Асосий мавзулар
4 октябр 2020

25 ёшли ўзбек аëл осма кўприкдан йиқилиб ўлди

Жорий йилнинг 2 октябрида Туркияда ўзбекистонлик 25 ёшли Шаҳноза Йўлдошева иккита қояни бирлаштирган симли осма кўприкдан (фуникулер) йиқилиб ўлди.

Туркиянинг Риза вилояти Бошкўй қишлоғида чой барглари териш билан шуғулланган ва терган чойларини ташиëтиб 25 метр баландликдан йиқилган Шаҳнозанинг икки боласи етим қолди.

Бу ҳақда «Элтуз»га Шаҳнозани таниган Туркиядаги яқинлари хабар берди. Аммо Йўлдошеванинг Ўзбекистондаги яқинлари билан «Элтуз» боғлана олмади.

Фожеа қандай рўй берди?

Туркиянинг чой етиштириладиган тоғли Риза бўлгасида йўл йўқлиги боис, одамлар сим арқонга осилган ва маҳаллий аҳоли Teleferiğ деб атайдиган қўлбола кўприкдан фойдаланишади.

Баъзан фуникулер деб ҳам аталадиган бу қурилма симга осилган беланчакни эслатади. Маҳаллий аҳоли бу осма кўприкдан юк ташийди.

Ризанинг Гунейсув элчаси Бошкўй қишлоғида чой териш каби машаққатли меҳнат билан банд бўлган Шаҳноза Йўлдошева кун бўйи терган чой баргларини қанорга солиб, фуниулер вагончасига юклади.

Ўзи ҳам вагончага чиқди. Осма кўприкдаги ҳаракатга келган трослардан бири чиқиб кетгани ортидан Шахноза 25 метр чуқурликдаги жарга қулаб, оғир жароҳат олди.

Қўшнилари бу аëлни касалхонага олиб боришди. Шаҳноза Йўлдошева шифохонада жон берди. Бундан олдин ҳам айни қишлоқ турғунларидан баъзилари шу қўлбола осма кўприк беланчагидан тушиб ўлган эди.

Шаҳнозалар, шаҳнозалар…

Туркия иш излаб хорижга кетаëтган ўзбекистонликлар учун Россия ва Қозоғистондан кейинги йирик меҳнат бозорига айланган.

Ўзбекистон паспорти билан 90 кунгача визасиз қолиш мумкин бўлган бу мамлакатда ҳозир қанча ўзбекистонлик ишлаëтгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Тахминларга кўра¸ улар сони бир миллионга яқинлашган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 феврал 2023
Эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг 2023 йил, 7 феврал, 31-сонини тақдим этади. Видео: https://youtu.be/_2y4TWkDvgI
25 июл 2024
Статистика бўйича  Ўзбекистонда бугун ҳар 9 миллион фуқарога 1 кутубхона мавжуд. Ўзбек ўқимайди. Қашшоқман – кўнгилга китоб сиғмайди, дейди, ...
4 май 2018
Диний идорага яқин бир манбанинг «Элтуз» нашрига билдиришича, 60 яшар Анвар қори Турсунов 1 май куни сунъий кома ҳолатидан ...
27 октябр 2023
Азизлар мана хафта айланиб яна сизни йўқлаб турибман. Хабар олдингми бемордан, қариндош, дўст, мусофирдан? Бировни йўқласанг дилдан, зиёрат ҳам ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...