Кундалик
4 май 2015

Орзуманд эрксеварнинг монологи

Шуҳрат Бобожон
Eltuz.com

Бу партия мен орзу қилган икки мақсадни кўзлаган эди. Биринчиси Совет Иттифоқидан буткул ажралиб чиқиб эркин давлат бўлиш. Иккинчиси эса дунëнинг юздан ошиқ давлатининг фаровонлиги тамали бўлган Ғарб либерал демократияси эди. Ўша куни Эрк Қурултойида чиқиш қилишим керак эди. Бир кун олдин ваъз ëзиб қўювдим. Аксига олиб бу ваъз ëзилган варақ укамнинг уйида қолиб кетди. Бу ваъз «иккиюзлама бўлмасдан ўз истагини очиқ айтиш» ҳақида эди.

Масалан ўзбек қорни оч бўлса ҳам тўқман дейди. Кетига тепсанг ҳудога шукур мени тепган оëғингиз уринмадими дейди.

Мен ўшанда одамларга қараб ичимиздагини очиқ айтайлик. Биз СССР дан чиқиб алоҳида яшашни истаймиз¸ бизни Москвадаги ўрислар бошқармасин¸ ўзимизни ўзимиз бошқарайлик дедим.

Аммо бу гапларни мен силлиқ ва равон қилиб айта олмадим. Чунки нутқ ëзилган қоғоз уйда қолиб кетган эди.

Ўшанда мен Самарқанд мамлакат пойтахти бўлсин ва янги мустақил мамлакатнинг номи Туркистон бўлсин деган таклифни ҳам киритган эдим.
Ўша кунги Қурултой қатнашчилари эсласа керак. Мен янги мустақил Туркистоннинг гербини ҳам чизиб ўзим билан олиб борган эдим.

Учта кўк думалоқ доира шаклидаги пирамида Амир Темур давлатининг тимсоли эди бу.

Орадан 25 йил ўтди. Ҳали ҳам орзу қиляпман.

Тағин ўқинг
12 январ 2016
Биз собиқ банкир Рустам Усмоновнинг 1995 йил ёзган“Тўхтатилган парвоз” китобидан парчалар эълон қилишни давом эттирамиз. Обрўли ва бадавлат бизнесмен ...
25 март 2017
Доллар нархи ошиши билан айниқcа картошканинг нархи ошгани одамларнинг норозиликларига сабаб бўлмоқда.
16 феврал 2019
Пул ҳамма нарсани ҳал қилади, дейишади. Менимча, сиëсат ҳамма нарсани ҳал қилади. Вақтида берилган ваъда ва одамларни ишонтириш санъати. ...
29 апрел 2017
24 апрел куни Тошкент шаҳар ҳокими топшириғига кўра тузилган комиссия пойтахтдаги «Like Bar» ёшлар ҳордиқ чиқариш клубига борди. «Like ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...