Дубайдаги Гулнора Каримова Сулаймоннинг қизи бўлиб чиқди
Дубайдаги қимматбаҳо меҳмонхонага 2 октябрда келиб жойлашган Гулнора Каримова аслида бошқа одам бўлиб чиқди.
«Элтуз» манбасининг хабар беришича, Дубайга россиялик миллиардер, доғистонлик Сулаймон Каримовнинг қизи Гулнора уч боласи ва энагалари билан келган.
Бу ҳақда хабар тарқатган оммавий ахборот воситалари уни Ислом Каримовнинг тўнғич қизи билан адаштиришган.
Россиялик олигарх Сулаймон Каримовнинг қизи ҳам Гулнора Каримова бўлиб, Дубайда айнан уни кутиб олишган. У 1990 йилда Доғистонда туғилган.
Бундан сал илгари йирик миқдорда товламачилик ва коррупцияда айбланиб, жазо ўтаётган 46 яшар Гулнора Каримова 2 октябрь куни хусусий учоқда Дубай шаҳрига келгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Расмда: Доғистонлик миллиардер Сулаймон ва унинг қизи Гулнора Каримова куёви билан.
Eltuz.com