Мултимедиа
2 ноябр 2015

Диктатор билан ўпишманг!

Улуғбек Ашур
Eltuz.com

АҚШ давлат котиби Жон Керри ва Ислом Каримовга «ноқулай» савол берган журналистларнинг матбуот анжумани ўтаётган залдан қувиб солингани, минтақада Сўз эркинлиги, ўзини «Дунё демократияси ва сўз эркинлигининг посбони» хисоблайдиган Америка учун хам керак эмаслиги кўрсатди.

Озодлик радиосининг айтишича, хориж мухбирлари президент Каримовга ҳам савол беришга уринган. Бироқ, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳақидаги танқидларига муносабатини сўрашганида, Каримов жавоб беришдан бош тортган.

Диктатор Каримовнинг матбуот эркинлиги душмани эканлиги маълум ва шунинг учун хам, унинг хар қандай саволга жавоб беришдан буйин товлаши, барча учун табиий кўринар эхтимол.

Аммо, юқори мартабали мехмон Жон Керрининг, журналистлар қувиб чиқарилишига индамай қараб туриши – бу жуда ачинарли ва айни пайтда фожеали холат. Кўхна Самарқандда, АҚШ Давлат котиби хузурида юз берган бу бу хунук воқеа, Америка Марказий Осиёдаги диктатор президентларнинг энг нодемократик ва зулмкор салохиятларига юксак бахо беришини билдиради.

Шу ўринда бир воқеани эсладим. Канада ўтган хафтада Бош вазирни сайлади.

Узоқ ва хаққоний давом этган сайловолди кампанияси ва сайловдан сўнг Либераллар партияси ғолиб келди ва партия етакчиси Жастин Трюдо Бош вазир этиб сайланди.

43 ёшли янги вазир ўз тарафдорлари билан журналистлар билан учрашар экан, ўша даврада Либераллар партияси учун ноқулай бўлган бир савол янгради. Шу захотиёқ, Жастин Трюдони қуршаб турган Либераллардан бири журналистнинг овозини ўчириш пайига тушди.

Бироқ, Бош вазир Жастин Трюдо, ортига ўгирилиб, журналистни оғзининг ёпмоқчи бўлган хаммаслагини овозини ўчирди.

«Жим! Бу мамлакатда биз журналистларни хурмат қиламиз! Улар ноқулай саволларни беришади, бу уларнинг иши. Окей?» деди Трюдо ортида турган одамларга қараб.

АҚШ Давлат котиби Марказий Осиёга албатта энг биринчи навбатда Америка манфаатларнинг химояси учун келган.

ИШИД вахимаси ва бунинг ортидан минтақада ўсиб бораётган Россия ва Хитойнинг таъсири, Оқ уйдаги «Сўз эркинлиги ва демократия посбонлари»ни тезкор харакатларга ундаяпти.

Шунинг учун хам ўз харакатларининг самара бериши учун Оқ уй дастёрлари минтақадаги махаллий президентлар билан оғиз бурун ўпишмоқда. Америка сиёсатчилари, бу каби «ногигиеник муолажа» туфайли ўзларига диктаторлар онгида уя қурган антидемократия вирусини юқтиришмаса бўлди…

Тағин ўқинг
11 апрел 2021
Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Рустам Қосимовни ишдан “шарманда қилиб” ҳайдади. ...
24 июл 2018
Совет ҳукумати синфийлик жамиятини йўқотиш, ҳамманинг тенглиги йўлида 70 йил сиёсат юритди. Ислом Каримов эса “Бизда ўта бойлар ҳам, ...
23 май 2023
Cалом қадрли мухлислар Элтуз порталига келган навбатдаги бешта хатни ўқиймиз. Улар Ташкент, Қашқадарё ва Cамарқанд вилоятларидан келган. Дастлабки шикоят ...
6 июн 2016
Ўтган ой Ўзбекистон телеканаллари «иш»ни 9 май- Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан юртбошининг уруш фахрийларига кўрсатган «улкан эҳтироми ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...