Мултимедиа
29 апрел 2018

29 апрель – ҳуқуқ фаоли Аъзам Фармонов қамоққа олинган эди

2006 йил 29 апрель куни эрталаб 27 яшар ҳуқуқ фаоли Аъзам Фармонов таксида вилоят касалхонаси томон кетаëтганида учта милиция машинаси таксини йўлнинг четига сиқиб тўхтатишган эди.

Милиционерлар Аъзам Фармоновни таксидан суғуриб олиб, қўлига кишан солишди ва милиция машинасига тиқиб, Гулистон шаҳри милиция бўлимига олиб кетишди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими раиси Аъзам Фармонов, ўз ҳамкасблари фикрига кўра, қайнатаси Толиб Ёқубовнинг ижтимоий фаолияти сабаб, расман эса 300 долларга яқин миқдордаги пулни “таъмагирлик” билан олишда айбланиб, 9 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

2015 йил апрелда Фармонов “жазони ижро этиш муассасаси қонуний талабларига бўйсунмаганликда” айбланиб, унинг жазо муддати тағин беш йилга узайтирилди.

Ўн йилдан ортиқ ҳибсда сақланган инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Фармонов ўтган йилнинг 3 октябрь куни 38 ёшида қамоқдан озод этилди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 июл 2019
Муҳаммад Солиҳ шоир ва сиёсатчи. 1949 йил 20 декабрда Хоразмнинг Урганч туманида дунёга келган. Тошкент давлат университетининг журналистика факультети ...
27 декабр 2017
Президент Мирзиёевнинг Олий Мажлисдаги танқидидан сўнг Молия вазирлигидаги 500 дан зиёд ходим бўшатилди. «Молия тизимининг номига доғ тушираётган “каламушлар”ни ...
12 ноябр 2019
“Миллий тикланиш” демократик партияси раҳбари Алишер Қодиров Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) таркибига кириш борасидаги позицияси қатъий эмаслигини билдириб ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...