Асосий мавзулар
16 январ 2023

Фейк «Бухоро» қурмоқчи бўлган вазир, СТОП!

Бухоро марказидаги ЮНЕСКО ҳимоясида бўлган буфер зонада мультфильм стилидаги фейк «Бухоро» қурилиши ҳақида томоғигача коррупцияга ботган, ўрис аксарларига ҳайкал қўйдим, Навоий ҳайкалини чаппа қилдим, деб, бюджет пулларини вагонлаб ухлатган Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров гапирибди.

Худди қўйларни емаслик ҳақида оч бўри гапиргани каби. “Трест-12” деган бюджет кемирувчи каламуш ташкилот эгасини қурилиш вазири этиб тайинлашнинг ўзи ҳукумат кадрлар сиëсати чўккан ботқоқ ҳақида билги беради.

Қадимий обидалар, шаҳар ва ëдгорликлар кушандаси бўлган Ботир Зокиров «эртадан бузилиш бошланади дегани эмас, ҳали охирги нуқта қўйилганича йўқ. Бу ҳозир лойиҳа таклифи, ҳали ЮНЕСКО билан келишиш босқичи бор», деб орқага қараб сийишни бошлабди.

Ҳолбуки айнан ўткан йил октябрда ўша пайтда Туризм ва маданий мерос вазири бўлган Азиз Абдуҳакимов ва ЮНЕСКО ташкилоти қарши бўлганига қарамай 36 гектар майдонни Enter Engineering дея оти чиққан шубҳали бизнесменга беришга ҳукумат қарорини чиқариш ортида жаноб Зокиров турганди.

Жаноб Зокиров «ҳали бу лойиҳа, дарров бузмаймиз», деб, биз лохларни овутмоқчи. Стоп. Мана ҳужжат. Давлат активларини самарали бошқариш ва бус-бутунлигини таъминлаш учун масъул бўлган Давактив агентлиги Бухоро шаҳри марказида режалаштирилган бузиш ишларига бошчилик қилади.

Enter Engineering манфаатлари учун бузиш хизматига фақат Давактив агентлиги раҳбари билаб бирга вазир ва замвазирлардан иборат 23 дона мулозим киритилган. (атайлаб дона деб ëздим, чунки улар одам эмас)

Ўша йўқ газ учун 4 миллиардлик завод қурган Enter Engineering фейк Бухоро қуриб, алдов билан турист жалб қилмоқчи. Ҳолбуки 2022 йилнинг 1 октябрь куни ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Сара Ношади, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Б.Зарипов иштирокида «Бухоро туризм маркази» лойиҳаси учун танланган ер майдонлари кўздан кечирилганда, Сара Ношади ушбу лойиҳани Бухоро тарихий марказининг буфер зонасида қурилишига принципиал қарши бўлганди.

Абдуҳакимов ва Ношади «Бухоро туризм маркази» ни буфер зонадан 1,8 км узоқликдаги, «Гулчорбоғ» МФЙ, Қалқон кўчаси ёқасидаги ер майдонида» қуришни тавсия қилганди.
Олигархлар билан оғзи бир коррупционерлар эса вазирга ҳам, ЮНЕСКО вакилига ҳам тупуришди. Гилам ости ўйинлари қилиб, битта отарчини соҳа раҳбари қилишди.

Бу эшшакмия мулозимларга Ўзбекистон давлатининг халқаро мажбуриятларини эслатиб қўйиш яна Рассом Туз зимасига тушди.

ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш конвенцияси (1972 йил, Париж) талабларига мувофиқ, Бухоро тарихий маркази ва унинг буфер зонасида қурилиши режалаштирилган ҳар қандай йирик лойиҳалар ЮНЕСКО билан мажбурий тартибда олдиндан келишилиши шарт эканлиги белгилаб қўйилган.

Конвенция талабларига мувофиқ, ЮНЕСКОга киритилган тегишли лойиҳалар ташкилот томонидан 6 ойдан 1 йилгача муддатда кўриб чиқилиши белгиланган.

Булар ЮНЕСКО вакили ва Маданий Мерос агентлигининг малакали мулозимлари гапига тупуриб, мавжуд конвенция қоидаларга зид тарзда «фейк Бухоро» қуришмоқчи.

Хўш «фейк Бухоро» қуриладиган жой чўли биëбонми?

Маданий мерос бошқармасининг бу борадаги хулосасини ўқиймиз.
«Бухоро шаҳрида жойлашган «Бухоро тарихий маркази» 1993 йилда ЮНЕСКО томонидан Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган. «Бухоро тарихий маркази»нинг ҳудуди 216 гектар бўлиб, унинг муҳофаза ҳудуди (буфер зонаси) 339 гектар(жами 555 гектар)ни ташкил этади.

Ҳозирги кунда барпо этилиши режалаштирилган «Бухоро туризм маркази»нинг умумий майдони 32,6 гектар бўлиб, тўлиқлигича Бухоро тарихий марказининг буфер зонасида жойлашган.
Бу ерда Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2019 йилдаги 846-сонли қарорига асосан Миллий рўйхатга киритилган 2 та маданий мерос объектлари бор. Булар, 2012 йилда қайта тикланган «Саллоҳхона» дарвозаси ҳамда 1980 йида ўрнатилган Абу Али ибн Сино бюсти .»

Бу обидалар бузилиб ўрнига Enter Engineering кўнглхушлик маркази қуради.
Стоп!!! Ҳеч нарса қурманг Бухоро марказида! Умуман қараманг Бухоро тарафга.
Оч назарингизни тикманг!

Рассом Туз

@eltuz

Тағин ўқинг
26 апрел 2016
Банк масъулининг айтишича, айни пайтда «Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан берилган банк пластик карточкалари сони 1 миллиондан ошиб кетган. «Пластик карточкалар нақд ...
1 май 2019
Ўзбекистон Олий суди жорий йилнинг 16 апрель куни жуналистлар Бобожоновларнинг уйлари мусодара қилиниши ҳақидаги суд қарорлари устидан аризани «қаноатлантирмаслик» ...
20 апрел 2017
Таниқли журналистлар Шуҳрат, Қудрат ва Хурмат Бобожоновларнинг Урганч туманида яшовчи онаси Шукуржон Мадраҳимованинг айтишича, у 18 апрел куни ўз ...
26 январ 2021
Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи 38 ёшли Дилмурод Абдураҳмонов 5 ёшли қизи Афрўзани икки йилдан буён тўйма-тўй олиб юрган. Бунинг учун у ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...