UzPoster
18 декабр 2018

Андижонлик пистачи «табиб»ни ютуберлар фирибгар дея қоралашди

Ўзини тармоқда «табиби мутлақ Ҳасан домла» дея танитиб,  минглаб касалларни фақат асал ва писта билан даволашга уринаётган, ўзида Исо пайғамбарга берилган хислат борлигини даъво қилаётган шаҳрихонлик Ҳасан Исмоилов ижтимоий тармоқ блогерлари маломатига қолди.

Ютубер Шуҳрат Мусаев табибни ёлғончи, унинг видеоларига Ҳасан Исмоилов билдирган жавоблар «туфта» эканини билдирди.

«Ўзбекистонда бормаган «жинкашим» қолмаган. Ҳаммаси апирис… Кейин асалингизга нима қўшиб берасиз сотаётганингизда, саволга жавоб бера оласизми? Фокус-мокус, абракадабра-швабра – керакмас унақа нарса…», дейди Мусаев ўз чиқишида.

Мусаевнинг шакар қиёмини «асал» деб сотаётган «домла»нинг ғирром бизнеси ҳақидаги фикрини давом эттириб, Искандар Македонский ники остида танилган бошқа блогер ҳам уни очиқчасига «шарлатан», унга борган беморларни эса ҳақиқатан «ақлдан камчилиги борлар», деб атайди.

«Қўлларини мундоғ «шаолин» қилиб касалларни даволаётган табибнинг гапларига қулоқ солинг-да, «Миядан белга беради», «Миядан кўтга беради», «…га беради»… Бир аёл эътироз билдирди, «Жигарчи?», «Жигар нормально», «Ахир менинг жигарим…» деб қўллари билан кўрсатяпти, у бўлса яна, «Сиз индамангда, айтдим-ку миядан белга беради, буйракка беради», деб гапни обқочяпти», дейди Македонский.

Ҳасан Исмоилов ўз ҳаракатларига таъриф бераркан, буни Исо пайғамбарга берилган хислат, дейди:

«Худди бизга ўхшаб силаш ёки масҳ дейди-да буни. Бу хислат яна 12 та авлиёга берилган эди», дея қўшимча қилиб Исмоилов.

Ҳасан Исмоиловнинг юзма-юз мулоқотга чиқишини сўраган сурхондарёлик блогер Рустам Раҳмонов эса 17 декабрь кунги чиқишида «табиби мутлақ»нинг илгари диний экстремизм моддаси бўйича қамалиб чиққанига эътибор қаратади.

Блогерларнинг бу каби танқидларга жавобан Ҳасан домла ҳам ўз чиқишлари орқали «жавоб» қайтариб, уларни «каззоблар», «шаръий ҳукмларга қарши борганлар», дея атайди.

Яна бир чиқишида эса уни танқид қилган Мусаевнинг соқолини эчкиникига ўхшатади.

«Эчкида ҳам соқол бор, лекин эчки соқолига сияди», дея жавоб қайтаради шаҳрихонлик Ҳасан Исмоилов ўз танқидчиси Мусаевга.

Бошқа блогер Македонский эса ўз «жавоби»да «асал домланинг касали»га Мусаевнинг соқоли қанчалик дахлдорлигини тушунмаслигини айтади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 январ 2019
Ўзбекистонда цензура остидаги Интернет сайтлари 16 январь кунининг биринчи ярмида тўсатдан очилиб кетди. Жумладан, тошкентлик мухлиснинг билдиришича, «Элтуз» нашрига ...
21 май 2018
«Элтуз»нинг Андижон шаҳридан олган маълумотларига кўра, вилоятда институтлар сони биттага камайди. 4 та олий таълим даргоҳидан бири – Андижон ...
27 сентябр 2019
Шу кунларда ҳафсалам пирдир – айтганларим нафcиламбирдир. Қаттиқроқ гапирмаслик учун эртак айтсам. Бир бор экан, бир йўқ экан, биттаси ...
31 март 2016
Унда чоп этилган битта лавҳачага кўзимиз тушиб, газетанинг савияси қанчалик экани тўғрисида ўзингиз хулоса чиқаринг, деган маънода уни деярли ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...