Асосий мавзулар
5 апрел 2022

Россия Бучадаги ҳарбий жиноят айбловини рад этишга уринмоқда

АҚШ президенти Жо Байден Владимир Путинни ҳарбий жиноятчи деб атади ва рус ҳарбийлари томонидан Бучада тинч аҳолининг ўлдирилиши учун жавобгарликка тортилишига чақирди. Байден Украина тинч аҳолисига нисбатан шафқатсизлиги учун Россияга қарши янги санксиялар жорий этишга интилишини айтди.

The New York Times нашри жасадлар акс этган Буча кўчаларининг сунъий йўлдош суратларини таҳлил қилди. Газетага кўра, ўликлар у ерда уч ҳафтадан кўпроқ вақт давомида ётганига ишонч ҳосил қилди, яъни шаҳар рус армияси назорати остида бўлганида одамлар ўлдирилган.  

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Лейен Европа Иттифоқи уруш жиноятларини ҳужжатлаштириш учун Украинага терговчилар гуруҳларини юборишга тайёрлигини айтди.  Америкаликлар ҳам бу борада ёрдам бериш истагини билдирди.

Украина президенти Владимир Зеленский Бучага ташриф буюриб,  Россия Украинада уруш жиноятлари ва геноцид содир этганини айтди.

Википедияда «Буча қирғини» дея аталган алоҳида саҳифа пайдо бўлди.

Айни пайтда Кремл ва унинг вакиллари Россия армиясининг Бучадаги қотилликларга алоқадорлиги ҳақидаги айбловларни рад этишда давом этмоқда.  Россиянинг БМТдаги элчиси Василий Небензя Россияга қарши «босқичма-босқич провокация» тайёрлангани айтди ва бунинг учун Ғарбни айблади.

Рус армияси Бучани тарк этаркан у ерда уч юздан зиёд одамлар ўлдирилгани айтилмоқда, улар орасида аёллар, қариялар, гўдаклар бор.

Украиналик журналист Денис Казанский камида икки нафар ёш бола ва бир нечта катта ёшдаги одамларнинг куйган жасадларини тармоқда эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, бу ўлдирилган ва изларини яшириш учун ёқиб юборилган оила. Журналистнинг таъкидлашича,  бутун шаҳар бўйлаб юзлаб одамлар ўлдирилган.

Айни пайтда 100 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳамон Мариуполни тарк эта олмаяпти,  деди шаҳар ҳокими Вадим Бойченко.  Унинг сўзларига кўра,  Россия шаҳар йўналишида ҳаракатланаётган барча гуманитар юкларни тўсиб қўйган.

Россия Федерацияси режаларини ўзгартирмоқда, Украинадаги урушнинг янги босқичи бир неча ой ёки ундан кўпроқ давом этиши мумкин, дейди Оқ уй.

АҚШ президентининг маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг башорат қилишича, рус босқинчилари аввалги ҳарбий муваффақиятсизликларни “ниқоблаш” учун Луганск ва Донецк вилоятларининг янада кўпроқ ҳудудларини эгаллаб олишга ҳаракат қилишади.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Линда Томас-Гринфилд душанба куни Руминияга ташрифи чоғида Вашингтон БМТ Бош Ассамблеясига Россиянинг Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолигини тўхтатиш таклифи билан мурожаат қилишини айтди.

Бош Ассамблея ушбу ҳуқуқларни мунтазам ва қўпол равишда бузаётган ҳар қандай давлатнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзолигини тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.  Бунинг учун 193 овознинг учдан икки қисмини тўплаш керак.

Литва Клайпед шаҳридаги Россия консуллигини ёпди ва Россия элчисидан мамлакатни тарк этишни талаб қилди. Айни пайтда Литва Россиядан ўз элчисини чақириб олишни буюрган биринчи Европа Иттифоқи давлати бўлди.

Украина оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича,  сўнгги кунларда Украинада туғилган икки болага Британиянинг “ер-ҳаво” ракеталари номи қўйилди.

Ян Жавелин ўғил бола исми ва Жавелина қиз боланинг исми.

Ғайриоддий номлар Винница вилоятида рўйхатга олинган,  деди Украинанинг собиқ биринчи хоними Катерина Юшченко, унинг сўзларига кўра, бу Ғарбнинг Украинага юборилган қуроллари учун миннатдорчилик белгисидир.

Бу вақтга келиб World of Tanks компютер ўйинларини ишлаб чиқарувчи Wargaming компанияси Россия ва Беларусни тарк этишини эълон қилди.

Агар Совет Иттифоқини қайта тикламоқчи бўлса, Путинни қўллаб қувватлайсизми?

Элтузнинг телеграм каналида чоп этилган бу сўровга 5 апрел куни Тошкент вақти билан соат 12 гача 4718 киши овоз берди. Улардан 77 фоизи «йўқ» дея жавоб берган. Фақат 17 фоиз одам Совет Иттифоқини қайта тиклаш уринишларини қўллаб қувватлашини билдирган.  Олти фоиз одамга эса фарқи йўқ экан.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 ноябр 2024
АҚШдаги сайловлар арафасида Трамп ҳақидаги «Шогирд» (The Apprentice) бадиий фильми намойиш этилди. Фильмда ёш бизнесмен Жей Трамп Манхеттенда уйма ...
17 январ 2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон Россияга порох ва портловчи моддалар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган пахта ва ундан олинадиган махсулотларни сотиш ҳажмини оширди. ...
26 декабр 2023
Ғаллаорол суди танишини Туркияга жалабликка юбормоқчи бўлган аёл озодлигини уч йилга чеклади. Суд 23 ёшли судланувчи Озода Ҳазратқуловани Ўзбекистон ...
21 октябр 2015
Элтуз Ўзбекистоннинг жасур инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Малоҳат Эшонқулова ва Елена Урлаеваларнинг мониторинг рейдлари давомида олган эксклюзив фотосуратлар ва аудио ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...