Сайлов – 2024: O‘ZLIDEP етакчи партия
Сайлов натижаларига кўра O‘ZLIDEP партияси ғолиб бўлди. Ушбу партия парламентда 64 та ўрин эгаллади. Қонунчилик палатасида 38 та ўрин қозонди. Сайловда O‘ZLIDEP 34,75% кўрсаткич билан етакчилик қилди.
Рақамлар ўз йўлига – O‘ZLIDEP ғарб услубидаги сайловолди саммити билан бошқалардан ажралиб турди.
«Овозимиз бирор нарсани ҳал қилганда биздан сайлаш ҳуқуқи тортиб олинарди» деган эди Марк Твен. Бу янглиш тушунча, сайлов ҳукуматга Халқ жўната оладиган «биз сизларни кузатяпмиз» деган сигнал.
Сиёсатга аралашмадингми, демак, кун келиб сиёсат сенинг ҳаётингга аралашади. Шундай экан депутатларни таниб олиш, уларнинг фаолиятини кузатиб бориш, хатолари ва жиноятларини ёритиш шарт. Туман ва шаҳар кенгашларидаги депутатлар фаолиятини кузатиб очиқ муносабатни билдириб бориш муҳим.
Бунда эркин матбуотнинг хизмати катта. Зотан ёвузликнинг ғалаба қозониши учун атрофдагиларнинг жим туриши кифоя.
Ўзбекистонда депутатни сайлашдан кўра уни ишлата олиш муҳим. Элтуз халқ манфаатига қарши чиққан, ўз вазифасини бажармаган, лавозимини суистеъмол қилган «халқ вакилларини» фош қилишда ва шу билан бирга самарали ишлаётган амалдорлар, депутатлар ҳақида ахборот беришга доим ҳозир.