Асосий мавзулар
9 ноябр 2021

Ўзбекистон ҳукумати хорижлик журналистларни тақиқлаб, ўз обрўсини йўқотмоқда

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иккинчи муддатга қасамёд қилганидан бир кун ўтиб, матбуот эркинлигини ҳимоя қилишга ваъдалари ортидан ҳукумат хорижлик журналист фаолиятини тақиқлади.

7 ноябрь куни чегарачилар польшалик журналист Агнешка Пикулицкаянинг Ўзбекистонга киришини тақиқлашди. Шу куни тунда Ўзбекистонга киришга ҳуқуқи йўқлигини айтиб уни Қозоғистон чегарасида қолдиришган.

“Журналистикада мен ҳар доим адолатли ва холис бўлишга ҳаракат қиламан. Инсон ҳуқуқлари ва адолатсизлик ҳақидаги хабарларим мени шундай кўргиликларга етаклайди, деб ҳеч ўйламагандим”, деди у Eurasianet нашрига берган интервьюсида.

Пикулицкая Ўзбекистонда 30 кун визасиз қолиш талаби туфайли «кирди-чиқди» амалини бажариш учун чегарани кесиб ўтган. У аввалроқ мамлакатни тарк этган ва кейин дарҳол янги визасиз режимни бошлаш учун қайта киришга ҳаракат қилган, аммо бу сафар унга киришга рухсат берилмаган.

Афтидан ўзбек расмийлари «ёмон матбуот»ни мамлакатга киритмаслик учун президент сайлови тугашини кутишган, дея ёзади Eurasianet нашри.

«Сўнгги уч йил давомида мен Ўзбекистонда яшадим ва бу юрт менинг ўз уйимга айланди. Ҳеч бўлмаганда нарсаларим, кийим-кечакларимни йиғиштириб олишимга рухсат беришмагани жуда аламли ва адолатсиздир», деди журналист ўз интервьюсида.

У твиттерда Тошкентдан учишга 9-ноябрда рухсат этишлари ҳақида ёзган эди.

Пикулицкая учун амалдорлар билан бундай тўқнашув илк бор юз бераётгани йўқ. «Элтуз» жорий йилнинг февралида ёзганидек, ўзбек расмийлари унинг журналистик аккредитациясини узайтиришни рад этишган. Кейинчалик эса уни мамлакатнинг ички ишларига аралашиш, “фуқаролар шаъни ва қадр-қимматини камситиш”, “миллий ва диний адоватни тарғиб қилиш”да айблашган эди.

Пикулицкаянинг ўзи буни Ўзбекистондаги нозик масала бўлган ЛГБТга мансуб шахслар ҳақидаги репортажи учун қасд олиш, дея ҳисоблашини айтади.

Мустақил сиёсий таҳлилчи Алишер Илҳомов фейсбукдаги саҳифасида воқеа юзасидан муносабат билдирди:

«Бу воқеа Ўзбекистон расмийларининг журналистлар, блогерлар ва фаолларга, шунингдек, панада қолишга мажбур бўлаётганларга муносабати ҳақида ўзимизни алдамаслик кераклигининг яна бир тасдиғидир.

Ўзбекистон расмийлари зарарсизлантиришга муваффақ бўлган, мамлакатдаги коррупция ва инсон ҳуқуқлари бузилиши танқидчиларини ёки режим билан ҳамкорлик қилишга, у билан парда ортидаги келишувларга рози бўлганларнигина тан олади», дея ёзди Илҳомов.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 май 2023
1976 йилнинг 8-17 апрелида Ўзбекистоннинг табиий газ олинадиган ҳудудида жойлашган Газли шаҳрида бирин-кетин туркум ер қимирлашлари юз берди. Даҳшатли ...
16 октябр 2024
Тошкентлик имористлар озод қилинди, Трампга учинчи бор суиқасд уюштирилди, Самарқандлик эркак ўз қаллиғини сўйди ва бу 600 СЕКУНД Россия телевидениесида ...
1 апрел 2024
«Меъморлар кераксиз деб улоқтирган тош сарой пештоқидан ўрин олди». Бу гап бир вақтлар Урганчда яшаб ўтган рассом Сапo Дўсчон ижоди ...
19 август 2015
Урганч кўли фожиаси ҳақидаги хабарни ўқиб ўтириб, унга қолдирилган ғалати изоҳни кўриб қолдим: “8-oй, 8-кун 8-канал! 888-сатаник рақам”. Бошқа ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...