Кундалик
10 апрел 2021

РТдан ваъз: Қўйлар қўчқор – одамлар қўй бўлган ўлка

Faloniy o‘ylar: nechun

Tomni bosdi tog‘dek qor.

Bir nayrang yetgan ko‘kka,

Amerika aybdor.

Sigir qochmas buqadan,

Bolalar ayronga zor.

Mo‘minga nushkul,  kofir

Amerika aybdor.

Xotin der:  yilda bir ham

Yolchitmaysiz,  bo‘ldim xor.

Uzun soch,  aqli kalta . . .

Amerika aybdor.

Dildorini ushladi

Birovlar bilan bisyor.

Yori toza,  pardali. . .

Amerika aybdor.

Qizi buzilib ketdi,

Dubayda sotadi or.

Hammasiga la’nati

Amerika aybdor.

Shu bois KGBga

Shohimiz shotir,  hamkor.

Kolumbni Sudga beray,

Amerika aybdor.

(2015 yil, Yusuf Juma)

Шоир Юсуф Жуманинг 16 йил муқаддам битган бу сатирик шеъри шу кунлар Ўзбекистонда авж олган аксил ғарб кайфиятини моҳирона акс эттирган. Свети йўқ, ойлиги йўқ, ишсиз, егани нони йўқ оломон ўзининг ўта қўрқоқлигини тан олмайди, ўзини айбламайди. Ҳар қандай мақоланинг сарлавҳасини зўрға ўқийди. Чунки чаласавод. Кейин миллионта хато билан қинғир-қийшиқ қилиб, кимнидир қарғаб-саннаб бир нарса ëзади.

Ҳамма сувни яхудийлар ичиб қўйгани учун томорқам қуриди деган маънода. Мактабда ўқимаган, алифни калтак дея олмайдиганлар энди ҳўкиздай бўлиб ўтиришибди. На ëзиш на ўқиш ва на санашни биладиган авом. Уларга анови айбдор, деб чет элдаги одамни кўрсатсанг, қарғаб беради. Ўзи маъносини тушунмайдиган ўрисча сўкишлар ишлатади. Ҳукумат охиридан емланадиган блогер ва умуман саводи йўқ депутатлар бу авомга асосий айбдорни топиб беришди.

Эй пийпл ўзингни бос. Сен қўрқадиган олабўжи демократиянинг Д харфи ҳам йўқ Ўзбекистонда. Ишонмасанг ношир ва неожадид Фируз Аллаев ëзганларини ўқи. Дарвоқе, харф танимаган одамга ўқи деб бўлмайдику, Яхшиси ўзим ўқиб берай:

“Демократиядан олабўжи каби қўрқадиганларни хурсанд қиладиган хабар бор менда. Бизда яқин келажакда демократия бўлмайди.

Мамлакатда демократия бўлиши учун демократик фикрлайдиган зиёли қатлам, фуқаролик жамияти ва демократик институтлар бўлиши керак. Бир неча демократик ақл марказлари ўз таҳлиллари билан мамлакат ҳаётига, фуқаролар онгига кескин таъсир қила билиши керак. Лекин, кўриб турибмизки бизда на демократик элита, на демократик фикрлайдиган зиёли қатлам, на ақл марказлари, на демократик институтлар бор.

Уч-тўртта ажралиб чиққан зиёли, блогер ёки фаоллар билан керакли идоралар яхши ишлаб, троллар ва бошқа воситалар орқали халқ олдида номини булғаб бўлишди. Уларнинг ўзлари ҳам қўрқиб қолиб, ўзларини цензура қилиб, тилларини анча тийиб олишди. Биз демократ деб билган қолган баъзи депутат, журналист, сиёсатчи ёки зиёлилар шунчаки эркинлик костюмини кийган қадимчи консерваторлар эканлиги кўриниб қолди. Мамлакатнинг биринчи рақамли ахборот сайти фуқаролар онгини демократияга қарши ювиб турганда, бошқалар ҳақида нима дейиш мумкин?!

