Мултимедиа
26 октябр 2015

«Неандерталчилик»

Қудрат Бобожон
Eltuz.com

Ижтимоий тармоқда жавлон ураётган дўстларимдан бири ёзғириб қолди. “Группамда роса “тролл” кўпайибди, иккиюзтачасини “блок” қилдим!”

Бир йил бурун мен унга жавобан “Тўғри қилибсан, яша ота ўғил” деган бўлардим. Бу сафар ҳеч индамадим.

Шунчаки, унинг фикрига қўшилмаганим, ижтимоий жабҳадан ўзимни четга тортганим ёки унинг рўйҳатида 201-нчи бўлишдан қўрққаним учун эмас. Хаёлимни бузган бошқа нарса…

Каримовнинг халқ ичида обрўси ошгани рост. Тахминан 98 фоиз ватандошларимиз келаси сайловларда унга овоз беришса, буни ҳам сохтакорликка йўйиш керакмас.

rasm445
Президент Ислом Каримов собиқ бош вазир ўринбосари Исмоил Жўрабеков тиз чўкиб, Тоҳир Йўлдошни тинглаб ўтиришибди.

У бир вақтлар Тоҳир Йўлдош ёнида тиз чўкиб, унга Ўзбекистондаги демократик парламентни тарқатиш юзасидан “қимматли маслаҳати”ни берган кимса эмас.

Мана сўмнинг қадри бир кунда 20 фоизга йўқолди, долларнинг курси эса 6000 дан ошди. Бироқ, бу ҳақда ҳам ҳозир гапирмоқчимасман, мавзу кўпларнинг ғашини келтиришини яхши биламан.

Гапни Каримовнинг мамлакатдаги иқтисодий юксалишлар ҳақидаги фикрларидан бошлайман.

Ишонаверинг, банан шодасини кўрган маймунлардай ҳурсанд тўдани шу заҳоти мени атрофимда кўрасиз.

Улар аллақачон махсус хизматларнинг ойликка ишлайдиган троллари эмас. Троллинг дегани мутлақо бошқа нарса, буниси энди оддий неандерталчилик.

Ҳар байрамда юртвошининг рақсга тушиб қолиши ҳам бежиз эмас. Бир тўда оломон бир маромда, томонга қараб ирғишларкан, ўзинг ҳам беихтиёр ноғора товушига мос эшила бошлайсан. Буни “симптом” дейишади.

Нотавон, турмушда қийналган, хўрланган одамлар гипнозга кўпроқ мойил бўлишади. Айниқса сўфининг “ашир тушиши” каби таниш оҳанглар, хонадонлардаги рангли ва рангсиз экранлардан узлуксиз келиб турса.

rasm444
Кашпировский Ўзбекистон халқи учун махсус телесеанслар ўтказган эди

Тохир Йўлдош ёнида тиз чўккан Каримовнинг ҳаёлига 90 йиллар бошида Кашпировскийни телеэкранга чиқариш фикри бежиз келгани йўқ.

Беқарорликлардан абгор бўлган халқни, пода каби ўзи истаган жойга етаклаш учун энг яхши чора, уни янада транс ҳолатига тушириш эди.

Мана ўша етакланган халқнинг яна бир вакили мен билан фейсбукда “қизғин баҳс юритиш”га уринмоқда. “Юртимиз тинчлигини, осмонимиз мусаффолигини кўролмайдиган…” дея бошланади хониш.
Аккаунтимда уларнинг блок қилинганлари сони, яъни дўстларим сафидан ўчирганларим қисқа вақт ичида 175 та бўлибди.

Гуруҳдош, сиз нима дейсиз? Уларни блок қилишда давом этаверамизми ёки гурас гурас чайқалиб келаётганларга қарши Интернетни тўсишдан бўлак бошқа чорамиз ҳам борми?

Тағин ўқинг
30 ноябр 2021
Бу 1991 йил 30 ноябрдаги “Правда востока“ газетаси. Газетада сўнгги 27 йил ичида ўзбек миллатига берилган ягона сиëсий танлов ...
25 сентябр 2020
Мана, азизларим, ҳафта айланиб дийдор кўришдик. Ҳафта ичида интернетнинг ўзбек сегменти нафрат билан тўла бўлди.  Аввалига кореялик эржонларга посилка ...
22 апрел 2016
Америкалик қўшиқчи 57 яшар Принс ўзининг Миннесотадаги овоз ëзиш студиясида ўлик холда топилди. Қўшиқчи ўлими ҳақида унинг матбуот котиби ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...