Асосий мавзулар
15 декабр 2023

Президент набирасининг эмчаги – РТдан ваъз

Мана хафта айланиб сиз билан яна юзма юз, бетма бетман. Яхшимисизлар азизлар. Ташқарида қаҳратон совуқ бўлса ҳам, дийдорингиз иссиқ.

МС: Анажон даян сувуқлар галди. Хонқада минус 20. Ашак ўлдирадон сувуқ. Ничиксизла ëшулли, ëши киччи дойило, мўччи ойбика ҳам хўжик бррило. 

Видео совуқ ҳақида парча

Кеча таниқли бир  фирқа амалдори  Элтузнинг ютубдаги каналида Рассом Туз ваъзларини қолдирмай хар хапта кўриб боришини айтди. Бугун ху анави тепадаги идорада  ишлайдиган самарқандлик танишим ҳам шундай деди. Русча айтмоқчи «приятно удивлен» (хайрон бўлароқ севиндим) Ўткан хафтадаги сонини 276  минг киши кўрибди. Салим  Ғафур бандитлар ҳақида ëзганиизни  миллиондан  зиëд одам томоша қилган. Умуман каналга 600 минга яқин одам обуна бўлган. Просмотрлар миллион-миллион. Айтган гапларимга жон қулоғини тутаëтган, кўрсатган тасвирларимни астойдил кўраëтган эл борлигидан мамнунман. Шу тариқа биз ўзимизни топамиз. 

МС Навоий ото новви давади оғо…

Навоий «Эл нетим топгай мениким мен ўзимни топмасам» деб айтган.

МС: Оғо, шу ҳар номожжумада доклод ўқийсиз. Нердан чиқади бигап. Еврейла заказ барами ё?

Матчон суқилиш шу ўринда бу «ваъз» ғояси қаердан келгани ва кимдан илҳомланганимни айтиб, устоз ҳаққини халол қилсам. Устоз ҳазрат Беҳбудиийни ўқиб, бу лойиҳага қўл урувдим. Устоз лутф қилиб, «Газетага мақола ëзилса оз одам ўқийди, аммо буни театру қилиб кўрсатилса ўқишни билмаганлар шуурига ҳам етиб боради» деб ëзган эдилар. 

Беҳбудийни ўқиб 

Миллатнинг шаклланиш бўсағасида Беҳбудий каби ирфон машъалини қўлида кўтарган ва бунинг учун умрини фидо қилган ойдинлар борлиги менга доимо таскин беради. «Терминатор» фильмида хужумга нишон бўлиб бомбаланган терминатордан бир зарра қолса ҳам ўша зарра яна  терминаторга айланади. Миллат ҳам шундай. Агар биргина одам жаҳолат деофолиациясидан омон қолса у одамнинг атрофида яна миллат шаклланади. Ҳудди бир қошиқ уйитқи атрофида сут зарралари бирлашиб қатиқ бўлгани каби. 

Азиз дўстларим. Биримиз тотор, биримиз тожик биримиз қипчоқ, яна биримиз туркман. Шу эл байроғини кўтарган Чусовитина каби ўрис, украин ва белоруслар ҳам бор орамизда. Турли инонч вакиллари ва ҳеч бир мафкурага инонмайдиғонлар бор. Аммо барчамизни шу миллат ватандошлиги бириктиради. Сўзларим шиор каби оташин бўлганидан узр сўрайман. Бу шунчаки гап эмас, нафсиламбирдир. Бугун тонг чоғи ичимдан ич ичимдан келди бу сўзлар. Бугун ваъз тагидаги коментларни ўқиб элга узатган қўлим истиқболига юз минглаб қўллар узатилаëтганини кўриб чандон қувондим. Энди айтилган сўз қадри «аввалгиларга ўхшамас». 

Мана бу эса бир миллатдош ваъз видеоси остига қолдирган изоҳ. 

عبد الحق المطيع

Ҳар бир янги сони чиқса, аввало неча дақиқалик экан деб, дақиқасига карайман  чунки хеч тугамаса, караб тинглайверсам-тинглайверсам. Ўзбек тилимнинг имконидан, бойлигидан завқланаверсам-завқланаверсам, шиғирларни ҚОДИР МАҲСУМ каби ифодали ўқишидан қойилқолсам-қойилқолсам дейавераман. РЕСПЕКТ.

