душанба,
16 декабр 2024
18 январ 2016
Сардор Миланога қўшиқ айтиш тақиқланди
23 ёшли Сардор Милано Тошкентда Ëшлар симфоник оркестри жўрлигида яккахон концерт уюштиришга азму қарор қилганида “Ўзбекнаво” мулозимлари бу концертга тақиқ қўйишди.
“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси директори Фарҳод Жўраевнинг матбуотга билдиришича “Сардор Эшмуҳаммедов қўшиқ айтиш бўйича махсус лицензияга эга бўлмагани боис Ўзбекистон ҳуқудида концерт қўйиш ҳуқуқидан мосуво қилинган”.
Сардор Милано ўтган йили Россия Биринчи жамоатчилик каналининг «Главная сцена» лойиҳаси ғолиби бўлган эди. Ўзбекистонлик киночи Элëр Эшмуҳаммедовга невара бўлган Сардор финалда томошабинлар овозларининг қарийб 37 фоизини тўплашга муваффақ бўлган эди.
Eltuz.com