Асосий мавзулар
4 феврал 2021

Келинни интернетда сазойи қилган тўдадан фақат куёв жазоланди

1 февраль куни Урганч шаҳри фуқаролик суди келинга бокира чиқмаганлик айбини қўйиб, уни видеога олиб, интернетда сазойи қилган бир гуруҳ фуқаролар орасидан фақат куёвга уч йилу олти ой уй қамоғи белгилади. 

Куёвнинг келинга зулм қилган бошқа қариндошлари эса жазодан қутулиб қолди. Келин томон Урганч шаҳри фуқаролик судининг бу қароридан норози бўлиб, “Элтуз”га мурожаат қилди.

Янгиариқ туманининг Гулобод қишлоғида яшовчи Нуриддин Раҳимов ҳали ҳам қизи ва хотини уйга келмагани, алоҳида яшаётганини айтди. Суд ҳам муаммони тўғри баҳоламаганидан нолиди.

Тўй 2020 йилнинг 7 октябрида бўлиб ўтган. Келинни видеога олиш, ҳақорат қилиш, калтаклаш ҳолати ҳам айнан ўша куни тунда содир бўлган.

Қизнинг келин янга бўлиб қолган онаси ва янгасининг тилла тақинчоқлари куёвнинг яқинлари томонидан ечиб олиниб, улар тонггача қамаб қўйилган. Тўйнинг барча харажатларини қоплаш шарти билан келиннинг отасидан 50 миллион сўм талаб қилинган келин янгалар қўйиб юборилган. 

Нуриддин Раҳимов эртасига 20 миллион сўм пул келтириб берган. Келин томоннинг айтишича, Урганч шаҳри фуқаролик суди келин янгаларнинг тилло тақинчоқларини ва куёв томонга берилган 20 миллион сўм пулни олиб беришга амалий ёрдам кўрсатмаган.

“Биз ҳолатни тўлиқ ўрганиб чиқинглар, деган мазмунда ариза берган эдик, –дейди Нуриддин Раҳимов. – Аризани рафиқам ёзганди. Аёлимнинг ўзи гувоҳ ҳам эди бўлган воқеаларга. Қизиғи,судга аёлимнинг ўзи киритилмади. 

Суд 11 январда бошланди. Такрор-такрор уч маротаба ўтказилди. 1 февралда якунланди. Унга кўра, куёвга 3 йилу 6 ой уй қамоғи берилди. Ҳолатни видеога олганларга, келин янгаларни таҳқирлаб, тилла тақинчоқларини олиб қўйганларга, қизимни таҳқирлаганларга ҳеч қандай жазо тайинланмади. 

Ҳаммаси видеода кўриниб турибди. Аммо исбот сифатида шу видеони ҳам ўрганмади. Иш босди-босди қилиб юборилди. Мен берган 20 миллион пулни ҳам қайтариб олиб бермади.Уларнинг айтишича, мен ўз хоҳишим билан олиб борган эмишман”.

“Бу иш икки ой давомида ўрганилди. Февраль ойида иш якунланди, – дейди Урганч шаҳри фуқаролик суди мулозими. – Куёв томонни ҳам, келин томонни ҳам тинглашга ҳаракат қилдик. Воқеани батафсил ўргандик. 

Келин томон ҳукмдан норози эканини айтмоқда. 7 октябрь куни келин янгаларнинг тилла тақинчоқлари куёв томонидан мажбуран олиб қўйилгани, улар калтаклангани исботланмади. Бу бўйича бизда далил йўқ. 

Куёв томонга олиб бориб берилган 20 миллион сўм пул ўзаро келишув вақтида, икки томон хоҳиши билан бўлгани учун бу пулни ҳам қайтариш бизнинг вазифамизга кирмайди”.

Урганч шаҳри фуқаролик суди келиннинг таҳқирланиши акс этган видеони тарқатган кишига нисбатан жазо кўрилиши юзасидан “Элтуз” мухбири саволига жавоб бермади. 

Ваҳоланки, “Элтуз”га тақдим этилган ва ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ҳолат етарлича акс этган эди.

“Элтуз” куёв томон билан боғланганда, улар ҳукмдан норози эмаслигини, воқеа бўйича маълумот тақдим этишни хоҳламаслигини билдирди.

Тағин ўқинг
4 октябр 2024
Азиз ва мукаррам, қадрли ва меҳрибон кўзи қора қоши қора юртдошларим, мана хапта айланиб сиз билан юзма юз, бетма ...
18 июн 2020
Туркия пойтахти Анқарада 2019 йили ҳалок бўлган ўзбекистонлик 23 яшар Нодира Қодированинг иши Конституциявий судда кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда ...
22 ноябр 2021
Британиялик таниқли фотограф Рип Хопкинс (Rip Hopkins) фотообъективида акс этган Ўзбеккистон туризм ширкатлари чоп қилган буклетлардан фарқ қилади. 10 ...
6 декабр 2016
Фотосуратчи Карл де Кейзер (Carl De Keyzer) 1989 йил аввалига Тошкентга кейин эса Тошкентдан 1000 километр узоқ бўлган Урганчга ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...