Яна айтсам хеч чарчамай гурзи-гурзи, тўқмоқ-тўқмоқ сузлар билан юлғичлару, порахўру, муттаҳамларнинг бошларига солаверинг, солаверинг.

МС: Оғо, қўйинг бу гапларни. Шу совуқда президентни охтиқи амжакини гўрсатиб расм қўйибди. Сувуқ урмиймо, ëш нарса. Зомчодийн амжак. 

РТ: Президент набирасининг эмчаги интернетдаги ўзбек сегментини ларзага солди. Бешга бир уриб, эшшак билан жимо қиладиган рижоллар суруви увиллаб ерларга оғонади.

Матчонбой қозонда бори чўмичга чиқади. Ошинг халол бўлса кўчада ич. Онангни отангга бепардоз кўрсатма. Бу доно халқимиз тўқиган мақоллар. Эмчак мавзусини эса президент набираси Марям Тиллаевадан бошқалар ҳам кўтармоқда.

МС 

Ëп бўйиндо ëтомон

Суво касак отомон

Суво чишкан қизлони

Амжакиннан тортомон

Кулги жингл

Матчонбой сен дунëга шаҳват кўзи билан қарама. Марифат кўзи билан қара.

МС: Султонпошшо билан Шерпажонни гўззи билан қоросом бўломи оғо? Ина сиза мактап маорип ҳаққинда шер. Диқидиқ-диқидиқ от галди, оғом мактабдан галди. Попоқини айри қўйип, ҳаммалара салом барди.

Чучварадан мақсад

Чучварадан мақсад эт ейиш, ўқишга киришдан мақсад, ўқиб келажакда  етук мутахассис бўлиш.

Аммо чет элга ўқишга борган ўзбек любой ишга кирволиб «соққа қилиб» Ўзбекистонга узатиб туриши ëзилмаган қонун.

Кўп холларда яшаш изни олиш учун любой бир фейк курсга ëзилиб қўйишади ва қурилишда бетон қоришади. 

Мақсад ўқиш эмас….

Анча олдин АҚШ тараққиëт дастури доирасида Атланта шаҳрига бордим. Шаҳардаги Жоржия университети журналистика факультетида меҳмон бўлдим.

Факультет декани «бизда битта ўзбек талаба бор. Умид гранти билан келган. Шуни  сизга кўрсатамиз деб уч кундан бери қидириб топа олмадик. Бу бола ўқиш ўрнига пицца тарқатади» деди.

Орадан йиллар ўтди. Давлат пулига ўқиган бу талабадан журналист чиқмади. 

Чунки ë илм олиш керак, ë ишлаб пул топиш.

Жек Лондон романи қаҳрамони Мартин Иден кирхонада ишлаганида китоб ўқишга рағбат ва куч топа олмайди.

Ўткан ой Жанубий Кореядан 22 нафар ўзбекистонлик талаба мажбуран чиқариб юборилди. Сабаби бу ўзбеклар ўқишга «палонини қўйиб», ишлаб пул топиш пайида бўлишган. Ўқиш ҳам уларга «палонини қўйди» Биру бир. 

Жанубий Кореядаги Ҳаншин университети 22 нафар ўзбекистонлик талабани амалдаги визалари бўлишига қарамай, мажбуран Ўзбекистонга қайтариб юборди. 

Университет ўзбекистонлик талабаларни ўқишдан четлаштириш сабаблари қаторига иммиграция ҳужжатларини тақдим этмаслик, ётоқхонадан рухсатсиз чиқиб кетиш, ёмон ўқиш ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилмасликни келтирган.

Ҳаншин университети бундай чора муқаррар бўлгани, чунки кўпчилик талабалар иммиграция учун молиявий талабларга жавоб бермаганини билдирган. 

Университет агар улар ноқонуний равишда қолса, бу келажакдаги халқаро талабаларни рўйхатга олишда салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан хавотир билдирган. 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуотга маълум қилишича, талабаларнинг чиқариб юборилишига уларнинг Жанубий Кореяда ўқиш ва яшаш тартибини бузгани сабаб бўлган. 

