Асосий мавзулар
12 июн 2023

Ортиқхўжаев қайта сиёсатга қайтмоқчими?

Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон пойтахтида яна бир университет очиш ниятида эканини билдирди. 

Унинг бу баёноти Akfa университети ўқитувчилари билан март ойида бўлиб ўтган учрашув чоғида янграган.

Мазкур учрашув тафсилоти орадан салкам уч ой ўтиб Akfa университети ўқитувчилари орасида тарқалаётган аудио ёзувдан маълум бўлмоқда. 

Akfa университети Akfa Group ҳолдингги таркибига киради. 

Akfa Group акцияларининг 70 фоизи Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишлидир.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилишда ишдан олиб ташланганди. 

16 январь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган мазкур йиғилишда “ноинсоф” Жаҳонгир Ортиқхўжаев “вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун” ишдан бўшатилганди.

“Кечаси штабда мен ишдан олдим. Қуруқ гап билан, ёлғон сводка билан пастга тушмагани учун, ноинсоф оёғи ердан узилгани учун ишдан олдим,” дея ўз қарорига изоҳ берганди президент Мирзиёев ўшанда. 

Ишдан олинганидан икки ой ўтар ўтмас Akfa университети ўқитувчилари билан учрашган Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўз янги режалари ҳақида гапирган. 

Аммо Элтузни янги олийгоҳнинг очилиши эмас, балки салкам беш йил ҳокимлик қилган бизнесменнинг бир фикри ўзига тортди.

Собиқ ҳоким Akfa Университети ходимларига жумладан шундай дейди:

“Менинг прокуроримни первый зам прокурор республики қиворишди бир йилдан кейин. Валиев Баҳриддинни. Почему? Нимага? Тошкентда иш кўрсатгани учун. Солиғимни ҳоким Наваиской области қиворишди [2018—2021-йилларда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида бўлган Нормат Турсунов назарда тутилмоқда]. Или ички ишларимни Миллий Гвардияни қўмондони қиворишди. Министр Рустам Мирзаевич [Жўраев]. Ундан кейин яна бир прокурор келди. Бир ярим йилдан кейин Сурхондарё вилоятига ҳоким бўлди [2021—2022 йилларда Тошкент шаҳар прокурори бўлган Улуғбек Қосимов назарда тутилмоқда].  Бирорта ҳокимиятда бунча кадр тепага кўтарилмаган. Ҳаммаси позор бўлиб кетувди.” 

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг «позор» бўлиб кетганига тўхталмаймиз, зотан бу ҳақда кўп гапирилди.

Аммо собиқ ҳоким «ўз одамлари» билан нега мақтаняпти? Бу шунчаки гапдан гаштакми ёки…

«Бу гаплари унинг иқтисодий ва сиёсий амбициялари ҳали ҳам жуда кучли эканини исботлайди” деди тошкентлик сиёсий таҳлилчилардан бири Элтуз билан суҳбатда.  

Ўзбек изоҳий луғатини “любая бизнес хараша”, “шесть секунд” ва “духа нет” каби иборалар билан бойитган Ортиқхўжаевнинг ўзининг қанотли ибораси билан мақоламизга хулоса қилсак: 

Миллионлари бор Ортиқхўжаевда катта сиёсатга киришга «дух» борми? Поживем увидем!

Тағин ўқинг
8 сентябр 2018
«Ўзбекконцерт» қошидаги бадиий кенгаш 5 сентябрь куни бир қанча ўзбек артистлари клипларини маҳаллий ТВ каналларида кўрсатишни тақиқлади. Улар ичида ...
9 август 2018
Айни пайтда Тошкент архитектура-қурилиш институти олдидаги чинорларнинг бир нечаси ҳам туман ободонлаштириш идораси томонидан кесиб ташланган. Рассом Туз 2015 ...
22 май 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Андижон, Сурхондарё, Фарғона, вилоятлари дан ...
29 октябр 2018
Ўзбекистонда мажбурий меҳнатни ташкил этишнинг асосий ижрочилари кучишлатар тузилмалар, яъни асосий фаолияти қонунни ҳимоя қилиш бўлган идоралардир. Бу идораларни ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...