Аҳолимизга ҳам демократиянинг бир тийинлик қизиғи йўқ. 98 фоиз аҳолига демократик реформалардан кўра, машинага тонировкани текин қилиниши, чиройли рақамнинг нархи пасайиши ёки тўйларни янада каттароқ қилишга рухсат берилиши қизиқроқ.

Демократияга эришиш учун инсонларнинг онги ўзгариши, ўн йиллар давомида халқда демократик руҳият, институтлар шаклланиши керак. Бошқа ҳар қандай ҳолатда ҳам демократия ўрнатиб бўлмайди

Сизни ишонтириб айтаманки яқин 10 йилда бизда демократик мамлакат бўлмайди. Биз бунга шунчаки тайёр эмасмиз. Бизнинг онгимиз бунга тайёр эмас. Шу учун Ўзбекистонда демократия бўларкан деб ичингизни емасдан, бугунги ошни маза қилиб енг. Ортидан Ғарбни ва демократияни сўкиб, аччиққина иссиқ чойни ҳам ҳўплаб қўйинг. Маънавиятимизга кўз тегмасин.  Дам олиш кунингиз яхши ўтсин».

Ҳозир эса қисқа хабарлар.

Qisqa xabarlar

Қўйлар намойишга чиқди

Одамлар учун митинг тақиқланган мамлакатда 3 апрель куни қўйлар намойишга чиқди. Кўраётганингиз бу қўйлар яйловсиз қолган. Қўйларининг очдан ўлишидан қўрққан Самарқандлик чўпонлар уларни Нуробод туман ҳокимлиги биноси олдига ҳайдашди Ҳоким очликдан маъраб, яйлов сўраëтган қўйлар олдига чиқмади. Қўйлари ҳокимият айби билан яйловсиз қолган чўпонлар норози. Жаноб ҳоким қўйларга яйлов чўпонларга эркинлик ва ëрдам беринг! Жамиятдаги одамлар пассивлиги ва ҳокимлар ўзбошимчалигидан қўйлар  азоб чекмоқда.

Oltin topildi

Қатарда нефть топилганида халқ орасида тақсимланганди. Ўтган ҳафта Ўзбекистонда яна бир олтин кони топилди.

“Чуқурқудуқ” олтин кони.

Ишқилиб, чуқурқудуқдан олинган олтин чуқур чўнтакларга кириб йўқолмаса бўлди

MASHINA O’G’RISI

Марғилонлик 27 ёшли Абдуқаххор 1 апрель куни куппа кундуз куни кумушранг спаркни уйининг олдига қўйиб, ичкарига кирди. 5 минутдан кейин чиқиб қараса спарк йўқ.

Камбағалнинг уйи куйса куйсин, спарки ўмарилмасин. Абдуқаххор зорланиб йиғлади. Марғилон миршаблари Абдуқаххорга қараб «йиғланмасин, нега йиғланади? Агар Мирзиëев салтанатидан чиқиб кетмаган бўлса топамиз» дейишди ва топишди.

33 яшар Отабек деган марғилонлик ўмарган экан. Ўғри қамағда. Мошина оғилда.

Марғилонда шундай мошина ўғриси бор экану билмай юрган эканмизда.

Koreyada birdan 10 o’zbek koronavirusga yo’liqdi

Жанубий Корея расмийари тарқатган хабарга кўра, 29 март куни мамлакат марказидаги Чонпён округида 10 нафар Ўзбекистон фуқароси коронавирусга чалингани аниқланди.

Соғлиқни сақлаш идоралари кластер инфекцияси қандай юқтирилганини аниқлашга уринмоқдалар.

Улар тушуна олмаётган ҳолат – қандай қилиб турли жойларда ишлаган ва ўқиган ўзбекистонликларнинг бир жойда яшагани бўлмоқда.

Lag’mondan qil chiqdi

Тошкентдаги кафе¸ ресторан ва новвойхоналарда ишлайдиган соқолли ошпазлар назоратга олинди.

Лағмондан қил чиқибди.

