Кундалик
21 июн 2022

Элтуз таҳририяти иддаолари тасдиқланмаган мақолани олиб ташлади

Элтуз таҳририяти шу йилнинг 23 февраль куни эълон қилинган “Алламжонов 4.2 млн $ тиллани чегарадан қандай олиб ўтди?” сарлавҳали мақоласидаги иддаолар тўлиқ тасдиғини топмагани важидан мақолани Элтуз сайти ва ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифа ва каналларидан олиб ташлаганини маълум қилади. Таҳририят мақолани қайта чоп этган нашрлар, жумладан, Ўзметроном сайти ҳамда унга Твиттердаги саҳифасида ҳавола берган “Чегара билмас мухбирлар” ташкилотини ўз қароридан расман хабардор қилди. Мақолани бўлишган бошқа нашр ва аккаунтларнинг кўпчилигига бу борада расмий билдирги йўлланди. Ушбу баёнот билан мақолани чоп этишдан ҳеч бир шаклда ҳеч бир шахсни обрўсизлантириш ёки унга туҳмат қилиш қасд этилмаганини таъкидлаган ҳолда уни бўлишган, қайта чоп қилган бошқа нашр, канал ва саҳифа эгаларидан мақолани олиб қўйишларини сўраймиз. Мақоладаги иддаоларни қайта текшириш жараёнида биз билан ўзаро тушуниш асосида ҳамкорлик қилган томонлар, нашрлар ва якуний қароримизни ҳурмат қилган Элтуз ўқувчиларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Таҳририят Германия қонунчилиги асосида суд томонидан тайинланиши мумкин бўлган жаримани тўлашга тайёрлигини билдиради. Шунингдек, таҳририят репутацион зарар учун мақолада кўрсатилган шахс Комил Алламжоновдан узр сўраган холда, унинг Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларига омад тилайди

Элтуз жамоаси.

Тағин ўқинг
1 март 2020
«Абдураҳмон мен билан қучоқлашиб кўришди, ҳол-аҳвол сўрашди. – Муҳаммад ака, сиз мени эсламасангиз керак, мен Назар Эшонқулнинг жияни Абдураҳмон ...
24 декабр 2018
Бош вазир Абдулла Арипов 23 декабрь куни Хотин-қизлар қўмитаси йиғилишида Тошкентдаги барча эски уйлар бузилиб, ўрнига янгилари қурилиши ҳақида ...
30 декабр 2020
Халқ ҳукуматнинг иситиш мавсумига шу қадар суст тайёргарлик кўрганидан ғазабда. Расмийлар эса бунга жавобан вазият ҳақида хабар беришга уринаётганларни ...
7 октябр 2023
Август ойида Қашқадарё  вилояти  Косон  туманидан  ўтган  катта  каналнинг Гувалай  қисми тупроқ билан  ёпиб  қуйилган. Бунинг оқибатида 20 мингга ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...