Асосий мавзулар
24 октябр 2023

Коррупцияга ботган МТРК

Видеода кўрганингиз Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси (МТРК) тизимида 25 йил фаолият юритиб шу даргоҳдан пенсияга чиққан собиқ раис ўринбосари Фарҳод Рўзиевнинг гаплари….

Бир неча йил муқаддам тасвирга олинган бу суҳбат МТРКда ҳеч қачон нашр этилмаган.

МТКРда  ишлаётган ижодкорларга яхшигина қалам ҳақи  ажратилади. Бу маошдан ташқари.

Аммо, Элтузга шикоят қилган МТРК ходимига кўра, оригинал кўрсатувлари деярли йўқ бўлган масъуллар юқоридаги пулларни ўзлаштириш мақсадида бир кўрсатувга «10 мартагача қалам ҳақи ёзиб олишлари оддий ҳолга айланган».

Бу худди ҳали дунёга келмаган фарзандингизга нафақа пули олишга ўхшайди.

«Телетомошабин қачонгача сийқаси чиққан кўрсатувни кўриши, кечадан қолган таомни иситиб ейиши керак,» дея ёзғиради МТРК ходими.

Биргина мана шу дастурнинг ўзида ҳам кўчирмакашлик эмас, тўғридан-тўғри «Ўзбекистон24» каналидан ўғирланган лавҳани тепа қисмини хиралатиб, вилоят каналидан узатиб, ортидан биров тайёрлаган материалга гонорар ёзиб борилган. Ҳам «Ўзбекистон24» каналидан, ҳам вилоят телеканалидан айни кўрсатувни берилишидан қандай наф бор?

Мансабдорларнинг бу каби кирдикори яқинда Қашқадарё ТВсида ўтказилган молиявий тафтиш давомида аниқланган.

Вилоятдаги бундай номақбулликларни яшириш, бош ҳисобчининг жиноий ҳаракатларига шерик бўлиб, уларнинг бу каби қўпол хатоларини тузатиш учун МТРК тизимидан йил давомида бир неча бор «махсус» ишчи гуруҳ бориб, ҳужжатлардаги камчиликларни тўғрилаб чиқишган.

Хотамтойликка қойил қолмай илож йўқ.

Тафтиш ишининг бирёқлама кўрилишига манфаатлар тўқнашуви йўл бермаётгани янада ачинарли.

Аслида бир неча миллиард сўм талон-торож бўлиб кетган жойдан 100 млн сўмга етар-етмас камомад, ўзлаштириш аниқлангани ҳам ҳисоб-китоб билан боғлиқ кўплаб муаммоли масалалар ёпиб юборилган деган хулосага етаклайди.

«Нима ҳозир аввалгидек қилни қирқ ёрадиган мутахассислар камми ёки уларнинг кўзи боғлиқми? Тергов ишларининг юзаки олиб борилгани етмаганидек,  суд суриштирувда мансабдор Ж. Туйчиев фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш ўрнига ундан гувоҳ сифатида фойдаланаётгани-чи,» дейди Элтузга мурожаат қилган МТРК ходими.

Қадимда қозининг олдига иши тушиб борган киши муаммосини тезроқ ҳал килиш учун қозига қирқ танга, Жиноятга алоқадор бўлган одам эса юз танга берибди.

Шу пайт ишни пайсалга солаётган қозининг ишдан кўнгли тўлмаган биринчи киши: – Қози жаноблари, қирқиб-қирқиб гапиринг деса, шунда қози: – шошманг, бу ерда юз бор, хотир бор деган экан.

Бу воқеа ўтмишда бўлган эса-да, суд ишларидаги бугунги айрим тушинарсиз ҳолатлар киши дилини ранжитади. Умуман бу ҳолатни вилоят телевидениеси миқёсидагина эмас, балки МТРК тизимида кузатилаетган манзара дейиш мумкин.

Тағин ўқинг
28 сентябр 2017
28 сентябр куни ўтган брифингда Тошкент шаҳар ИИБ Тергов бошқармаси бошлиғи Дониёр Тошхўжаев, ёзувчи Нурилло Отахоновга 11 май куни ...
12 декабр 2017
12 декабр куни таниқли мустақил журналист, 45 ёшли Сид Янишев Тошкент шаҳридаги 61-милиция таянч пункти ходимлари томонидан ҳибсга олинди. ...
23 март 2018
Швециянинг пойтахти Стокголмда 21 март куни қозоқ, турк, эрон, ўзбек, уйғур диаспораси вакиллари Наврўз байрамини нишонлашди. Наврўз тадбирига мезбонлик ...
11 феврал 2019
Бир йил олдин ишга тайинланган 53 яшар Ихтиёр Абдуллаев жорий йилнинг 8 февралида ДХХ раҳбари лавозимидан бўшатилди. Абдуллаев устидан ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...