Асосий мавзулар
3 феврал 2020

Жамоатчиликдан тортиб олинган фонд ёки бургутга ишонса бўладими?

Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёеванинг ОАВ ва блогерларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган янги жамоат фонди васийлик кенгаши раҳбарлигига тайинланиши аввал бошданоқ ушбу тузилманинг ўз мақомини йўқотгани аломатидир.

Яъни бу фонд ҳали туғилмасиданоқ жамоатчиликнинг эмас, балки давлатнинг, тўғрисини айтганда, давлат тепасида турган ҳокимият вакилларининг назоратига ўтди.

Чунки фонднинг васийлик кенгаши раиси ҳам, унинг ўринбосари ҳам яқиндагина давлатнинг матбуотни назорат қиладиган тузилмаси раҳбарлигидан истеъфо берган амалдорлардир.

Қолаверса, Саида Мирзиёеванинг отаси мамлакат раҳбари эканини инобатга олсак, у ОАВ ва блогерларнинг президентга қарши фикрларини қўллаб-қувватлайди, деб ўйлайсизми?

Янги фонднинг икки раҳбари ҳам аввалги иш жойида ҳукумат тарғибот-ташвиқот машинасининг дарғалари эди.

Ҳеч шубҳасиз, уларнинг янги фонди ҳам айнан шу мақсадларга хизмат қилишга ундовчи бўлади.

Бошланишида бу фонднинг ташаббускорлари сифатида ўзининг нисбатан эркин фикри, бугунги жамиятни бир қадар қониқтираётган танқидий чиқишлари билан танилган мустақил интернет нашрлар ва блогерлар кўрсатилган эди.

Тузилманинг жамоатчилик кенгаши аъзолигига таклиф этилганлар орасида ҳам улар кўпчиликни ташкил этаётган, ҳатто орасида “Америка овози”нинг вакиласи ҳам кўрсатилганди.

Бири “Солиқ инфо”, “БЭМ”, “Автотест” каби шубҳали лойиҳаларга боғланган, ўзбек олигархларининг вакили сифатида кўриладиган Комил Алламжонов, иккинчи эса президентнинг матбуот соҳасидаги кўзу қулоғи бўлган қизи Саида Мирзиёева тимсолидаги раҳбарларга эга бўлган янги фонд некбин истиқ,олидан айрилгандек.

Чунки бу тузилма Ўзбекистондаги ҳокимият тарғибот-ташвиқот механизмининг бир мурватига айланиши, бироз тизгиндан чиққан блогерларни жиловлашга хизмат қилишига шубҳа қолаётгани йўқ.

Зеро, ишонмаслик учун далиллар етарли.

Ўтган йили Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги раҳбари лавозимида ишлаётганда Комил Алламжонов блогерлар фаолияти оммалашаётгани, агентлиги уларни ўз ҳимоясига олганини билдирганди.

Бу “ҳимоя” ортидан блогер Нафосат (Шабнам) Оллоберганова аввал 10 кунга қамалиб, сўнг жиннихонага тиқилди. Ундан кейин ҳам айрим блогерлар маъмурий қамоқ таъмини таътиб кўрди.

Энди бу “ҳимоячи” шу кабиларни қўллаб-қувватлашга бел боғлаган фонднинг расмий раҳбари бўлди. Хулоса ўзингиздан.

Дарвоқе, янги фонднинг эмблемаси ҳам тасдиқланди. Эмблемада бургут тимсоли бор.

“Бургутнинг кучи эса жамиятимизда сўз эркинлигини янада мустаҳкамлаш ниятида бўлган журналист ва блогерлар ҳамжамиятининг куч ва ғайратини ифодалайди”, дейилади бу ҳақда тарқатилган хабарда.

Ишқилиб, бу бургутнинг асосий қуроли бўлмиш тумшуғи ва тирноқлари замонга мослаб педикюр қилинмаган бўлсин-да!

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 ноябр 2016
Наманган шаҳридаги бюджет идоралари ва мактаб ходимларига Артел дўконларида сотилаëтган лампочкалардан камида икки донадан сотиб олишга мажбур этилаётгани ҳақида ...
21 апрел 2023
1918 йилнинг 21 апрелида Россия ва Сибир мусулмон туркларининг миллий маданий мухториятини эълон қилган Умумроссия мусулмонлари миллий мажлиси Сталин ...
19 август 2023
2023-йил 18-август куни твиттерда Толибон режими амалдори бачабозлиги тасвирланган видео эълон қилинди.  Бу Ўзбекистонда баъзилар қуришни орзу  қиладиган Толибон ...
6 декабр 2021
«Элтуз» нашри 30 ноябрь куни “Мактабгача таълим вазирлигининг болаларга хос бўлмаган ўйинлари” сарлавҳаси остида ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ва ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...