Асосий мавзулар
29 апрел 2020

Абсатторнинг кундалиги-2. Қамоқ

Ҳикояни Абсатторнинг ўз тилидан эшитамиз.

Кўзимни очсам, кимдир бошини парашага эгиб ўқчиб -ўқчиб қусяпти. Қусиқлари устимга сачради. (Сўкинади) Коронавирус олдин юқмаган бўлса, энди юқади. Қўрқиб-писиб атрофга қарадим.

Хунук-хунук одамларди кўрдим. Пешанаси туртиб чиқиб, бурни ва ияги билан бир бўлиб кўзи ичига ўйилган кал одам бошини ғарт-ғарт қашларди.

Биттаси бир қўли билан юзини пана қилиб, нимадир кавшаяпти.

Нос хумори тутиб қўлим автоматик чўнтакка югурди. Нос шиша йўқ. Шимди камариям, патинкани боғичиям йўқ.

Этталаб ошга борганда дастурхонни одам қўли етмас жойида безакка қўйилган олмани сўйиб ейдиган буклама пакки пичағимам йўқ.

Гапди тўғриси, энамдан туғилиб қамаққа энди тушишим. Кўнглимга ханнаса келиб қўрқиб бошладим.

Тувалетти ëнида ўтирганларни ëмон иш қип ташашади, деб эшитгтаним бор. Жуда ëмон уят иш. Юрагим шув этди.

Гастрит бўганимда хотиним свеча қўювди. Шуни эслаб оғриганмиди ëки оғримаганмиди, деб ўйлай бошладим.

Терлабам кетдим стресс бўганимдан.

Бувингди силай, шу ҳўкмат берган пирадухтани кўтти қисиб майда чайнаб, хотинди қўйнида ëтсам бўмасмиди.

Ким қўйибди сенга каттазангликни. Ўзи умрингда ëлчитиб ишлаб пул топганмисан, дейдиган одам йўқ.

Охирги марта қачон уйга икки кило гўшт кўтариб келганимни эслай олмайман.

Ўтган гал нос олишга  чиққанимда Миррахмат хожи айтувди. Ғулу кетганди¸ кибрга бориб аяғи ердан узилганди, худойим жазолайди, деб.

Мана, Миррахмат хожини айтгани бўлди. Жазо муқаррар.

Шу пайт темир эшик кормушкаси шарақ-шуриқ қилди.

Абсаттор Боймирзаев деган овоз эшитилди.

Боймирзaев памилам. (Шу памиламни айтишса, доим қўрққанман)

Қўл қўйганда Б деб ëзиб, арқасини ажи-бужи қип қўяман.

Камерадагилар менга қараб «тур», дейишди.

Иштоним тушмасин, деб икки қўлим билан ушаб, қалтираб ўрнимдан турдим.

Бедапоя погонли биттаси келиб, еталаб обчиқиб кетди.

Обчиқиб отиб ташаса-я. Хитойда коронавирус карантини режимни бузганларни отиб ташаркан, деб Комил дўкончи кеча айтувди-я.

Нахотки Озодбекни отасиям ашнақа қонун қабул қиган бўса.

Бошқа пайт бўганида ҳеч иккиланмасдан отиш¸ керак отгандан ҳам пешанасидан пақиллатиб отиш керак, дердим.

Лекин отиб ташлашни мендан бошлашларини хозир сира-сира истамасдим.

Мен ўлсам, болларим етим¸ хотиним тул қолади. Абжабордан олган  ва Комил дўкончини даптарига ëзилган қарзларни ким тўлайди.

Ўлиб кетавераманми?

Менам одам бўлиб мошин минмадим. Валасапатем ҳам йўқ.

Шу туман марказига ҳам икки йил олдин бир келувдим исправка об кетишга. Далше ҳеч қатга бормадим.

Одамлар Россияларга бориб ишлаб юрибди. Резинка квартира деган зўр жойларда яшашар экан.