Гап шундаки, улар ўқиш мақсадида борган бўлса-да, ишлашган ва шу сабабли кўп маротаба дарс қолдиришган. Уларга ишлаш мумкин эмаслиги ва бу ҳолат яна такрорланса, қатъий чора кўрилишидан огоҳлантирилган. 

Бироқ талабалар бу огоҳлантиришларга қарамай, ўз билганидан қолмай «соққа ишлашда» давом қилаверишган. 

Депортациядан бир неча кун олдин 8 нафар ўзбекистонлик талаба ишдан қайтаётганда йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Воқеа Кореяда шов-шувларга сабаб бўлган. 

МС: Монглойи қоро билони. Одомло боравармин юрипти шу юртлоро.

Майли бу студентлар иккичи ва жохил бўлса ҳам ўз юртдошимиз. 

Келиб ишга кириб сохаларни ботқоққа ботириб, чўктиришда асқотади булар.

Азиз юртимизнинг азиз фарзанди билиб қўйки сени ватан кутади.

Нега бандитлар расми газетага чиқади?

МС: Оғо ина Салим қомоқда ëтибди. Тозо йилни қомоқда кутади. Лекин шу биратни расмини чиқорғонда юзини бижир-бижир атмадила. Сарапоëнда гашир ўғиллоғон соққолли Сопорматни юзини бижир-бижир атвадила. Шуни чушунмадим оғо. Сопорматни жони жон, Салимбойники бақлажонми?

Аксар ўзбек журналистлари айбсизлик презу́мпцияси   тушунчаси нималигини аниқ билмайди. Бу тушунча суд тизими учун процедура эканлигидан хабарсиз. 

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевга 12 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида савол берган журналист хотин «нега қўлга олинганларнинг расми эълон қилинди, нега юзи бекитилмади. Бу айбсизлик презумпциясига зид эмасми» деб савол берди.

Менимча, ўзбек журналистлари дунë матбуоти стандартларидан бехабар ва улар халқаро матбуотни кузатмайди. Масалан 13 декабрь куни Би Би Си нашрида ҳали суд айбдор деб эълон қилмаган харбий жиноятчи Ян Петровский сурати эълон қилинди. 

Хўш, Би Би Си ўзбек журналисти айтгандек, айбсизлик презумпциясини буздими. Йўқ албатта. Яна бир мисол. АҚШда Сайфулло Соипов портлаш уюштириб, 8 киши ўлимига сабаб бўлди. Суд жараëни йилларни олади. Аммо ўша куннинг ўзидаëқ матбуот Сайфулло Соипов расмини нашр қилди. Хўш, матбуот қачон суд ҳукм чиқариб Соиповни айбдор дер экан дея  икки йил кутиши керакми? Албатта йўқ. 

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси қўлга олинган бандитлар хусусан Салим Абдувалиевни юзини бекитмасдан берганида ҳеч қандай ҳуқуқий муаммо йўқ. Бу жуда яхши амалиëт.

Жиноий оламни сакралликдан махрум қиладиган холат. 

Яъни айбсизлик презу́мпцияси суд ходимлари учун мажбурият юклайди холос.  

Шу ўринда ўзбек журналистларининг ўз касбини юзаки билиши ва кўп холларда умуман ҳеч нарсани билмаслиги ўртага чиқди. 

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевга  ҳам эътироз бор.

Тошхўжаев «ИИБ ходимларида привелигия (имтиëз) бўлиши керак деб хато айтди.

Полиция ҳақидаги халқаро плакатларда «У сизлардан бирингиз, унда имтиëз йўқ. У фақат сизга ëрдам қилади ва ҳимоя қилади» дейилади.

Шу билан бирга Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевнинг журналистларга ошкора маълумотлар бергани олқишга лойиқ.

МС: Ўзи ҳаммани калласи кади бўлиб, бандит-бандит ўйин ўйноп бошладило. Бириси ўрис юртдо вечний огонни ўчирса, яна бириси сомолетни ичинда воғирди атип иштонини чиқориб гўттини хотинлоро гўрсатди. Илойим билони гўттина сизлоқ чиққий.

