Кундалик
5 май 2015

Усмон империяси ëки учмай қолган қуш ҳақида

Институтнинг биринчи курсида ўқиганим 1980 йилда манғитлик шоир Мансур Ахмедов билан жўра эдик.

Мансур Ахмедов бир куни менга Абдулла Ориповдан ҳам зўр шоир бор дея айтиб қолди.

Ким экан у десам¸ Усмон Азимов деди.

Ўшанда Мансур¸ »мен осмонман қуëшини йўқотган осмон» дея Усмон Азимовдан шеър ўқиди.

Мен бу сатрларни ëдлаб олиб Қадам Саидмуродовга айтиб бердим. Қадам оға эса аслида шеър «мен Усмонман қуëшини йўқотган усмон» бўлган. Харф терилаëтганда Усмон¸осмонга айланган. Ҳудди руслар Усмонли империясини Осмон дегани каби деди.

Шундан кейин менда Усмон империяси билан танишиш орзуси туғилди.

Бу орзу тезгина ушалди. У пайтда юлдузлар хозирги каби осмонларда яшамас¸ балки ëн веримизда изғиб юришар эди.

«Елвизак» қаҳрамони Башир Зайнишев бир кунда икки тирик шоир кўргани билан фахрланган бир замон эди.

Устозим рассом Исфандиëр Ҳайдаровнинг устахонасида турувдим. Қаққайиб турувдим десам тўғри бўлади.

Устозим «Биринчи кашшофлар» деган расм чизаëтган эди.

Мени оëғимга алмисоқдан қолган этик кийгизиб қизил галстук бойлаб¸бўйнимга барабан осиб табуреткани устига чиқариб қўйган эди.

Устозим менга қараб 1920 йили Бойсундаги илк кашшофлардан энг фаолининг расмини чизаëтган эди.

Менинг вазифам тарихий ҳақиқатга уйғун тарзда инқилоб ғоялари билан юраги лимо лим тўлган кашшоф образида қотиб туриш эди.

Табуретка устида турганимда икки кўзим деразадан кўриниб турган авиация билим юртида ўқийдиган каптаркўкрак ўрис қизларда эди.

Шу пайт бирдан эшик очилиб серҳаяжон ва ҳушсурат бир йигит кириб келди.

Устозим Исфандиëр Ҳайдаров билан гаплашиб ўтирди. Мени устахонадаги ашқол дашқоллардан бири дея ўйлаб парво ҳам қилмади.

Бу шоир Усмон Азимов эди.

Абдулла Ориповдан ҳам зўр шоир Усмон Азимов.

Усмон ака устозимдан «Туш ва ўнгдаги парвозлар» (Полеты во сне и наяву ) деган фильмни қаерда кўрса бўлади деб қизиқди.

Исфандиëр ака қадимчи тийнатли бир рассом¸бунақа ажи бужи киноларни ҳуш кўрмас эди.

Гап Роман Балаян суратга олган ва Янковский бош ролни ўйнаган тимсолий филм ҳақида эди.

Мен бу фильмнинг Лисунова кинотеатрида қўйилишидан ҳабардор эдим. Ҳатто бу кинони бир кун олдин Домкинода томоша қилган эдим. Табуреткада турган жойимдан туриб буни айтдим.

Кашшоф тилга кирганини кўргач¸ Усмон ака мени борлигимдан ҳабар топди.

«Баракалла кашшоф»¸ деди Усмон ака. Исфандиëр ака менга қараб «Бу ўзи қандай кино» деб сўради.

Ана шунда тилга кириб¸ билағонлигимни Абдулла Ориповдан ҳам зўр шоирга кўрсатиб қўйиш учун кино ҳақида гапира бошладим.

«Кино Москва андеграундининг концептуал инқирози ва бу инқирознинг протест кайфиятига фокусланиши билан боғлиқ сублимация ҳақида дедим»

Бу гапни эшитган Исфандиëр ака афтини буриштирди.

Усмон ака бўлса¸ айтманг айтманг хулосани филмни кўриб ўзим чиқаришим керак деди.

Бир оз жимликдан сўнг¸сублимация ҳақидами деб қайта сўради.

Шу тариқа мен Усмон Азимов билан танишдим.

Ўша куни Усмон ака билан Авиасозлар шаҳарчаси бўйлаб пиëда кетдик.

Авиасозлар саройининг энди қурилаëтган биноси пештоқига улкан Икар ҳайкалини ўрнатишаëтганини бир оз томоша қилдик.

Кейинчалик Усмон аканинг Икар деган шеърини ўқиб ўша кун эсимга тушди.

Балки бу мисралар Икар ҳақида эмас шоирнинг туш ва ўнгдаги парвозлари ҳақидадир.

– Юрагим қўймади, уч деб қўймади,
Фалакка интилдим, аммо бу ҳаёт
Ерга кўмавериб танни, тўймади…
Барибир мен қанот ясадим, қанот!..

Болам! Сен не учун мени қийнайсан,
Сенинг ҳам жонингдан ўтдими турмуш?
Учиш ҳам азобдир, ахир… Билмайсан!
Учиш – қисмат оша – бетин зўриқиш.

Қара! Менга қара! Аҳволимга боқ!
Аммо сен сўзлайсан қандайдир тушдан!
Учганнинг ҳамиша қисмати чатоқ,
Ерни–ку гапирма, фалак ҳам душман.

Гарчи падарингман! Қилмагин тақлид,
Сенга қуриганми жайдари тақдир –
Масалан, эрмакка уриштиргин ит,
Ёхуд майхонада уюштир тадбир.

Йўлингдан қайтмайсан! Турибман сезиб!
Мана, бир жуфт қанот! Сенга ҳам! Олгин!
Икар!
Болагинам!
Учганинг кези
Ўзни қуёшгамас – шамолга солгин!

Беҳуда юксаклик эса толдирар!
Паст уч! Денгиз узра парвоз ҳам кўркам…
Тўхта! Қуёш сори борма! Ёндирар!
Тўхта! Қанотларинг куяди, болам!..

– Ота! Олов ўтди суягу этдан,
Азобдир жисмимни қуёш ютиши…
Фақат қандай гўзал – фалакка етган
Парвознинг кул бўлиб, ерга тушиши.

– Ҳеч кимни аямас ривож ҳудуди!
Бизни ямладими? Йўқдир эътироз:
Куйиб тушаётган, болам, вужудинг,
Кўкда қолган эса лаънати парвоз!

Шухрат Бобожон

Тағин ўқинг
18 октябр 2017
Бу йил теримга Ўқитувчи ва шифокорлар поездларда сафарбар қилинмоқда. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларидан минглаб теримчилар минган поездлар Қорақалпоғистон ва ...
2 август 2021
Иккита кокилига икки хил бантик таққан сепкилли қиз аслида 23 ëшда. Исми Назокат, аммо ўзига НОЗИ деб исм қўйволган. ...
6 феврал 2016
Бугун 6 феврал куни хонанда Тамиланинг фейсбук саҳифасида ва унинг мухлислари томонидан ташкиллаштирилган “Je suis Tamila!” гуруҳида ўз мухлислари ...
30 ноябр 2018
1992 йилнинг декабрь ойида Қаҳрамон Хўжақулов яна ўз манбаларидан жиддий маълумот олади. Бу сафар МХХ ходимлари Афғонистондан Ўзбекистонга контейнерда ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...