Сариқ соч кўк кўз ўрис қизлар йўлларни четида чотини очиб ëтволиб:  «Кел, ўзбек, мени любит қиб таша», деб ëлворар экан.

 «Извини девушка, время нет. Надо работать», деб кетиларкан.

Мадинани эри айтиб берувди. Ўшанақа сариқ сочли қизлардан бир бўса олмай, дайди итдай отилиб кетиш алам қилар экан.

Коридорга чиқиб бетимни деворга тираб турдим. Арқамдаги темир эшик шарақ этиб ëпилди. Ғачир-ғучир қилиб калит буралганди  овози қулағимди  тешворай деди.

«Юр», деди бедапоя погон.

Юриб кетаяпман. Елкамдан шув-шув тер оқади. Коридорда юриб кетаëтганда арқадан лазер фонарик қаратиб нишонга олиб туриб отишаркан. Исмат пиëзчини уйида кўрганим дивиди кинода шунақа отишувди. Эй худо, битта маска тақмаганни обчиқиб отиб ташайверса, дунëда одам зоти қоладими….»

Кутилмаган учрашув

«-Ана отади¸ мана отади, деб кетяпман. Қўлимда кишан. Ҳали камерда эканлигимда кормушкага қўлимни тиқишни сўрашган ва кишанлашган эди. Инсон холига шукур қилиши керак. Шу камерада парашани олдида ўтирганим  яхши эди. Ўлимдан ханнарса яхши. Петух қилишсаям, барибир тирик юрардим-ку. Юриб-юриб теппага кўтарилдик. Шарақ-шуруқ эшиклар очилди. Ярми темир панжара билан тўсилган хона ичига апбиришди. Ерга бураб маҳкамланган темир курсига ўтирғизишди. Бошимни кўтариб қарасам . Вай билат. Хаëтилло дамасчи билан Мадина турибди. Мени қамоққа обкетишганини валасапитта кетаëтган Эшмирза кўриб ҳаммага айтиб чиқибди. Қишлоқда фақат Ҳаëтилло дамасчини  машинасида стикер бор. Аптекадан дори тошийди, деб афармлят қивоган. Шу Хаëтилла қарзини қистагани учун жиним севмасди. Қаранг, кимнинг кимлиги машнақа кунда билинади. Мана, темир панжара ортида олтин тишини кўрсатиб  кулиб турибди Хаëтилла. Ëнида эса…. Уфффф. Мадина….»

Ҳикоянинг бу ëғи Мадинани тилидан айтилади:

«-Эшмирза деразамни қоқиб, сани йўбирингдни абкириб қўйишди, деб хиринглаб ўтиб кетди. Қўпол ва тарбиясиз одам шу Эшмирза. Срази Исмат пиëзга телефон қилдим. “Мен аралашолмайман. Буни президентам хал қилолмайди. Сопротивления қиган. Энди Абсаттор ўтиради 15 кун¸ агар яна раскрутка бўмаса”, деб телефонни ўчириб қўйди.  Яна ошнамиш? Миррахмат хожиям, Абжабборам примерно шу гапни айтди. Комил дўкончини эса ранги ўчиб кетди. Абсатторни беш-олти миллион қарзи бор экан даптарда. Фақат шу Хаëтиллани ичи ачиди. Гапирганида оғзидаги олтин тиши кўриниб кетадиган ëқимтой бола шу Хаëтилла. Опа, юринг, қамоққа бориб хавар оламиз¸ мен за одно аптекага мол обкеламан, стикерим бор, деди. Шартта кийиниб чиқоурдим».