Осмон мусаппа нюс

Нью Йоркдан Тошкентга учаётган Uzbekistan Airways авиакомпанияси ҳаво кемасида зўравонлик қилган йўловчи туфайли Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.

Ҳодиса 11 декабрь куни Тошкент вақти билан 07:35 да HY102 Нью Йорк – Тошкент рейсида содир бўлди. Боэинг 787 ҳаво кемаси сардори йўналиш бўйлаб муқобил аэродромга қўнишга қарор қилди. 

МС: Учоқда ичмаслик керак. Юз грамм вискининг 10 минг метр баландликда беш юз грамм ичганчалик таъсири бўлади.

“Орамиздан чиқса гар, миллатни яхши севгувчи, биз они душмон билиб  таффонча бирлан отамиз.”

Бу мисраларни буюк миллатсевар ëзувчи Абдулла Қодирий бундан 100 йил муқаддам ëзган эди. Дарвоқе, уни миллатчиликда айблаб 1937 йили отиб ташлашган. Бугун улуғланиб ҳайкаллари қўйилган Усмон Юсупов Қодирийни отиб ўлдирган тройка суди ташкилотчиларидан бири эди.

МС: Оғо, қомоқда петух атилган Акром Малик даян урод езалак мўллобачча ҳам Қодирий отомизо таззак отибди

Жадидларга қарши хужум ортида Россия махсус идораси турганлиги ҳақида менга айтишди. 

Тошкентда ўтаëтган “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги халқаро конференцияда Совет ҳукумати ва қизил большевизмнинг жадидларни қатағон қилгани ҳақидаги ошкора гаплар кремлга ëқмаган кўринади. 

Бундан олдин Россия пропагандасинининг Ўзбекистондаги карнайларидан бири бўлган журналист Черногаев мамлакат мустақиллиги учун курашганлар реаблитациясига қарши чийиллаган эди. 

“Тилда, фикрда, ишда бирлик” деган ғоя билан майдонга чиққан жадид оталар  миллатни  жаҳолат ва қолоқликдан олиб чиқиш, уларни ғафлат ботқоғидан қутқаришнинг асосий йули   Ғарб услубидаги билим ва маърифатда, дунёвий тараққиётни эгаллашда, деб билдилар ва феълан вестернизацияни қўллаб чиқишди. 

Жадидлар лидери Файзулла Хўжа  ўзбек ëшлари бит босган Москвада эмас, балки  илғор давлатларда, хусусан Германияда илм олсин дея юзга яқин ëш йигит қизни чет элга  ўқишга юборган эди.

Аммо Файзулла Хўжа отиб ташланди. Германияда ўқиб келганларнинг кўпи қамоқларда ўлди. Отилди, сургун қилинди.

Ўзбекистонни узоқ вақт бошқарган раҳбарлар, хусусан Шароф Рашидов кремль талаби билан жадидларни қораловчи нутқлар билан мунтазам чиқиб турди.

Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин жадидларга қизиқиш кўпайди, аммо Каримов бошқарувининг сўнгги йиларида жадидлар яна тақиқ остида қолди.

2022 йилга келиб жадидларга муносабат  давлат даражасида яхши тарафга ўзгарди. Бухоро шаҳридаги тарихий масканда Жадидчилик тарихи музейи ташкил этишга киришилди. 

Жадидлар  тарихига оид илмий ва бадиий асарлар, “Тарихнинг номаълум саҳифалари”, “Қатағон қурбонлари” номли кўп жилдли хотира китоблари нашр этила бошланди. 

Ўзбекистон Олий суди томонидан 1030 дан зиёд мустабид тузум қатағонига учраган ватандошларимиз номи оқланди. 

Суд тарафидан оқланган ойдинлар  орасида бугун Акрам Маликов деган собиқ зек ва диний радикал ҳужум қилаëтган Қодирий ҳам бор.

Тарих такаррури. Стукач мулла аспирант ëзувчи Қодирийга ташланди

Тошкентда истиқомат қилувчи фуқаро  Акром Маликов (зеклар орасидаги кличкаси, петушок,  А.М Акром Малик ва хк ) ФБдаги ўз саҳифасида  улуғ ëзувчи Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» асарига хужум қилди.

