Асосий мавзулар
29 май 2019

Умрада қўшиқчи Абдулла Қурбонов маҳаллийчилик қилди ва ҳамкасбини ҳақоратлади

Тошкентлик қўшиқчи Абдулла Қурбоновнинг Умра сафари пайтида хоразмлик қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов шаънига ёғдирган ҳақоратлари акс этган аудио 27 май куни тармоқда тарқалди.

Видео: https://youtu.be/zQExuVi8N3A

«Ким эди мамби ашулачи. Қачондан бери одам бўп қолди бу ҳайвон. Олдин қанаққиб қуръонни ўқишликни ўрганивоссин, кейин гаплашаман бу бола билан…», дея бошлайди қўшиқчи ўз жанжалини.

Абдулла Қурбонов «Шукур ака», «Зокир шайх», «Ботир», «Азиз» исмли телеграм юзерларидан ўз гапларини етказишни сўрайди.

«Тошкент ёқмаятган бўлса, бориб Хоразмингда яша, Хоразмда яша, ўша Хоразмда. Ҳа, Тошкентни пули сани қутиртириворибди-ку, Жаҳон!» дея маҳаллийчиликка ўтади тошкентлик қўшиқчи.

Қўшиқчининг кейинги гаплари «Рамазоннинг ҳурмати», «Уже Каъбада буни гапиришвотгани» ҳақида кетади.

«Қачон бу халқни олдига чиқиб, «Раҳмат силага, сила мани шунчалик санъатимми, битта эшшакка ўхшаган овозимми эшитиб, манга шунча пул бервоссила, раҳмат силага», деганини эшитдинглами, ё Рамазонда эфирга чиқиб бир оғиз чиройли суҳбат қиганини?»

Тақводорликка чақириқларидан сўнг Абдулла Қурбонов тағин ҳамкасби шаънига ҳақорат ёғдиришда давом этади.

«Тўйга биринчидан кастим-шимда борилади. Бу чёртга ўхшаб, жаллаб, тўғрисини айтаман, кўнглига келмасин ҳеч кимни-ю, буни тўйхонага кийиб борган кийимини бору, итимга кийгизмайман, итимга!»

Қурбоновнинг ҳақоратли гапларига изоҳлардан маълум бўлишича, унинг ғазабга минишига қўшиқчи Жаҳонгир Отажоновнинг телевизорда намойиш этилган жонли ижро танловини кўриб, гапирган фикрлари сабаб бўлган.

«Илтимос, живой ашула айтманглар! Айтганман-ку сизларга мен эплолмайсизлар деб. Ўқиш керак бунинг учун олдин. Хафа бўлманглар, энди майли», дея кулган эди «Хуршидникида ифторда» ўтирганини билдирган Жаҳонгир Отажонов.

Жорий йилнинг июнь ойида «Ўзбеконцерт» раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров хонанда Абдулла Қурбоновнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган, «Миллион» жамоасини ҳақорат қилувчи интервьюси учун унга огоҳлантириш берилганини айтган эди.

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода Қурбонов томошаларида унга тақлид қиладиган «Миллион» жамоасини «Миллион башаралар» деб атаган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 декабр 2023
Мана хафта айланиб сиз билан яна юзма юз, бетма бетман. Яхшимисизлар азизлар. Ташқарида қаҳратон совуқ бўлса ҳам, дийдорингиз иссиқ. ...
17 феврал 2016
Куни кеча бир қатор ОАВ томонидан, Арамаис Авакян иши бўйича яширинча хукм чиқарилгани, ва ушбу жиноий иш айбланувчилари 14 ...
31 июл 2019
1 август куни Ўзбекистондаги олий ўқув юртларига кириш учун тест имтиҳонлари бошланади. Бу ҳашаки шпаргалкалар даври тугаб, улар ўрнига ...
3 июн 2021
Effect.uz ахлоқ-одоб қоидаларига зид хатти-ҳаракатларга йўл қўйган, аммо унинг муаммоларга дучор бўлиши сабаби бу билан боғлиқ эмас, дея ёзади ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...