунмаганга солди. Кейин немис тилида сўрадим. Официант юзини бужмайтириб, мендан узоқлашди. Мен телефонимда гугл таржимон орқали истагим француз тилида қандай бўлишини аниқладим.

Талаффузи қандай бўлишини эшитиб ҳам кўрдим. Официантни имлаб чақириб, бир амаллаб Сил ву плайах ан а кафе эт багейт аузипинах (S’il vous plaît un café et baguette aux épinards) дедим. Унинг юзи ëришди. Мени олқишлаб тезда айтганларимни муҳайë қилди. Француз тилига ҳурмат кўрсатганим учун қаҳва ëнига икки думалоқ шоколодни текин илова қилди. Се шокола виан де ну (Ce chocolat vient de nous), деди официант.

Менинг официантни миллатчиликда айблашга тилим бормади. У тунислик мусулмон йигит эди. Аммо француз ватандоши бўлгани учун бу тил унга азиз ва мукаррам…

Нега эсладим буни? Тошкентдаги тадбирда турк дипломати ўзбекча – ўзбек мулозими эса ўрисча гапиргани энсамни қотирди. 

Навбат эртакка. Шу кунларда одамлардан келаëтган ёрдамни менсимай, «кам таъминланганларнинг устидан куляпсизлар», деб гапирган ношукур видеосини кўриб, манови ҳикоя эсга тушди:

Бир соатлик халифа

Номи чиққан блоггерман. Х вилояти ҳокимини сўконғичликда айблаб, икки юзинчи блогни ëзиб, эълон қилиб ястаниииб ўтирибман. 

Бирдан эшик тақиллаб, ҳокимнинг ўзи келиб қолди. 

«Ука, сиздан илтимос, эртага эрталаб икки соат менинг ўрнимга ўтириб кўринг. Бу бир экспремент бўлади сизга».

Умуман, юз тузилишим ҳокимга ўхшайди. Мовий ранг костюмга нос ранг галстукни мослаб тақиб, эрталабдан X вилояти ҳокимининг ўрнида ўтирибман. 

Қабул бошланди. Бир отахон кириб келди. 

– Мен немислар билан урушиб, сени осмонингни мусаппо қилганман. Менга уй бер.

Отахонга жилмайиб, унинг исмини гугл қилдим. Отахон уруш тугаганидан 5 йил ўтиб туғилган. Ўғирлик ва фирибгарлик бўйича икки ходкаси ҳам бор экан.

– Отахон, олдинги икки ҳокимдан уй олиб, биттасини сотворибсиз, яна биттасини картага ютқазибсиз, деганимни биламан. 

Отахон қиëматни қойим қилиб, мени сўкиб  ташлади.

Унинг охирги гапларини хотиржам эшитиб, хушмуомалалик билан кабинетдан чиқарвордим.

Отахон бақир-чақир қилиб чиқиб кетди.

– Мен Берлинда немисни ўлдирганман, сан ҳоким бўлиб тинч ўтиргин деб. Порталга ëзаман онагни с….а.

Навбатдагилар кирди.

Иккита девдай йигит 90 кирган кўзи ëшланиб, оëғида зўрға турган кампирни икки елкасидан ушаб обкелишди. «Давай, онахон, дуо қилинг ҳокимни», деб амр берди бу икки дев.

– Илоя тутганинг олтин бўлсин болам…

– Муддао!» дея савол бердим.

– Карочче, биза бу табаррук ҳожи онанинг вояга етмаган навараларимиз. Отамиз Россияда, онамиз Туркияда. Бизадан хавар оладиган ҳеч ким йўқ. Пособия беринг, ока.

Текшириб кўрсам, бу «болалар»нинг ëши 25 дан ошибди.

Ишга жойласам бўладими, ғишт зовутига, дедим.

– Ока, иш бизага тўғри кемийди. Шу пособия берақолинг. 

Йўқ, дейишим билан улар кампирга сигнал беришди.

Кампир мени қарғаб ëқамга ëпишди. Зўрға қутулдим.

– Порталга ëзамиз, сан жалапни устидан, деб чиқиб кетишди…

Орадан икки соат ўтди. Ўтизинчи арзгўй кириб келди.

– Кредит беринг.

Бу одам нуқул кредит олиб, тўламай, одамларни кафил қилиб кидат қиладиган фирибгар эди.

– Берилмайди, дедим.

– Кредит бер, ипплос, деди у яна.

Менинг жаҳлим чиқиб, ваҳший ҳайвонга айланган эдим. 

– Ўзинг ипплос, тварь.

У бўлса онамдан сўкди.

Мен бўлсам уни ëқасидан олиб, ерга ëтқизиб, ярим соат тепкилаб хумордан чиқдим.

Фақат қайсидир блоггер видеога олиб тарқатворибди.

«Х вилояти ҳокими тадбиркорни дўппослади», деб.

Эҳ, блоггер, қўлимга тушсанг ўлдираман.

Ана шунақа гаплар. Териси бошқа дард билмас, дейишади-ку.

Ассалом, Ўзбекистон, жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
26 сентябр 2018
Тошкент марказидаги аҳоли кўчириб юборилиб қурилаëтган «Тошкент сити»да гўëки таниқли боксчи Майк Тайсон уй сотиб олди, деган реклама ролиги ...
11 апрел 2020
10 апрель – Абдулла Қодирий таваллуд топган кунда президент томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида»ги қонуни ...
27 январ 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 39-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Масалан, чаённинг инсонга ...
13 июн 2018
Тошкент шаҳрининг бош имом-хатиби Анвар Турсунов 13 июнь куни 60 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «Элтуз»га имомнинг яқинлари хабар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...