Асосий мавзулар
20 июн 2024

Маккада жазирама туфайли ҳалок бўлганлар сони 900 дан ошди

Маккада жазирама иссиқ туфайли ҳалок бўлганлар сони 900 дан ошди. Элтуз иқлим ўзгаришига оид хабарлар билан ўз кўрсатувларини давом эттиради.

Охирги маълумотларга кўра, Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида ҳаж намози вақтида ҳалок бўлган зиёратчилар сони 922 нафарга етди. Бу ҳақда Франc-Пресс агентлиги хабар бермоқда.

Ўлганлар сонининг кўпайишига соядаги ҳаво ҳарорати +50 даражадан ошиб кетгани сабаб бўлган.

Ҳажнинг бир қисми бўлган Арафот тоғида туриш, Каъбани тавоф қилиш каби бир қанча амалларни (эркак) ҳожилар очиқ ҳавода бошлари очиқ ҳолда бажарадилар. Оқибатда қуёш уришидан азият чеккан минглаб одамлар шифохоналарга етказилган.

Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиёратчиларга кўп миқдорда сув ичишни ва ҳаво иссиқ бўлган пайтда имкон қадар уйда қолишни тавсия қилди.

Араб дипломатининг Франс-Прессга айтишича,  биргина мисрлик зиёратчилар орасида ҳалок бўлганлар сони камида 600 кишига етган.  Маълум қилинишича, жазирама иссиқдан жабрланганлар орасида Тунис, Иордания, Эрон, Сенегал, Индонезия ва бошқа мамлакатлар ватандошлари бор.

Бу йил бутун дунёдан 1 миллион 800 мингдан ортиқ зиёратчи Маккага ташриф буюрди. Ўтган йили июн ойи охирида Ҳаж зиёрати чоғида жазирама ва ташналикдан камида 240 киши ҳалок бўлган эди.

Саудия Арабистонидаги ғайритабиий юқори ҳарорат глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ. 

Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Маккада ўртача ҳарорат ҳар ўн йил мунтазам равишда 0,4 даражага кўтарилиб бормоқда. Элтуз иқлим ўзгариши билан боғлиқ воқеаларни ёритишда давом этади, каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизга лайк қолдиринг. 

Тағин ўқинг
23 август 2021
 “Толибон” Афғонистонни ўз қўлига олгач, минглаб афғонлар шафқатсиз фундаменталистик бошқарув қайтган деб ҳисоблаган мамлакатдан қочиш йўлларини изламоқда. 2021 йил 16 июль, душанба, Ўзбекистон. Аёллар Амударё ...
16 март 2022
Намангандаги солиқ амалдорларининг коррупцион жиноятлари ҳақида мамлакатнинг энг олий идоралари раҳбарларидан бири далил келтирганига қарамай, улар ўз фаолиятларини бамайлихотир ...
18 август 2018
Швейцария федерал йиғини Швейцария федерал кенгаши Ташқи ишлар федерал департаменти (ТИФД) Адлия ва полиция федерал вазирлиги Активларни қайтариш бўлими, ...
5 январ 2021
Рассом Элнур Эгамов суратга олган анимацион фильмда порахўрлик асорати ҳажв қилинади. Фильм ижодкорлари уни Сардоба cув омбори ҳалокатига 230 ...
Блоглар
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...
8 август 2024
«Арабистон тупроғида бола туғиш» мақсадидаги хотинлар ва уларни етаклаб кетаётган эркаклар. Арабистонда ўқилган шаърий никоҳга ...