Анонс
7 сентябр 2021

Мажбурий меҳнатга қарши сўнгги ролик

Узоқ йиллар давомида Ўзбекистонда талабалар учун янги ўқув йилининг бошланиши пахта теримига чиқишни англатарди. Теримдан бош тортиш деярли мумкин эмасди. Чунки бунинг учун ўқишдан ҳайдашлари ёки бошқа жазо чоралари кўрилиши мумкин эди. 2017 йилдан талабалар мажбурий пахта теримидан озод этилди. Эндиликда Мирзиёев ҳукумати пахта теримида мажбурий меҳнат бўлганини тан олади. Бироқ ўша пайтларда кам сонли жасур ҳуқуқ фаолларигина пахта теримига мажбурлаш ҳолатлари бўйича ҳукуматни очиқ танқид қилишга журъат эта оларди. Биз бугун эътиборингизга 2017 йили ишланган роликни кўрсатмоқчимиз. Бу талабалар пахта теримига олиб чиқилган ва қайтариб олиб келинган сўнгги йил эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 октябр 2020
3 октябрда Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани “Янги ҳаёт” маҳалласи ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги раҳбари Ж.Н. ишчиси С.Ш.ни сазойи қилиб, ...
11 май 2018
Ўзбекистоннинг давлат монополисти бўлган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси хусусийлаштирилади. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси маслаҳатчиси Сардор Саъдуллаев 9 май ...
14 декабр 2020
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова коррупция билан боғлиқ бир қатор жиноятлари учун судланганидан сўнг ҳозир ...
5 феврал 2016
Арамаис ва унинг шериклари устидан суд тугади. Ҳукмни кутиш қолди. Прокурор унга 18 йил сўради. 2015 йилнинг 4 сентябрида, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...