«Чашмаи Аюбдан сув ичар руҳим…»
1961 йил Бухорода туғилган. Тошкент Давлат Университетининг журналистика факультетини битирган. 1995 йил февралда Ўзбекистондан чиқиб кетгач, аввал Би Би Си радиосида, кейинчалик «Озодлик» радиосида ишлаган. Ҳозирда Норвегияда яшайди.
Ҳуррият
Мозийдан келади тунги садолар,
Отларнинг дупури, қилич жаранги.
Садақа сўраган жулдур гадолар,
Осмонларни тутган йўлларнинг чанги…
Балки, уйғонмоқда Шоҳ томиримда,
Юз йиллик уйқудан аждодлар қони,
Мени уйготмоцда ҳам Шоҳи-Зинда,
Хамда Бухоронинг Моҳитобони.
Тилимда зикри бор Баҳовуддиннинг,
Чашмаи Аюбдан сув ичар руҳим.
Мени уйғотмоцда Жалолиддиннинг,
Чингизхон тилига тушган шукуҳи.
Бу юртнинг суви ҳам ухлади юз йил,
Денгизи саҳрога айланиб қолди.
Эшигин ланг очиб ухлаганда эл,
Душмани қўлидан калитин олди.
Бугун руҳимизни уйғотсин мозий,
Отларнинг дупури, қилич жаранги.
Уйғонган шаҳиддир, уйғонган ғозий,
Уйғонмаган халқнинг отмасин тонги.
Марзия
«Озодлик оҳанглари»
Eltuz.com