(Буюк эхтимолда ҳужум буюртма асосида бўлди) 

Элтузга маълум бўлишича, Қодирийга ҳужум  шу кунларда жадидларнинг улуғланишига қарши бўлганларнинг  хизмат топшириғи асосида амалга ошган.  Тошкентда ўтаëтган жадидларга бағишланган тадбир ва келаси йилнинг жадидлар йили деб аталиши режалангани жадидлардан душман ясаб келган конторани ташвишга солган ва у ўз қарамоғидаги муллабачча А. Маликов қўли билан «ошга захар» солган.

Абдулла Қодирий «Муштум» журналида Жулқунбой тахаллуси остида мулла имомларни  ҳақли танқид қилган ва уларнинг миллат душманлари эканини фош қилган. Бу танқид линияси «Ўткан кунлар», «Мехробдан чаëн» ва «Обид кетмон» романларида изчил ривожланиб боради.

Қодирий 1937 йили отиб ўлдирилишидан олдин мулла ва эшонларнинг таҳдид нишонида бўлган.

Муллабаччалардан таркиб топкан ва жадидликнинг зидди бўлгани учун «қадимчи» деб аталган бу дегенерат тўда турли йўллар билан Қодирийга ҳужум қилиб келган. 

Бу муллалар  ëғоч отга миниб нарëққа кетворган бўлса ҳам, улар обжувозидаги жулдирвоқи авлод  А. Маликов  тамсолида  Қодирийга ҳужумни давом эттирмоқда. 

А. Маликов  қамоқда эканида Элтуз нашрида уни ҳимоя қилган мақолалар нашр қилинган. Аммо А. Маликов қамоқдан чиқиб ўз таъбирида «ДХХ билан ака ука бўлгани» ортидан Элтуз ютуб каналида намойиш қилинган «Автобус» сатирик мультфилмлар серияси  устидан жиноий иш очилишини сўраб, Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органларига расман мурожаат қилган.

Ўз аризасида жумладан Маликов сатирик сериални «мавжуд тузумга қарши хоинлик намунаси» дея 1937 йил чақимчилиги руҳидаги жумлаларни қўллайди.

Элтуз бу ҳужумни игноре қилди. А. Малик каби синган бир умуртқасиз биологик массага эътибор қаратмади. Аммо сўз мавзуси улуғ жадид ëзувчиси Абдулла Қодирий бўларкан, масала катталашади. 

Данғаралик адабиëтшунос Раҳимжон Раҳмат  А. Маликнинг Қодирийга қарши чиқишини «душманлик» деб атайди. 

Биламизки, душманнинг катта кичиги бўлмайди. Бундай вируслар ҳали зииф пайтида дезинфекция қилинмаса катта эпидемия келтириб чиқариши мумкин. 

А. Навоий номли ўзбек тили институти аспиранти, фуқаро А. Маликов толибон ва ИШИДнинг аксил миллий ғоялари асосида жадидлик, Ғарб либерал демократия қадриятлари ва Қодирийга қарши чиқади. 

Бир вақтлар ўқиганим «Минг бир кеча» китоби персонажи «Ироқнинг мевалари ширин шакар» дейди ва чотини орасидан нажосат олиб атрофга ота бошлайди.

А. Маликовнинг Қодирийга ҳужуми худди шу манзарага ўхшайди. 

А. Маликовнинг ИШИД (Ироқ, Шом Исломий Давлати) ғояларининг мафтуни экани суд жараëнида ўз исботини топкан эди. 

Шу билан бирга А.Маликов ўзининг стукач, қулоқ провакатор эканлигини бекитиб ҳам ўтирмайди.

Фуқаро А. Маликов 2020 йил 21 ноябрда ëзган мактубида (Мактуб нусхаси Элтузда бор) ўзининг ДХХга стукач бўлиб ëлланганини тан олган эди. Мактубда А. Маликов 2020 йил июн ойида ўзи жазо ўтаётган  –  48-сонли манзил-колониянинг корейс миллатига мансуб ўзини Иля Василевич деб таништирган ДХХ зобити билан суҳбати ортидан «уларнинг таклифига рози бўлганини» эътироф қилади. Ушбу мактубда А. Маликов ўз отаси, Пскент масжиди имомининг ҳам ўз вақтида СНБ ҳамкори бўлгани ва бундай ҳамокорлик улар учун оилавий қадрият эканини урғулаган. 

