Асосий мавзулар
11 июл 2019

«Ватан жуда кетди торайиб, марду майдонсиз»

Гулчеҳра Нуриллаева 1938 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Тошкент давлат университети ва Москвадаги Олий адабиёт курсларида таҳсил олган. 15 дан ортиқ шеърий китоблар муаллифи. «Тўмарис» хотин-қизлар ҳаракатининг асосчиларидан бири.

«Элтуз» «Озодлик оҳанглари» аудиотўпламига кирган шеърларни тақдим этишда давом этади. 2007 йили Сорос жамғармаси томонидан Лондонда чоп этилган бу китобга ўз юртида аксар тақиқланган турфа шоирларнинг ижтимоий шеърлари ўрин олган.

Ватан жуда кетди торайиб,
Марду майдонсиз, аҳли иймонсиз,
Тахтдан забонсиз, ва яна курмаклар боис,
Ҳадеб чопаверар кўппаклар боис,

Ватан жуда кетди кенгайиб,
Ёлғонлар билан,
Армонлар билан,
Нолонлар билан
Ва яна
Қулликлар билан,
Бизлар ҳеч кутмаган Пулликлар билан.


Тақдир судралади, шошмайди тақдир,
Ситам сўқмоқлари узундан-узун.
Донишманд сўзлари эҳтимол, ҳақдир,
Қандайин халқ бўлса, ўшандай тизим.

Кўравериб бўлди хаёлларим талх,
Одамхўр, фирибгар, юҳо касларни.
Сўрамай ҳаддим йўқ, онажоним, халқ,,
Қачон туғақолдинг бундай пастларни?!

Қачон туғақолдинг отабезори,
Онабезорилар сулоласини?
Ҳароми кимсалар макри, озори
Юртнинг булғади-ку пиёласини.

Шу боис бизлардан юз бурмиш барор,
Шу боис Ҳуррият очмагай талъат.
Шикаста Ватаннинг корига ярар
Алплар ўстирмаган аёлга лаънат!

Гулчеҳра Нуриллаева
«Озодлик оҳанглари»

Тағин ўқинг
9 сентябр 2019
Зимбабвенинг 37 йиллик диктатори ўлгани фонида Ўзбекистон парламентининг қарийб шу ёшлардаги депутати Акмал Умирзоқов мавжуд номенклатурадан ташқаридаги шахсларнинг депутат ...
11 ноябр 2023
Элтуз порталига келган навбатдаги бешта шикоят мактубни ўқиб эшиттирамиз. Улар Ўзбекистоннинг Сурхондарё, Фарғона, Тошкент, Андижон ва Қашқадарё вилоятларидан келган. ...
5 март 2018
Бобомурод Абдуллаевнинг суди бўйича «Элтуз» нашри олган сўнгги маълумотга кўра, собиқ сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжон қамалган ҳамкасбининг оиласига далда ...
7 июн 2021
Адвокат Умид Давлетов термизлик блогер, 42 ёшли Отабек Сатторий иши юзасидан апелляция шикояти киритгани, лекин ҳали суд куни белгиланмаганини ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...