Cатира
24 март 2017

Ўзбек футбол термаси уруш гирдобидаги Сурияга ютқазди

23 март куни футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга ютқазди.

Анча суст кечган ўйин якунида пеналти орқали Сурия жамоаси Ўзбекистон дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлди. Ҳисоб 1:0.

2016 йили ўзбек футболининг коррупцияга ботганини танқид қилган журналистлар УзТВдан ҳайдалган эди

“Кўраяпмиз биринчи тайм тугар-тугамас футболчиларимиз чарчаб қолди. Тиллари осилиб юра олмай қолди” дейди футболни кузатган Элтуз суҳбатдоши ўзбекистонлик Миркомил.

Унинг фикрича бутун муаммо ўзбек спорти соҳасини эгаллаган коррупцияда.

Ўтган йили ЎзТВ журналистлари Зафар ва Диëр Имомхўжаевлар ўз кўрсатувларида коррупцияни фош қилишгани учун “Соккер клуб” ва “Футбол шарҳи” кўрсатувлари  кўрсатувлари эфирдан олиб ташланган ва уларнинг ўзлари ишдан ҳайдалишганди.

Ўзбек терма жамоасининг 6 йиллик уруш гирдобида қолаётган мамлакат терма жамоасига ютқазиши ўзбек футбол ишқибозларининг чинакам ғазабига сабаб бўлди.

“Кўрган кўзларим кўр бўлсин! Псих бўлиб, борадиган жойим бориди бормадим! Тфу ҳаммасига, хайф шунча қарор, хайф шунча пул, хайф, хайф….😀” дея ёзди Фейсбук юзери Мирзохид Ботиров.

“Ўртоқлар мен ўзбекистон ютади деб пул тиккан эдим, буларни оёғида тўп турмайди яна мақтанишади байроқни баланд кўтарамиз деб,ер билан битта қилишди”, дея давом қилдиради норозилик бахсини Равшан Шералиев исмли мухлис.

“бузоқнинг югургани сомонхонагача!!! Узб.термаси бузоқ ҳам эмас!!!!! югурмайдиямку. Бабаян в отставку!!!!!!!!” дейди ғазаб билан яна бир юзер Акрам Жўрабоев.

ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга Очиқ хат ёзган футбол ишқибози ва журналист Бобомурод Абдулла мағлубиятда, жамоа мураббийси Бабаянни айблайди.

Унинг фикрича мураббийликка нолойиқ шахснинг тайинланиши ўзбек спорти мутасаддиларининг катта хатоси бўлган.

Бошқа спорт ишқибози Миркомил фикрича айб биргина Бабаянда эмас.

“Бабаян нима қилиб бериши керак, бутун 30 миллионлик мамлакатдан йиғилган футболчиларимизнинг аҳволи шу бўлса?” дейди у.

Элтузга берган интервьюсида у мамлакат футболи бир гуруҳ тижоратчи ва коррупционерлар қўлида эканини айтади.

Миркомилнинг фикрича ўзбек футболи селекционерлари спортчиларни мамлакат ичидан қидириши ва етиштириб чиқариши лозим.

 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 январ 2020
Ўзбекистон сўнгги йилларда тобора кўпроқ олтин сотмоқда. Шунга қарамай, мамлакатнинг ташқи савдо айламасида салбий сальдо ҳажми ошиб боряпти.  Масалан, ...
2 март 2017
1 март куни журналист Жамшид Каримов рухий ҳастахонадан озод қилинди. 49 яшар Жамшид ўтган йили ўлган Ўзбекистон президенти Ислом ...
9 октябр 2018
Франция пойтахти Парижда 9 октябрда президент Мирзиёевнинг расмий ташрифига бағишланган норозилик акцияси иштирокчилари турли шиорлар билан бирга МХХ собиқ ...
7 октябр 2020
Комил Аллламжонов томонидан асос солинган, ҳайдовчиларни ўқитишга ихтисослашган Avtotest Report компанияси 2017 йилда ҳукумат қарори билан тўла монополия ҳуқуқини ...
Блоглар
1 декабр 2020
«Ошин» – 1983 йилда Японияда суратга олинган кўп қисмли фильм. Бош ролларда Нобуко Отова, Юко ...
24 ноябр 2020
“Ҳумо” номли учоқ ширкати ҳақида гап чиқиши билан эронлик дўстларим ўзбекларни плагиатда айблади. Эронда “Ҳумо” ...
20 ноябр 2020
Бугун кечқурун газим ёнмади, ўзи шундоқ ҳам паст ёнарди. Ўтин-кўмир ғамламагандим. Кичкина электрпеч ўзини ўзи ...