Энди, муҳтарам ўқувчи, Мадина ким ўзи? Нега у Абсатторни бунча қайғирди, деган саволга жавоб изласак. Мадина 32 ëшда. Медколлежни битирган. Қишлоқдагиларга укол қилади¸ бонка қўяди. Ишқилиб, медсестра. Коллежни охирги курсида битта бола билан юриб қўйиб, кейин ашинга эрга теккан. Эри билан чувалашиб АМИга (Андижон медицина институти) киролмай қоп кетган. Турмуши яхши бўмади. Боласи йўқ. Тўйдан уч ой ўтар-ўтмас эри Россияга жўнаворди. Мана, беш ойдирки, эри бедарак. Абсаттор эрини билла арағ ичадиган ошнаси. Ағини Мадинани ўзи гапирсин:

«-Абсаттор деганни олдин жиним суймаган. Келиб эрим билан ўтириб нуқул арағ ичарди. Бир марта йиқилиб қолиб, иштонига сийвориб, ҳамма яғди¸ гилам ва тўшакларди  расво қиган. Усти-боши бир холда. Сочлари ювилмаганига ойлар бўлган. Батинкасини йиртилган жойини сим билан тикиб олганини кўриб рахмим келди. Шахардаги тоғамни эски кийимларини обкеб қўйувдим пол латта қиламан, деб. Шулардан бир-иккитасини берсам кийволди. Яна рахмим келди. Бечорага хотини қарамас экан. Шими умуман ҳеч қачон дазмол кўрмаган. Доимо тешигидан бармағи чиқиб турадиган йиртиқ пайпоғи шунақаям сассиқки, энди қишди куниям деразани очиб қўяман уйга кеса. Беш ой олдин эрим бедарак бўлди. Йўқ и все. Абсатторни чақириб дардимни айтдим. Абсаттор дегани бизани уйга келса, арағ ичиб ўрганиб қолган. Медидцинский спирт бор эди қуйиб бердим. Битта ўзим ичмайман, сенам ич, деди. Менам олтмишга қирқ прапорцияда спиртга  сув аралаштириб ичвордим. Жағим очилди. Йиғладим, сиқтадим. Бир пайт Абсаттор қоп-қора қўллари билан бошимди силаб, қўйнига босиб овутяпти. Мен ҳам одамман-ку ахир, инсон парзанти. Бошимни силашга бир мехрийбон қўл¸ бир оғиз ширин сўз нондек арзанда. Гапди қисқаси, ўша Абсаттор иссиқ-совуқ қилдими¸ кинна солдими, билмадим. Мени ийдирди-да ишқилиб. Шу одамга мехрим тушди. Малика қурвақани севиб қолади-ку эртакларда…».

(Ғоя, матн ва расм муаллифи рассом Туз. Давоми бор)

Тағин ўқинг
4 апрел 2015
Ислом Каримовнинг жирканиш ҳиссини кўпроқ қўзитиш учун, Швецияда яшовчи журналист Қудрат Бобожонов, қўлига супурги олиб Стокҳолм кўчаларини супура бошлади. ...
1 ноябр 2021
Тошкентдаги “Ҳамар” бадиий галереяси кўргазмалар залида 1 ноябрь куни таниқли рассом Шуҳрат Бобожон асарлари кўргазмаси тақдимоти бўлиб ўтди. “Гиламда ...
20 май 2023
Элтузнинг душман эмас балки дўст эканлигини энг биринчи англаб тушуниб етган илк расмий киши бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев ...
17 январ 2021
Шоира Гулчеҳра Нуруллаева билан суҳбат, 1988 йил. — Гулчеҳра опа, ҳозир қайта қуриш даврида яшаяпмиз. Суҳбатимизни шу мавзудан бошласак. — Мен қайта қуришни ўзим учун янгилик деб билмайман. Энди ўйласам, уруш йиллари қандайдир «хундори» тайёрлаб, маҳалламиз болаларини текинга даволайдиган отам, сўнгги бурдани «нон»лаб ортидан эргашибюрган қизига эмас, қўшнининг очдан ўлаётган боласига олиб чиққан онам қайта қуриш одамлари эканлар. Бир воқеани эсласам, кўзимга ҳали-ҳали ёш қалқади. 1956 йил. Ўнинчини эндигина битирганман. Мактабимиз директори Ҳафиз Енгаличев менга: — Сени Москвага, МГУга ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...