Асосий мавзулар
5 август 2020

Киевда банкни портлатиш билан таҳдид қилган Суҳроб Каримов ҳибсга олинди

Киев марказида банкни портлатиш билан таҳдид қилган Ўзбекистон ватандоши бир неча соат давомида муассаса директорини гаровда ушлаб турганидан сўнг ҳибсга олинди. Бу ҳақда Украина ички ишлар вазири ўринбосари Антон Герашенко матбуотга билдирди. 

Унга кўра, 3 август куни пешин пайтида Ўзбекистоннинг 32 ёшли ватандоши Суҳроб Каримов банкка келиб, сумкасида бомба борлигини айтган ва полицияни чақиришларини талаб қилган. Мулозимнинг таъкидлашича, Каримов бошқа талаблар қўймаган. 

Суҳроб Каримов агар у ўлдирилса, бомба портлашини айтган. Матбуотда ёзилишича, портловчи қурилма унинг оёғига сим билан боғланган эди.

Каримовнинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий хабарларига кўра, у руҳий касал бўлиши мумкин, дейди Герашенко. «Элтуз»да Суҳроб Каримов фойдаланган ижтимоий тармоқ скриншотлари мавжуд. Уларда Каримов “барчани ўлдириш керак”, дея таҳдид қилган. 

Ҳодиса Украина ғарбий минтақасида кун бўйи гаровга олиниш воқеасидан икки ҳафта ўтгач содир бўлиб, айримлар ушбу ҳолат жиноятчиларни илҳомлантириши мумкинлигидан қўрқишмоқда.

Украина «Универсал» банки ходими туш вақтида полицияга қўнғироқ қилиб, Богдан Хмельницкий кўчаси, 17/52-уйдаги «Леонардо» бизнес марказидаги филиалда бир киши банк ходимларига бомба билан таҳдид қилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Банк ходимлари бинони тарк этишга муваффақ бўлишди, аммо филиал раҳбари ихтиёрий равишда банк ичида қолди.

Шундан сўнг полиция гумонланувчини ҳибсга олиш учун махсус операцияни бошлаб, кейинроқ хавфсизлик хизмати ушбу операцияни тўлиқ назоратга олди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари аввал террорчи билан музокара ўтказишга ҳаракат қилишди, чунки улар унда ҳақиқий портловчи модда борлигига амин эмас эдилар, дейди Герашенко. Бироқ музокарачи уни чалғитаётган пайтда Украина хавфсизлик хизмати ходимлари гумондорни қўлга олди, дея хабар берилади «112» телеканалининг хабарларида:

“Террорчи тириклайин қўлга олинди. Портлаш содир бўлмади. Бомбани ўчириш бўйича мутахассислар жойида ишламоқда. Эндиликда масала судга оширилиб, узоқ муддатли қамоқ жазоси тайинланади”.

Кейинги бир ой ичида Украинада банкни ўмаришга бир нечта уринишлар бўлган. Бу Украинадаги Россия интервенцияси билан боғлиқ криминоген вазиат билан изоҳланади. 

21 июль куни қуролли шахс Киевдан 420 километр узоқликда жойлашган 212 минг кишилик Лутск шаҳрида автобусда 13 кишини гаровга олганди.

Агар расмийлар унинг талабларини бажармаса, у автобусни портлатиб юбориш билан таҳдид қилган. Унинг талаблари йирик давлат идоралари раҳбарларини алмаштириш ва кўплаб катта сиёсатчиларни ўзларини террорчи деб эълон қилишга мажбурлашдан иборат эди.

Орадан икки кун ўтгач, 23 июль куни қўл гранатаси билан қуролланган бир киши Киевдан 200 км шарқда жойлашган Полтава шаҳрида полициячини гаровга олди. Расмийлар уни ўраб олгач, ҳибсдан қочиш учун машина талаб қилган. Полиция унга итоат этди ва жиноятчи яқин атрофдаги ўрмонга қочиб кетди.

Бир ҳафтадан сўнг, 1 август куни у яна одамларни гаровга олиб, гранатани портлатиб юборган пайтда полиция махсус кучлари томонидан ўлдирилган. Гаровга олинганлар орасида шикастланганлар йўқ.

Киевда 17 ва 27 июль кунлари қўлбола портловчи мосламалар ёрдамида қатор портлашлар содир бўлди. Шунга ўхшаш портловчи моддалар 20-21 июль кунлари Киев атрофида топилган ва полиция томонидан назорат қилинадиган муҳитга жойлаштирилган. Ушбу портловчи моддаларни ясашда гумон қилинган икки киши ҳибсга олинган.

Манба Kyiv Post

Тағин ўқинг
6 сентябр 2016
Юлдуз Усмонова 5 сентябр куни ютуб каналига қўйган янги видеомурожаатида Каримовнинг жанозаси ҳақида гап бошлаб, унга дунёнинг бутун подшолар ...
28 феврал 2020
Алексей Волосевич Бир неча ўн йиллар давомида Ўзбекистонда энг машҳур бўлган русийзабон «Илҳом» театри биносининг кўчирилишига оид шов-шувлар ҳамон ...
27 феврал 2019
«Ўзбекконцерт» «Браво» ва Ҳалиманинг лицензияларини бекор қилибди. Ҳечқиси йўқ, «Ўзбекконцерт»нинг 3-4 та тадбирида бепул қатнашиб беришса, секингина ҳеч кимга ...
24 май 2016
Бухоронинг сўконғич ҳокимларидан бирини мажлисда бир уриб йиқитган олотлик фермер Баҳодир Шарипов номи элга овоза бўлди. Айрим манбалар, ҳусусан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...