Haykaltarosh o’ldi

Ҳайкалтарош Яков Шапиро 84 ёшида ўлди. Бухородаги Насриддин Афанди ҳайкали муаллифи эди. Раҳмат сизга устоз, ҳайкаллар учун!

XAZINACHINING O’LIMI

Бу гал ваъзимни эртакдан бошлашга қарор қилдим.

Бир сахий подшоҳ бор эди. У қаерга борса, хасис хазиначини еталаб юрарди. Подшоҳ дарëнинг нариги бетидаги қишлоққа борибди.

“Қишлоқ ўртасига фалончийнинг кумуш ҳайкалини ўрнатинг” деди у.

Хазиначи ëзиб қўйди. “Кумуш ҳайкал минг танга”  Хазиначи ëзаëтиб ўйлаб қолди «Ахир бу қишлоқда фалончийнинг икки ҳайкали борку. Биттасини олдинги подшо, биттасини манаву галварснинг ўзи 4 йил олдин  ўрнатган»

Ўша қишлақди бачаси чиқиб шиғир ойтди “Бодринг дринг дринг пошойим мани ўйлантиринг”

Подшо бу шаир бачага от арава падарка қилди. Ҳазиначи ëзиб қўйди “От арава 200 танга”

Шу қишлоқдаги бир девона бобой эшшак териси қопланган ноғорани чалиб чўпчак айтиб берди.

“Бобойга уй беринг ва қишлағда чўпчак маркази қуринг” деди подшо. Ҳазиначи ëзиб қўйди “Уй 300 танга. Чўпчак маркази минг танга”

Қишлоқ чегара бўйида эди. Нариги давлатда бир кўзли одамлар яшарди. Уларнинг чегара олдига келиб, биттагина кўзи билан мўлтиллаб қараб турганини кўрган подшо “қўшни мамлакатга ўнта арава, ўнта от, юз қоп ун, юз қоп шакар юворинг” деди. (Қўшни мамлакатга падарка 15 минг танга) деб ëзиб қўйди ҳазиначи.

Аммо ҳазиначининг юраги нотекис ура бошлаган эди. Чунки ҳазина ўткан хафта подшохнинг чайласини қуришга сарф бўганди. Қарз берганлар қарзини қистаб ëтган эди.

Бу пайт подшохнинг олдига бир қари кампирни обкелиб дуо қилдиришувди. Подшох бу кампирга ҳам падарка берай деб ҳазиначига қаради. Хазиначи “ока пул йўғу” деб елка қисди.

Подшох ғазабга тўлди “Молияда ишлайдиганларни ҳаммаси касал. Нега эртакдаги чол “қайнар ҳумча” деса олтин қайнаб чиқади. “Очил дастурхон” деса очилади, аммо бизди подшоликнинг кўти тешик. Нега? Чунки молияда ишлайдиган касаллар бор”

Бу гапларни эшитиб, ҳазиначининг юраги қаттиқ ура бошлади. Беш минутдан кейин ўлди. Ўлаëтиб, кошки бир ур тўқмоқ бўлсаю “ур тўқмоқ” дейишим билан ҳазинадаги йўқ пулдан падарка берадурғон подшони уриб-уриб ташаса деб ўйлаб, кейин ўлди.

“Ур тўқмоқ“ эртакда бўлади. Сиз билан биз реал ҳаëтда яшаяпмиз. Ҳамма ҳаражатни тарозига солиб сиқилсанг ҳазиначига ўхшаб юрак ўйноғидан ўласан. Сахийлик ва жўмардлик яхши, хасислик ëмон.

Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани бош имом-хатиби Озод Назаров президентнинг назарига тушаман дебми ёки ДХХнинг топшириғини бажараман, дебми, ишқилиб қовуннинг каттасини туширди. Ўтган жума, 2 апрель куни жума ҳутбаси қилатуриб, Шоввозсой ҳақида ваъз қилди.

(ВИДЕО)

Қисқаси, уламои ҳукумат: “Ҳукмдор бўлгандан кейин ўзига сарой қуради-да!” – демоқчи бўлди.

Шоввозсой машмашалари бошланиши билан Темир йўл компанияси: “Бу сарой Мирзиёевники эмас, меники” – деб баёнот берди.

