сешанба,
12 ноябр 2024
3 май 2023
Бухорода ўнлаб непаллик қашшоқларни алдаган аёл ушланди
Маълумотларга кўра, 2022-йил сентабр ойида бухоролик аёл бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, жиноий режани олдиндан режалаштирган.
Аёл Непалнинг 42 нафар қашшоғини Ўзбекистонга таклиф қилиб, уларга Европа давлатларига виза олиб бериш ваъдасини қилган.
Содда непалликларнинг қулоғига лағмон илиб, аёл жами 124,5 минг доллар жамлаб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
@eltuz