Мактубда яна таъкидланишича, шу «дўстона» суҳбатдан кейин у озодликка «условний» чиқарилган. Мактубдан иқтибос:

«Иля Василевич шу мақолаларни таҳлил қилиб, жавоб мақола ёзиб беришимни илтимос қилди, рози бўлдим.

У мен билан “танишганидан хурсандлигини” айтиб, хайрлашди. Мен иш жойимга қайтдим. Кун бўйи ўйланиб юрдим.

Орада Шуҳрат Мусаев деган влогер келди. У билан ярим соат гаплашдим.  Суҳбат отам ва ДХХ ходимлари назоратида бўлиб ўтди. Отам мени бошқариш учун гаров эди.

Шундай қилиб, 25 август куни афв этилганим маълум бўлди,

Менга жуда гўзал муомала қилинди. Бу илтифотлардан ҳайрон қолмадим, табиий. Кun.uz.ни ҳам ўзлари олиб келишди. Айнан уларнинг таъкиди билан шахсимни сиёсийлаштирмаслик ҳақида ҳаммадан илтимос қилдим.

Шу тариқа озодликка чиқдим, яъни қамоқ жазоси “прoцентга” – мажбурий ишда ишлаб, олган ойлигимнинг 20 фоизи давлат ҳисобига ўтиши шартлиги белгиланган ҳолда «кўчага чиқдим».

Ўша давр ДХХнинг қаттиқ назоратида бўлдим.

Менга бириктирилган раҳбар билан яқиндан “ака-ука” бўлдим. У киши давлатнинг содиқ ходими эканига ишончим бор. Ва бошдан оёқ хаёли фақат хизмат учун йўналтирилганлигини, жуда малакали ходим эканлигини кўрдим.

У инсон мен учун  фақат расмий эмас, шахсий дўстлик муносабатларини ўрнатиш ҳаракатида бўлди. Доим Муҳаммад Солиҳнинг хоин эканлигини менга сингдиришга интилди.»

Мактуб мобайнида А. Маликов ДХХ заказига кўра,  Асилбек ОДИЛ тахаллуси билан мухолифатга қарши  мақолалар ëзганлигини фахр билан тан олади. 

«Бу мақолалар менинг қўрқоқлигим ё хоинлигимнинг эмас, балки ДХХнинг ўзига номуносиб бўлган услуби учун бир исботдир. Отам ДХХнинг ҳамкори, лекин Аллоҳни рози қилишни ҳам истайди. ДХХни хафа қилса, ҳаёти хатар остида қолишини билади, шунинг учун уларга бўйсунади. Менга бу гапларни ошкор қилсанг, ўзингга, оилангга келажакда ёмон бўлади, дейилган.

А. Маликов ўз мактубида «ëлғиз» эмаслиги, контора билан ҳамкорлик қиладиганлар кўпчилик эканини иддао қилади:

«Ҳозир кўплаб сиёсатчилар умумий режа асосида ҳаракат қилмоқдалар: Камолиддин Раббимов ДХХнинг хориждаги ишчиси сифатида Ўзбекистон ҳақидаги агрессив қарашларни юмшатади, ҳеч бир тутумга эга бўлмаган, қийин терминлардан иборат «таҳлиллари» билан халқ онгини манипуляция қиляпти»

Таъкидлаш лозимки, бу ўз таъбирда контора «ҳамкори» фуқаро А. Маликов иддаоси эди. Шу ўринда Стукачлар ëлғон гапириши эҳтимолини ҳам соқит қилманглар.

Фуқаро Акром Маликов 2016 йилнинг 22 июлида ҳибсга олинган, кейинчалик суд ҳукми билан Жиноят кодексининг 159-моддаси – конституциявий тузумга тажовуз қилиш ва 244-моддаси – жамоат хавфсизлигига хатар солувчи материаллар тайёрлашда суд қарори билан айбдор деб топилган эди. 