Орадан бироз вақт ўтгач, президент ҳам хотин-ҳалаж ва бир видеоператор олдида: “Бу сарой меники эмас, Темир йўлники” – деди.

Шоввозсой машмашасини унуттириш учун ДХХ ўртага ЛГБТчиларни ташлади.

Шу сабабдан ўзбеклар энди Шоввозсойни унутай-унутай, унутмаганлари эса Темир йўлнинг Шоввозсой ҳақидаги эртакларига ишонай-ишонай деб турганда, ёзнинг чилласида қор ёққандек лоп этиб ўртага уламои ҳукумат Озод Назаров чиқди.

Шайхулислом жаноблари жума ваъзида: “Йўқ, Шоввозсойдаги сарой ҳукмдорники! Ҳукмдор бўлгандан кейин қуради-да!” – деди.

“Озодлик” радиосининг иддаоларини тасдиқлаб берганингиз учун раҳмат Сизга, қори ака!

Ўзбекистонда бир хабарнинг ростлигини исботлашнинг осон йўлини ўргатдингиз бизга: энди ҳақиқатни тасдиқлаш учун молфаҳм имомларни ишга солар эканмиз.

ZAMON O‘ZGARDI

Bir paytlar «Vatan uchun o‘l», desa,

O‘ladiganlar bor edi vatanimizda.

«O‘l!», deyildi, o‘ldi ular hayallamasdan.

«So‘zingni tut» deyilsa,

Tutgan erlar bor edi bu yurtda –

Tutdi, ammo ular tutilmadi bu vatanda.

«Vataningni sevsang seni

Vatan xoiniga chiqararlar», deyilsa

Xoin tamg‘asini sotib olganlar bor edi bu vatanda

Bugun hech kim olmas bu tamg‘ani

Ikki-uch keksaygan xoindan boshqa!

(Muhammad Solih, 2021yil)

Бу ҳафта ҳукумат гумашталари яна атоқли шоир ва мухолифатчи Муҳаммад Солиҳни нишонга олишди. Сиёсат майдонига кириб келаётган собиқ қўшиқчи Жаҳонгир Отажоновнинг онаси видео мурожаат билан чиқиб, ўғлини “ватан хоини, халқ душманининг ёнига бориб, улардан оқ фотиҳа олмасдан учрашганликда айблади.  Танқидда яна эски, сийқаси чиққан услуб қўлланилди.

ВИДЕО

Жаҳонгир Отажоновнинг онасини 1937 йилги услубда қўрқитиб, боласини тавқи лаънат қилдиришди. Андижондаги Ғайрат деган кўтўйинчи эса «Хидирназар ака партияси кўтларники экан» деб театр қилди.  Ўзбекистондаги қайсидир молфаҳм мулозим қайси асрда яшаëтганимизни унутиб қўйди, шекилли. Аммо у мол мулозим ва ипи ҳукумат қўлида бўлган ва  милисанинг охиридан ем ейдиган флюгер блогерлар унутган бўлса ҳам биз унутмадик.

Ташқарида 1937 йил эмас. Ташқарида 2021 йил. Миямизда тафаккур¸ қўлимизда эса ақлли телефон бор.

Умуман март охиридаги воқеалар Ўзбекистонда ақл эмас, жаҳолат ва оломон васвасаси ҳукмрон эканлигини кўрсатди. Кимдир Ўзбекистонни дунë олдидаги обрўсини туширишни мақсад қилган бўлса. Улар бугун яна бир қадам қўйди. «Зиг заг удачи» фильми қахрамони айтгандай «Грош цена тебе». Яъни бу ишларнинг нархи сариқ чақалик. Эски йўлга қайтиш муборак, учинчи ренесанс пешволари!

(постановка про геев, видео)

Ваъз бошида айтганимдек, бутун аҳолининг харф танимайдиган саводсиз эканлигини ҳукумат ҳам аниқ билади. Саводсиз одамни газета билан тарбиялаб бўлмайди. Унга воқеликни театр қилиб кўрсатса бўлади. Хуллас андижондаги Ғайрат Аҳмедов деган кўтўйинчи Хидирнзара аканинг партиясини қоралаш каби қора ишга сафарбар қилинди.

