Асосий мавзулар
12 ноябр 2018

Ўзбек «Coca-Cola» бренди атай банкрот қилиниб сотиб юбориладими?

Бугунги кунда ўз махсулотини мамлакат ичида муваффақаиятли сотаëтган “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.” МЧЖ ҚКси ўз брендини турк компаниясига бой бериши мумкин.

Шу йилнинг сентябрь ва октябрь ойларида бўлиб ўтган Молия вазирлигидаги музокаралар чоғида бу ҳақда сўз борган.

Жаҳон банки, Европа тараққиёт ва ривожланиш банки, The Coca-Cola Company (АҚШ) ва Coca-Cola İçecek (Туркия) вакилларининг Ўзбекистон Молия вазирлигида ўтган учрашувда 2019 йилнинг март ойигача “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.” МЧЖ ҚКнинг 57,1% давлат улушидан 17 фоизини “Anadolu Group” холдингига қарашли Coca-Cola İçecek (Туркия) компаниясига сотиб юбориш масаласи муҳокама қилинган.

Айни мажлисда қатнашган мутахассиснинг «Элтуз» мухбирига айтишича, турк тадбиркорлари Coca Colaнинг Ўзбекистондаги брендини қўлга киритиш учун анча олдин ҳаракатни бошлашган

Марказий Осиёда Ўзбекистон салмоқли истеъмол бозори бўлганлиги учун ҳам Coca-Cola İçecek ўзбек компаниясининг улушларини сотиб олиш учун бир неча йиллардан буён фаол ҳаракат қилиб келади.

Матбуотда ўз номи ошкор этилишини истамаган Молия вазирлиги ходимларидан бирининг айни масалага аниқлик киритишича, юқоридаги компания Марказий Осиёдаги заводлари учун ичимликнинг қадоқлаш қопқоқлари, идишлари, этикеткалари ва бошқа ҳом ашёлар етказиб беради.

«Энди буларнинг бари Туркия томонининг қўлига ўтади. Турк компанияси тасарруфидаги корхоналар эса фақатгина ичимликни қуйиб уни истеъмолчига етказиб бериш билангина чегараланади холос» дейди вазирлик ходими.

Маҳаллий ишчилар оммавий бўшатилиши мумкин

Coca-Cola İçecek компанияси эгалик қилаётган Марказий Осиё давлатларидаги кола компанияларининг аксарият ходимлари чет эл фуқароларидир.

Ўзбекистондаги кола компаниясининг бошқаруви Coca-Cola İçecek компанияси назоратига ўтгач, “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.” МЧЖ ҚКда фаолият олиб бораётган маҳаллий ишчи ходимларининг келгуси тақдидлари сўроқ остида қолмайдими қабилидаги саволига вазирлик ходими жавоб беришни истамаган.

Бугунги кунда “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.” МЧЖ мамлакатда ишлаб чиқарилаётган ичимлик тайёрлаш билан боғлиқ деярли барча жараёнларда маҳаллий тадбиркорларга суянади, яъни асосан улар томонидан ишлаб чиқарилаётган ҳом ашёлар сотиб олинади. Бу компаниянинг ўз ишчиларидан ташқари ҳамкорликда фаолият олиб бораётган маҳаллий тадбиркор қўл остидаги ҳодимларнинг бандлик муносабатларига ҳам таъсир ўтказади. Давлат бюджетига солиқ тушумлари, бу орқали доимий тўланишини назоратда бўлиб, валютани четга чиқиш эҳтимоли камаяди.

Сотиш ҳақида юқорининг “сиëсий иродаси” мавжудми?

Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 6 августдаги “Европа тараққиёт ва ривожлантириш банки билан ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3900-сонли Қарорига мувофиқ “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.” МЧЖга хорижий стратегик инвесторни жалб этишда Европа қайта тикланиш ва ривожлантириш банкининг иштироки белгиланган. Унда “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.” МЧЖнинг “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХКдаги улуши сотилиши тўғрисида сўз юритилган. Қарорда Coca-Cola İçecek компанияси вакиллари тўғрисида умуман сўз юритилмаган бўлиб, у ерда фақатгина компанияни янада ривожлантириш учун инвестиция киритиш лозимлиги қўрсатилган. Бироқ ўзбек компанияснинг улушларини сотиш унда назарда тутилмаган.

Атайлаб банкрот қилинмоқдами?

Норасмий манбанинг «Элтуз»га маълум қилишича, “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.” МЧЖнинг молиявий кўрсаткичлари ва йиллик соф фойдаси тушунарсиз сабабларга кўра сунъий равишда пасайтириб кўрсатилган. Кўринишидан, ушбу корхонанинг айрим маъмурий ва мансабдор ходимлари ўзбек корхонасини сунъий банкротликка учратиб уни турк компаниясининг қўлига ўтишидан манфаатдор бўлиши мумкин.

Молия вазирлиги давлат улушини сотиб «откат» олмоқчими?

Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, юқоридаги Президент Қарорининг ижросини таъминлашда Молия Вазирлигидаги айрим мансабдор шахсларининг харакатлари тушунарсиз бўлиб колмоқда.

Ҳусусан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мулозими Н. Хусановларнинг ўзбек компаниясини сотишга бўлган фаол ҳаракатлари (Холдинг раҳбариятига тинимсиз босим ўтказиш йўли билан) ушбу қарорни атайлаб нотўғри талқин қилишаётганидан далолат эмасми?

Ваҳоланки, манбанинг таъкидлашича, Ўзбекистонда Молия вазирлиги ваколатларига инвестиция жалб қилиш назарда тутилмаган. Бу жанобларнинг шунчалар инвестиция жалб қилишга иштиёқлари юқори бўлса, нега улар ҳозирги кунда жадал суратлар билан ривожланаётган ва дунё миқиёсида ўз брендига эга бўлган “Coca-Cola”дек Мега компаниясига кўз тикишди экан.

Сут бериб турган сигирни нега гўштга топширишмоқчи?

Шу ўринда манба урғу бериб айтган яна бир маълумот, бу “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.” МЧЖ мамлакат бўйича давлат бюджетига йирик солиқ тўловчи корхоналар рўйҳатида кучли 20 таликдан жой олганлиги. У бандлик масаласи бўйича энг кўп ишчи-хизматчиларни иш билан таъминланган корхоналардан бири ҳисобланади.

Мақолани таëрлаш асносида «Элтуз» мухбирида «Нега самарали ишлаб турган ширкат сотувга қўйилди?» деган савол пайдо бўлди. «Элтуз» нашри бу савол жавобини Ўзбекистон Молия вазирлигидан кутади.

Абдужамил Дўстмуҳаммад
Тошкентлик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 октябр 2024
Мана азизлар, яна сизлар билан юзма юзман. Сизларга яхши гап айтгим келади. Ëмон гап айтиб кимнидир кўнглига озор берганимдан кўра, ширин шакар ...
2 декабр 2017
1 декабрь куни Тошкент шаҳри судида одам савдосида айбланиб, 10 йилга қамалган 28 яшар Шерали Маҳмудов шикояти бўйича аппеляция ...
15 май 2022
Тилшунос олим, академик Алибек Рустамий билан танишиш менга 1997 йилда насиб этган эди. Ўшанда Хўжанддаги божам, филолог домла Насрулло ...
10 сентябр 2018
Жамоатчилик босими нима дегани? Буни машҳур рус рассоми Вячеслав Зайцев айтиб берган эди. Зайцев кичкиналигида барча совет болалари қора ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...