Қамоққа олинган пайтда Акром Маликовнинг чўнтагидан «Ислом давлати» жангари гуруҳининг қора байроғи сурати жойлаштирилган флеш-карта топилгани суд тергов ҳужжатларида ëзилган. 

2017 йилнинг 13 январида жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди Акром Маликовни Жиноят кодексининг 159-моддаси – конституциявий тузумга тажовуз қилиш ва 244-моддаси – жамоат хавфсизлигига хатар солувчи материаллар тайёрлашда айбдор деб топиб 6 йил озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарган эди.

Акром Маликнинг 2015 йилда мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан электрон почта орқали ёзишгани ҳам жиноят сифатида малакаланган.

Маликов қамоқда пайтида Мухаммад Солихдан узоқлашгани ва мавжуд тузумни ëқлаши ҳақида камида иккита хат чиқариб интернетда нашр қилади.

Маликовнинг ўз ëзма иқрорига кўра, у Солиҳ бошчилигидаги мухолиф партия ичига сизиб кириб уни зарарсизлантириш ва обрўсизлантйириш  мақсадини кўзлагани ҳақида «ДХХни в курсе» қилган.

Маликовнинг ëзма иқрорига кўра у турли тахаллуслар билан Туркияда истиқомат қилувчи шоир ва мухолифат арбоби Муҳаммад Солихни ҳақорат қилувчи матнларни мунтазам эълон қилиб келади.

Маликов айнан Мухаммад Солих ва унинг ëзувчи дўстлари саъйи ҳаракати билан шартли равишда қамоқдан озод қилинган эди. 

Элтуз мухбири шахсан Хуршид Давронга чиқиб, А. Маликовни озод қилиш петициясига имзо қўйишга кўндирган эди.

Маликов террористик жамият сифатида халқаро рўйхатларга кирган экстремистик ташкилотларга мойиллигини яширмайди.

Акром Маликовнинг жиноят иши билан 2018 йили танишган мустақил журналист Алексей Волосевич унинг Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси билан эълон қилган мақолаларида давлатнинг шариатга асосланган форматини ëқлаши ва ўз мақоларида  ижобий акс эттирилганлигини ëзган эди.

“Биз фабрикация қилинган ҳар қандай уйдирма жиноят ишига қаршимиз ва одам содир қилмаган иши учун жазо ўташини қоралаймиз. Шу жумладан Акром Маликни ҳам. Лекин Акром Маликдан конфет ясаш керак эмас”, деб ёзган эди Волосевич.

Бу сўзлари ортидан Волосевич мақоласида Акром Маликов ëзган мақолаларнинг русча таржимаси қўйилган. 

Маликовннинг ўзбек ойдинларига ҳужумини тарих такрори деб атадим мақола бошида. Битта мисол келтирсам. 

Ўзбекистон архивларида жадидларга қарши ëзилган чақувлар бор. Улар орасида 19 яшар студент Мадҳиддин Солихович Муҳаммадовнинг чақуви услуб жиҳатдан Маликов ëзганлари билан айнан.

Ëзувчи Булгаков айтганидай «қўлëзмалар ëнмайди» Шармандага шаҳар кенг эмас.

МС. Оғо, шўрда тормозни ғорч аттириб босиб, ални очип, уринг потяни.

Ассалом Ўзбекистон Жума муборак!

Тағин ўқинг
1 август 2019
Ўзбекистон ҳам шармандали равишда уйғур қардошларимизга бўлаётган Хитой ҳукумати зулмини қўллаб чиққан 50 та давлат қаторига қўшилди. Адолатдан, ўз ...
18 ноябр 2023
Элтуз порталига ёғилаётган шикоят мактублари дастасини очишда давом этамиз. Бугун эътиборингизга тақдим этиладиган хатлар Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Фарғона, Самарқанд ва ...
22 апрел 2019
Рассом Кирпи Eltuz.com
18 май 2017
17 май куни ижтимоий тармоқда одамларни ваҳимага солувчи видео пайдо бўлди. Йўл-йўлакай машина ойнасидан олинган тасвирда, милиция кийимидаги шахс ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...