Видео

Анжанликлар ишаниб котоуради бунақа масқараобозларга десак, янглишамиз. Қон ва ўлим кўрган анжанликлар бунақа лўттибозларни кўп кўрган.

“Bersang – yeymiz, bermasang – o’lamiz«

Энди яна бир эртак айтсам. 

Катта денгизда бир орол бор экан.

Шу оролда берсанг ейман, урсанг ўламан, деган одамлар галаси яшар экан.

Бир куни шу юртнинг тўдабошиси буларнинг хархашасидан тўйиб, ўз кунини ўзи кўрадиган қилай деб орзуланди.

Камбағалларга қармоқ ва балиқ тутиш ҳақида инструкция тарқатди.

Бир ҳафтадан кейин текшириб кўрса, ҳеч ким балиқ тутишни ҳаëлига ҳам келтирмаган.

Қармоқ дастасини ўтин қилиб ëқишган. Лескани сотворишган. Қармоқни тўғирлаб, игна қилиб, бир-бирига санчиб юришганмуш.

Балиқ тутиш ҳақидаги инструкцияга эса кўтини артишибди.

Кейин тўдабоши бу камбағалларга битта товуқ, битта хўроз, бир қоп сомон ва тухум тарқатибди.

Бунинг ëнида инструкция ҳам бор эди. Сомондан уя ясаб, тухумлар қўйилади.

Товуқ унинг устига ëтиб, жўжа чиқаради ва ҳокозо.

Бир ҳафтадан кейин текширилса, тухумларни ўша куни қовуриб ейишган, товуқни эртасига¸ хўрозни эса индинга сўйиб ейишган. Инстукцияни ўқишмаган ҳам. Чуни улар ҳарф танимасди.

Хуллас, булар ун қопи билан урилса ҳам, пешанаси оқармайдиган бахти қаролар экан.

Тўдабоши буларни бошқа юртга кетсин дея эшкакли кемага юклабди.

Катта кемада ўнта одамга 20 эшкак бор экан.

Булар кемага чиқиб ялпайиб ўтириб олишибди.

Ҳеч ким эшкак эшмагани учун кема жойидан жилмай тураверибди.

Денгиз қайтиб, кема қумга ўтириб қолибди.

Одамлар тушиб кемани ëқиб исинишибди.

Тўдабоши келиб сизлар ўзи нима хоҳлайсизлар деб сўрабди.

«Берсанг – еймиз, урсанг – ўламиз» дебди улар.

O’zbek xususiyati

Ўғрилик ўзбек миллатининг миллий ва ягона хусусиятига айланиб бўлди.

Барча олинаëтган клиплар ўғирланган. Энди ҳикояларни ҳам ўмаришга ўтишибди.

Анави HAzon.uz деган экстремистик сайт Каримберди Тўрамурод акани ҳикоясини ўмариб кетибди куппа кундуз куни.

Каримберди Тўрамурод:

Иёт! Иёт! Иёт!

Яна битта ўғрини таниб олинг!

Икки кундан бери «Сеҳрли кеча», «Сирли кеча», «Қадр кечаси» номлари билан эълон қилинган ҳикоямни ўғирлаб, ўз номидан эълон қилган Муҳаммад Амин ва Умида Жўраевалардан хафа бўлиб ўтирсам, бир киши бу ҳикояни АЗОН ТВ кино ҳам қилганини ёзди. Ютубда бор экан, кўрсам, худди шу ҳикоям.

АЗОН ТВ раҳбарига телефон қилсам, ҳикоямдан бехабарлигини, аммо кинонинг сценарийсини ҳам ўзим ёздим, деган. Ўзи суратга олиб, ўзи бош ролни ҳам ўйнаган, аёл ролини ҳам кимидир бўган Тамара Мирмахсудовага ўйнатган Баҳодир Мирмахсудов олган экан.

Нима қилай, кимни судга берай?

