чоршанба,
13 ноябр 2024
22 март 2016
Комбинатга ишга кириш қанча туради?
«Ҳуқуқ» газетаси мана шу комбинат билан боғлиқ навбатдаги фирибгарлик ҳақида мақола эълон қилди.
Маълум бўлишича, ангренлик шахс комбинатнинг шахта қурилиши бошқармасида ерости лаҳмчиси бўлиб ишлайдиган кишидан уни кон бошқармасига ишга ўтказиб қўйиш ваъдаси билан 5000 АҚШ доллари олган. Худди шундай, комбинатдаги ёғли ишларга ўтказиб қўйиш ваъдаси билан фирибгар яна икки кишидан 2000 доллардан пул олган.
Суд бу фирибгарни 7 йилу бир ой муддатга озодликдан маҳрум этган.
Агар комбинатнинг бизнинг назаримизда бор-йўғи кон бошқармасига ишга ўтиш 5 минг доллар турса, унда янаям ёғлироқ жойларига ишга жойлашиш қанча турар экан?!
Eltuz.com