Cатира
17 апрел 2017

Муҳаммад Солиҳ: Қозоғистоннинг лотинга ўтиш қарорини қувватлайман

«Эрк» Демокатик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ Қозоғистоннинг йил охиригача лотин ёзувига ўтиш қарорини қўллаб қувватлашини билдирди.

Муҳаммад Солиҳ
«Эрк» Демократик партияси лидери

Қозоғистон президенти Назарбоев йил оҳиригача кирилл алифбосидан лотин ёзувига ўтиш режасини ишлаб чиқиш, 2018 йилдан мутахассисларни янги алифбога ўқитиш ва ўрта мактаб учун лотин алифбосида китоблар чиқаришни бошлаши кераклигини тайинлаган.

Лотин имлосига Ўзбекистон 90 йиллар бошида ўтган, Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистон ҳукуматига бу таклифини олиб чиққан парламент гуруҳи етакчиси бўлган эди.

 

Ўзбекистоннинг лотин ёзувига ўтиши сиёсий қарор бўлган

Бу қарор энг аввало ўзбек лингвистикасикаси қонуниятларидан келиб чиққан эди, чунки кирилл алифбосидаги ёзув бу талабларга жавоб бера олмасди.

«Бироқ 90 йилларда лотинга ўтиш масаласи туркий халқларни бир бирига яқинлаштирувчи сиёсий аҳамият касб этди «, деди Муҳаммад Солиҳ Элтуз мухбири билан суҳбатда.

Чунки, ўша даврда туркий тилда гаплашувчи ўзбек, қозоқ, озарбайжон, қирғиз, туркман халқлари учун мустақиллик ғояси умумий аҳамият касб эта бошлаганди.

Кирил алифбоси ўзбек тилининг бузилишига, қардош халқларнинг узоқлашувига хизмат қилди

Бугун Туркияда яшаётган ўзбек сиёсий лидери Муҳаммад Солиҳ 80 йиллардаёқ кирил имлосидаги қусурлар ҳақида қатор мақолалар ёзган.

Хусусан, Муҳаммад Солиҳ 1985 йили туркий халқларнинг қадимий Дулбарчин рунний ёзувига ўтиши мақсадга мувофиқлиги ҳақида ҳам ёзиб чиққан эди.

Унинг сўзларига кўра, туркий тилга хос сингармония ҳусусияти лотин алифбосида кўпроқ мужассам.

20 йилларда Совет Иттифоқидаги туркий халқлар вакиллари маслаҳатлашиб лотин ёзувига асосланган имлони қабул қилган эдилар, кейинчалик Туркия давлати ҳам лотинга ўтди.

«Бу имло Ўзбекистонда 20 йилча ҳукмрон бўлди. Бироқ рус шовинистлари босими остида Ўзбекистон кирил имлосини қабул қилишга мажбур бўлди», дейди Муҳаммад Солиҳ.

У кирил имлоси сабаб ўзбек тилидаги сингармония қоидаларининг бузилганини айтади. Бунга мисол қилиб, ўзбек, қозоқ, қирғиз хонандалари қўшиқ композициясидаги ўзбек матни сўзларини келтиради.

«Ўша ерда, самарқандлик қизимиз менимча, «турк» калимасини «турқ» деб гапиради», Бу энди Каримов бизга тақдим қилган лотин имлосидаги сингармония қоидаларининг бузилиши натижаси».

Туркия туркчаси – туркий дунëнинг мулоқот тили

Муҳаммад Солиҳ фикрича, алифболарнинг ўзгариши совет иттифоқи ҳудудидаги маданияти ва тили бир бўлган халқларнинг бир биридан узоқлаштирди.

Шунингдек у туркий тилда гаплашувчи халқларнинг ўртоқ тили сифатида Туркия лаҳжасидаги тил қабул қилиниши керак деган фикрда.

«Чунки бу тилда кам деганда 120 миллион халқ гаплашади ва ёзади. Бу тил қоидалар анча мукаммаллашган», дейди Муҳаммад Солиҳ.

Қозоқлар тез ўтсин лотинга, Каримов режими ҳатосини такрорламасин

Муҳаммад Солиҳ ўзбек имлосини ислоҳ қилиш йўлидаги Каримов йўл қўйган сусткашлик ва хатоларни бирма-бир санаркан, қўшимча унли ҳарфларни киритиш ва ортиқчаларини олиб ташлашга зарурат борлигини айтади.

«Бундан ташқари, чорак аср бурун биз киритган таклифлар ҳамон ҳаётга тадбиқ этилгани йўқ, ҳамон ким истаса кирилда, истаса лотинда ёзиб юрибди» дейди Муҳаммад Солиҳ.

Президент Назарбоев Қозоғистоннинг кирилдан лотинга 2025 йилгача муддат ичида ўтишини таклиф этмоқда.

Қозоғистон парламентидаги кўпчилик депутатлар қўллаб-қувватлаган бу таклиф, лотин алифбосига босқичма-босқич ўтишни кўзда тутади.

«Каримов режими миллий бир режим бўлмагани учун биринчи ўринда туриши керак бўлган тил масаласини муттасил орқага суриб келди, қозоқлар бу хатоларни такрорламасин, чўзишмасин бу жараённи», дейди Муҳаммад Солиҳ.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 май 2017
«Оила ва жамият» газетаси (10.05) мобил алоқа компаниялари «хизматларининг миллий маънавиятимизга таҳдиди» ҳақида бонг урди. Унда мобил алоқа операторлари ...
20 август 2024
Рассом Туз
26 май 2016
Тошкент марказидаги Космонавтлар хиёбонида яшовчи SH Kuryazova кабель ва йўлдош антенналар симлари узиб ташланганидан ёзғирди. У Фейсбукда ўз ҳасратини ...
12 феврал 2024
Бухоро вилояти Шофиркон тумани Прокуратураси фуқароларнинг мурожаатлларини қонун талаблари доирасида умуман кўриб чиқмаётгани юзасидан Элтузга нусхаси Республика бош прокуратурасига ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...