чоршанба,
13 ноябр 2024
15 март 2016
Чегарачилар контрабандачиларга ўқ узди
“Ҳуқуқ оламида” газетасининг ёзишича, Наманган вилоятилик бир неча йигит Норин дарёсидан резина қайиқ ёрдамида Қирғизистонга рангли металл – латун ўтказган. Бунинг эвазига эса 4,5 миллион сўмлик тамаки, қанд ва чой маҳсулотларини олган ва Ўзбекистонга олиб ўтмоқчи бўлган.
Контрабандачиларни ўзбек чегарачилари пайқаб қолиб, ўқ узган. Оқибатида улардан бири яраланган. Лекин ҳаммаси қочиб кетишга улгурган.
Яраланган жиноятчини таниш врачга кўрсатишган. Аммо врач ўқотар қуролдан жароҳатланган бемор ҳақида ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар бермаган. Бунинг учун суд унга 1,6 йил муддатга ахлоқ тузатиш иши жазосини тайинлаган.
Омади чопмаган тўрт нафар конрабандачи эса 5 йилдан 5,5 йилгача муддатларга озодликдан маҳрум этилган.
Eltuz.com