Асосий мавзулар
15 апрел 2020

Коронавирусга энг самарали жавоб қайтарган давлатлар нимаси билан ўхшаш? Аёл лидерлари билан

Американинг нуфузли Forbes журнали аёллар бошқараётган давлатлар коронавирус эпидемиясини енгишни бошқалардан яхшироқ уддалаётганига эътибор қаратди.

Исландиядан Тайвангача ва Германиядан то Янги Зеландияга қадар аёллар қийин пайтларда қандай раҳбарлик қилиш кераклигини дунёга кўрсатишди. Етакчи аёллар жозибали тарзда ҳокимиятни бошқаришнинг муқобил усулини бизга таклиф қилишмоқда.

Германия канцлери Ангела Меркель аввал бошиданоқ аҳолининг 70 фоизигача вирус юқишини ватандошларига билдирди. «Бу жиддий, бунга жиддий муносабатда бўлинг», деди у. Дарҳол аҳолига оммавий тест синовлари қўллана бошланди. Германия бошқа мамлакатларда кузатилган инкор қилиш босқичини четлаб ўтди. Натижада Германия нисбатан тез орада чекловларни енгиллаштиради ва нормал ҳолатга қайтишни режаламоқда.

Янги Зеландия раҳбари Жаcинда Ардерн ва Тайван лидери Цай Инг-вен эпидемия бошланиши билан тезкор ва қатъий чоралар қўллашди. Cаи Инг-вен январь ойида янги касалликнинг дастлабки аломатлари пайдо бўлиши биланоқ, бошқа мамлакатларда жорий этилган чоралар билангина чекланмасдан, вирус тарқалишини тўсишнинг 124 чора-тадбирини жорий қилди. Эндиликда у АҚШ ва Европага 10 миллион ниқоб юбормоқда. Цай шу тариқа бўҳронни бартараф қилди ва SNN телеканали уни эпидемияни назоратига олган «дунёдаги энг етакчи лидерлардан», дея атади. 

Исландия бош вазири Кетрин Якобсдоттир барча ватандошларига бепул коронавирус тестини таклиф қилди. Кўпгина мамлакатлар тестни фақат касалликнинг фаол аломатлари бор одамларга қўллаш билан чекланмоқда. Исландия аллақачон Жанубий Кореядан беш баравар кўпроқ одамларни кўрикдан ўтказди ва беморлар алоқаларини назорат қилишнинг пухта тизимини яратди, бу эса мактабларни ёпишга ҳожат йўқлигини англатди.

Ўз ватандошларига нисбатан бу аёл раҳбарларнинг эмпатия ва ғамхўрлиги бизнинг кўникмаларимиздан мутлақо фарқ қилади. Улар видеодаги чиқишларида худди қўлларини экрандан чиқариб, бизни самимий ва меҳрли қучоқларига босиб, асрамоқчидай гапиришди. Раҳбарлар ўзини шундай тутиши мумкинлигини шу пайтгача ким ўйлаган? Биз буни энди биляпмиз.

Энди бу раҳбарларни инқироздан ўз авторитаризмини мустаҳкамлаш йўлида фойдаланаётган кучишлатар раҳбарлар холатларига солиштиринг: «бошқаларни» айблаш, шафқатсизлик, мустақил суд тузимини заифлаштириш, журналистларга бўҳтон ёғдириш…

Агар аёл ўзини эркак каби тутса, муваффақиятга эришиш мумкин, дея ишонилади. Бироқ юқорида саналган миллат етакчилар эркаклар бошқариш усулларини аёллардан ўрганишлари мумкинлигига намуна бўлувчи аниқ мисоллардир.

Мақола оригинали: What Do Countries With The Best Coronavirus Responses Have In Common? Women

Тағин ўқинг
26 феврал 2018
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров ҳибсга олинганини расман тасдиқлади. 24 февраль куни прокуратура сайтида чоп ...
29 июн 2021
Ўз жонига қасд қилганликда гумонланаётган 26 ёшли Мафтуна Азимова 30 май куни Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани шифохонасида вафот этди. ...
17 декабр 2019
«Хуллас, шу кундан бошлаб “кирпичка”нинг мастери Эркин қора мени промкадаги энг оғир ишга, яъни ичкарисида ҳаво даражаси 70-80° даражагача ...
8 январ 2022
Ҳикоямиз қаҳрамони қирқ билан эллик орасидаги деҳқонободлик йигит. Тошкентнинг эски пединститут яқинидаги Бобур кўчасида, тўрт қаватли ғиштин уйлардан бирида ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...