АЗОН ТВ ними, Баҳодир Мирмахсудовними?

Umurtqasiz maddohlar

Ëзувчиларни мактабга маънавият муаллими ўлароқ сафарбар қилинишини ëқламайман. Энг яхши ëзғувчининг ҳам умуртқасиз маддоҳга айланганига Ўзбекистоннинг сўнгги 100 йиллик тарихи гувоҳ.

Ўткир Ҳошимов «президент – бу юрт ва халқнинг отаси» деб, мактаб болларига ақл ўргатувди.

 Шунча нарсага ақли етган бу ëзувчи «президент – бу солиқлардан ойлик оладиган давлат мулозими ва халқ хизматкори» эканлигини билмасмиди?

Омон Матжон, Мирза Кенжабек¸ Хуршид Даврон¸ Усмон Азим¸ Мурод Муҳаммад Дўст¸ Саид Аҳмад амалдаги диктатурани олқишлашган ва бу рўйхатни давом эттириш мумкин.

Умуман, ўзбек зиëлисини мундай имтиҳон қилсангиз, унинг шунчаки провинциал даққиюнус, қолоқ одам эканлигини кўрасиз.

Дунë тамаддун тарихи, ижтимоий онг формалари ëки оддий географиядан хабарсиз жоҳил. Дунë адабиëт оламидан ажралиб қолган сассиқ кўлмакни денгиз деб билиш даражасида овсар.

Боз устига уларда провинциализм замонавий технология ва оқимлардан ошкора нафратланиш қадрият даражасига кўтарилган. Бунинг устига улар табиатан текинхўр, паразит.

Мана сомонга осмонни қофия қилдим, энди уй бер менга, дейди. Балки, тулает унитазини тузатиб берган чилангар миллат учун бу овсарлар галасидан кўра муҳим ва зарур.

Олдинги ëзғувчиларнинг баъзилари рус ва тожик тилини биларди. Ҳозиргилари эса ўзбек тилини ҳам тузук қуруқ билмайди. Энг муҳими айтадиган гапи йўқ. Толстой «эзилган гиëҳ ҳам қаддини ростлашга куч топади,» деган муждадан ëстиқдай рўмонлар ëзган. Ëзувчи борлиқни ўз шууридан ўтказиб, фокуслаб, ҳеч бўлмаса, ирония тарзида жамиятга тақдим қилади.

Кейинги 30 йилда мен бундайин ўзбек ëзғувчисини кўрмадим.

Metrodagi kelin salom

Тошкентдаги метро поезди ичида келин салом қилиб ош ейишди.

Бошқа нарсага фантазияси йўқ.

(видео)

Қарз олса. Тўй қилса ош еса.

Кейин қарзни қайтармайди.

Келинни эзиб қийнаб ҳайдаворади.

Семизликдан касал бўлиб яна қарз қилиб кинначи табибга боради. Кейин ўлади.

Яқинлари эса тез ëрдам докторини дўппослайди кинначини эмас.

Романтика…

Ассалом Ўзбекистон, жума муборак!

Тағин ўқинг
8 август 2017
Элтуз нашри ўтган 2016 йилнинг айни 8 августида, ўз томорқасида мева сабзавот етиштирган деҳқонларнинг ҳосилини эркин сотишига рухсат берилмаётгани, ...
5 сентябр 2019
Мустақиллик байрами нишонланган 1 сентябрь кечаси, Тошкент расмийларига кўра, шаҳар кўчаларига ўрнатилган байроқлардан 2000 тадан ортиғи ўғирланган. Етказилган зарар ...
29 октябр 2018
Сўнгги олинган хабарга кўра, «Америка овози» радиосининг Истанбулда ҳибсга олинган, Малик Мансур тахаллуси остида ишлайдиган 49 ёшли мухбири Абдумалик ...
24 август 2023
Тошхўжаев Дониёр Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг 1-ўринбосари лавозимига тайинланди. Ҳозиргача мазкур лавозимда бўлган Улуғбек Турсунов Ички ишлар вазирлигининг 7-бўлимига ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...