Дайжест
24 апрел 2016

“Тошиссиққуввати” иссиқ сув қимматлигига халқнинг ўзини айбдор қилди

“Ҳуррият” газетаси бугун халқнинг коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги энг оғриқли нуқтасига эътибор қаратиб, иситиш тизими ва иссиқ сув билан таъминлашда монопол бўлган “Тошиссиққуввати ишлаб чиқариш бирлашмаси” унитар корхонаси масъули билан суҳбатни эълон қилди.

“Тошиссиққуввати” УК масъули иссиқлик таъминоти нархининг тинмай ошиб бораётгани учун барча айбни халқнинг ўзига юклаб қўйган.

Унинг айтишича, ҳамма гап истеъмолчиларнинг ўзларига боғлиқ. Агар улар етказиб берилган иссиқлик учун ҳақни ўз вақтида тўласа, тизимдаги барча тармоқларни замонавий энергия тежамкор ускуналарга алмаштириш, яъни модернизиция жараёнларини тезлаштириш мумкин.

Эътиборлиси шундаки, бугун аҳоли томонидан энг кўп эътирозларга сабаб бўлаётан коммунал хизмат айнан иссиқлик ва иссиқ сув таъминотидир. Бу монопол ташкилот аҳолининг “қонини ичади”, десак янглишмаймиз.

Агар гапимизга ишонмасангиз, “Тошиссиққувати”нинг исталган тумандаги бўлимига бориб, аҳволни кузатишнинг ўзи кифоя.

Шунга қарамай, “Ҳуррият”да чоп этилган мақолада бу ташкилот хусусида халқнинг ҳам ёнини олиб айтилган бирор сўзга ёки мулоҳазага кўзингиз тушмайди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 октябр 2015
Хазорасп туман хокими Қурбонов Ўктамбой Қўчқорович республиканинг бутунлигига шак келтириб ва фуқароларнинг ҳаракатланиш эркинлигини бир туман миқëсида тўхтатиб қўйган. ...
14 июл 2016
“Правда востока” газетаси Вьетнам Социалистик Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси байрам муносабати билан “Жаҳон” ахборот агентлигига берган интервьюсини эълон қилди. “Ўзбекистон ...
22 феврал 2019
Жиззахлик ҳуқуқ фаоли Ўктам Пардаев “Элтуз”га берган интервьюсида шаҳар ҳокимлиги унга қарши даъво аризаси билан фуқаролик судига мурожаат қилгани ...
13 май 2016
Ўқитувчиларга маош ўрнига берилаётган “жўжанинг давлат курси” бозор нархидан икки баравар қиммат экани ҳақида урғулайди Озодлик радиоси. Eltuz.com Нукус ...
Блоглар
28 май 2020
Бош прокуратура коронавирус тарқалиши силсиласини аниқлаш осон бўлиши учун фуқаролардан кундалик тутишни сўраганида баъзилар буни ...
25 май 2020
“Би-Би-Си” радиоси ўзбек хизмати журналисти Муҳаммад Солиҳга: “Коронавирус пандемияси пайти шундай чиқиш қилишингиз ўринлими? Бунинг ...
18 май 2020
1914 йилнинг 18 майи дея тарих ëзилган бу сурат марказида турган Абдуллабекнинг эвараси, шу кунларда ...