Асосий мавзулар
27 март 2024

Ёрилган қувур, йўл ва икки дом орасидаги қурилиш – ЭП132

Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та мактубни ўқиб эшиттирамиз, улар Ўзбекистоннинг Андижон, Сирдарё, Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидан келган. Шуниингдек, элтуз порталида эълон қилинган Бўкадаги қувур ёрилиши билан боғлиқ муаммонинг ҳал этилгани юзасидан расмийлар муносабати, яъни Элтаъсир ўрин олган.

Хатлар оқими айни соатларда ҳам давом этмоқда, тизимни унумли таъминлаш учун каналимизга обуна бўлиш, лайк босиш ва раҳмат тугмачасини босиб Элтузни қўллаб қувватлаш кераклигини унутманг ва биз хатларни ўқишда давом этамиз.

Дастлабки шикоят Андижоннинг Бўстон туманидан келган. Шикоятчиларнинг ёзишича Пахта заводи рўпарасидаги икки дом оралиғига кафе қурилмоқда. Бундан шу домда яшовчи аҳоли норозилик билдирмоқда.

Кейинги мурожаат Сирдарёнинг Сайхунобод туманидан. Афтидан хатни маҳалла раиси ёзмоқда. “8 миллион сўм маош оладиган раислар ҳам борми?” дея ёзмоқда Сайхунобод турғуни.

 “Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидан ёзяпмиз. Маҳалла раисларимиз 14-март куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Лекин негадир вилоят бўйича маҳалла раисларига сўз берилмади. Суҳбатда раислар 8 миллион сўм маош олиши ҳақида гапирилди. Биз бундан ҳайрон бўлдик. Сабаби, биз 3,5 млн сўм маош оламиз. Бошқа мукофот ва рағбатлантириш пуллари йўқ. Аммо ишимиз анча кўп. Бу маълумотни Президентимизга ким етказди экан? 8 миллион сўм маош оладиганлар раислар ҳам бормикан?” дея ёзади ойлиги оширилишидан умидвор сайхунободлик фуқаро.

Кейинги мактуб Қашқадарёдан. Ғузор тумани «Совбоғ» Маҳалла фуқаролар йиғинидан Қумчўп қишлоқ оқсоқоли Райим Худойқулов Элтуз орқали президент Мирзиёевга мурожаат қилмоқда. Биз газга, сувга муҳтожмиз, лекин биз сиздан газ сўрамаяпмиз, йўлимизни асфальт қилишга ёрдам беринг дейди Худойқулов.

Кейинги шикоятни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Инсон маркази оператори ёзмоқда. Унинг иддао қилишича Наврўз куни ҳамма мукофотланган, бироқ марказнинг ногирон ишчиларига мукофот  пули берилмаган…

«Ассалому алайкум Элтуз оға.

Хабарингиз бор Президентимизнинг фармонлари билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил қилинган. Шу агентликнинг туман ва шаҳарларда Инсон марказлари очилган, ҳамма марказларнинг оператор лавозимига гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ишга олинган.

Мурожаатим шу барча операторлар номидан. Наврўз байрамига марказнинг ҳамма ҳодимларига мукофот пули берилди, лекин фақат операторларга берилмади. Шу адолатданми? Биз операторлар буни одам ажратиш деб қабул қилдик.

Ўзимиз ногиронлиги бор инсонларни ҳимоя қиладиган ташкилот бўлиб туриб, шу ташкилотда ишлаётган ногиронларни ажратса.

Президент юритаёткан сиёсат агентлик ичида сезилмаяпди, жамиятга қандай тадбиқ қилинар экан?

Бу мурожаатимиз юқоридаги раҳбарларга етиб боради деган ишончдаман.» дея ёзади марказ оператори.

Кейинги мактуб Самарқанддан. Иштихонда пайнетчилар одамларни алдамоқда.

«Ассалому алайкум Элтуз оға!

Самарқанд вилояти Иштихон тумани Паспорт столи ёнидаги пайнетчилар ўзларини ҳуддики паспорт столи ҳодимларидек тутар экан.

Яқинда паспорт алмаштириш учун борган эдим. Биринчи шу пайнетчилар билан учрашишимни айтишди. Мен уларни паспорт столи ҳодимлари деб ўйлабман.

Чунки, улар паспортимни текшириб, вақти ўтган ёки ўтмаганлигини аниқлашди. Вақти ўтмаганлигини кўргач, ҳеч қандай квитантсиясиз мендан пасспортни алмаштириш учун пул сўрашди. Мен эса сизлар кимсизлар ўзи десам, шу муассасада ишчиларимиз дейишди.

Ёнимда паспорт муддати ўтган фуқародан жарима  деб 350 минг тўлашни талаб қилишди. Оддий оқ қоғозни 10 баробар қимматга пуллашаётганлигига чидаш мумкиндир, лекин одамларнинг паспортини текшираётганлигига чидаб бўлмайди. Улар ким пайнетчими ёки паспортчи?» дея ёзмоқда фуқаролик паспорти эгаси.

Ва бу сизнинг эътиборингизга бугун ҳавола этганимиз бешта мурожаатнинг сўнггиси эди. Лекин, бошқа каналга ўтишга шошилманг. Чунки, бугуннги кўрсатувимиздан, муаммо ечимига оид “Тошкент вилояти сув таъминоти” расмий муносабати ҳам ўрин олган.

Элтаъсир:

Элтуз каналида эълон қилинган видеолавҳа бўйича расмий муносабат!

«Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ Бўка тумани филиали масъул ходимлари томонидан мазкур муаммо, Бўка туманидаги қувур ёрилиши билан боғлиқ холат бартараф этилди.

Хусусан, диаметри 300 ммли қувурда сув сизиб чиқиш тўхтатилди.

Маълумот ўрнида, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш жамиятини шакллантириш мақсадида, Элтуз телеграм канали «Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ билан ҳамкорликда ушбу соҳадаги муаммо ва натижалари берилиб борилмоқда.

“Toshkent viloyati suv taʼminoti” АЖ матбуот хизмати.

Яна бир бор эслатамиз, элтуз портали телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. У ерга хатларни қабул қилиш учун махсус бот ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Каналларимизга обуна бўлинг. Агар кўрсатувимизни қўллаб қувватламоқчи бўлсангиз супер рахмат тугмачасини босинг.

Тағин ўқинг
3 октябр 2018
Дубайдаги қимматбаҳо меҳмонхонага 2 октябрда келиб жойлашган Гулнора Каримова аслида бошқа одам бўлиб чиқди. «Элтуз» манбасининг хабар беришича, Дубайга ...
17 декабр 2018
Апелляция аризаси Тошкент шаҳри судида кўрилаётган судланувчи Шаҳноза Бойқунусова 2018 йил 13 декабрь куни Ўзбекистон Омбудсмани Улуғбек Муҳаммадиев номига ариза ...
18 май 2020
Президент Мирзиёев қизининг эри, президент хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаровнинг туғилган кунига атаб ўзбек шоу-бизнеси ва спорт ...
24 сентябр 2023
Қозоғистонда чет эл ватандошини ўғирлаб яқинларидан пул талаб қилган беш ўзбек узоқ муддатга қамалди. Қарағанда шаҳар суди 21 сентябрь ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...