Асосий мавзулар
31 июл 2024

Биздан Жиз: Швециялик ўзбекларнинг Аброр Алийга жавоби

Швециядаги улфатлар таклифи билан якшанба кунги шашликхўрлик ўз ўзидан сиёсий мавзуга кўчди. Ва мен мезбонлар изни билан сухбатни Элтуз канали мухлислари билан баҳам кўриш учун видеога олишга киришдим.

Мавзуга Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонаси олдидаги норозилик пикети ва бу ҳақда ўзбекистонлик диний мутаассиб Аброр Мухтор Алийнинг швед ҳукумати ва ўзбек мухожирлари шаънига ёғдирган ҳақоратли гаплари сабаб бўлди. 

Швециядаги диний фаоллар Ўзбекистонда турмада қолаётган 22 нафар маҳкум озодлигини талаб қилиб ўтган ҳафта Ўзбекистоннинг Стокгольмдаги элчихонаси олдида норозилик пикети уюштиришган. Аброр Мухтор Алий бунга муносабат билдириб:

«Мусулмонларнинг Швеция каби кофирлар давлатидан ёрдам сўрашга ҳаққи йўқ!» деган эди. Холбуки швециядаги норози ўзбеклар Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилишган. Суҳбатдошларим Мухтор Алий иддаоларидаги шу ва бошқа зиддиятларга эътибор қаратишди.   

Шашлик атрофидаги сухбат асносида Швециядаги ўзбек фаоли Дўстназар Худойназаров сиёсий кулинарияга асосланган «Биздан жиз» кўрсатувини  кенгайтирилган шаклда давом эттиришни таклиф қилди.   

Швециянинг серқуёш, бағри кенг осмони ҳақида гапимиз тугамай ёмғир қуйиб берди. Шу пайтгача йиғиб қўйилган соябонни ёйишга тўғри келди.

Шашликка анча тўйиб қолдик. Аммо гапимиз тушамади. Агар шундай суҳбатлар Элтуз мухлисларига ёқса ва Швециялик улфатларимда уларнинг фикрини қоғозга ўрамай узатишга эътироз бўлмаса бундай кўрсатувларни келгусида давом эттиришимни айтиб хайрлашдим.  Видеолавҳамиз билан танишинг.  

Қудрат Бобожон,

Eltuz muharriri

Тағин ўқинг
12 июн 2023
Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон пойтахтида яна бир университет очиш ниятида эканини билдирди.  Унинг бу баёноти Akfa университети ...
2 август 2016
Мустақиллик байрами арафасида хорижликларнинг ўзбек халқига табрикларини чоп этиш анъанаси шу кунларда қизғин давом этяпти. «Жаҳон» ахборот агентлиги тайёрлаган, ...
26 сентябр 2016
23 сентябр куни президент вазифасини вақтинча ижро этувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қонун Ўзбекистонда энг йирик молиявий пирамида қургани ...
30 ноябр 2018
2018 йилнинг 29 ноябрь куни Хоразм вилояти жиноят ишлари суди биносида журналист Давлатназар Рўзметов иши бўйича апелляция суди мажлиси ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...