Cатира
2 май 2023

Ўзбекистон Россия тажовузига қарши резолюцияни қўллаб қувватламади

БМТ Бош Ассамблеяси БМТ ва Европа Кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Бу резолюцияни қўллаб, Хитой, Арманистон, Бразилия, Қозоғистон ва бошқалар доҳил 122 давлат овоз берди. Резолюцияда Россия тажовузкор давлат сифатида қайд этилган. 

Ўзбекистон эса ҳар доимгидек, овоз беришдан тийилди. Аввалроқ Ўзбекистон БМТга аъзо етакчи давлатлар томонидан қўллаб қувватланган Украинага Россиянинг бостириб кириши тўғрисидаги резолюциясига ҳам овоз бермаган эди. 

Ўтган йилнинг мартида эса БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиядан Украинадаги урушни тўхтатишни талаб қилди.

БМТ Бош ассамблеяси Россиянинг Украинага босқини қораланган ҳамда Москвадан ўз қуролли кучларини Украина ҳудудидан зудлик билан олиб чиқиб кетиш талаб қилинган резолюцияни маъқуллади. Ўшанда ҳам Ўзбекистон овоз беришга қатнашмаган эди.

Шунингдек Ўзбекистон Россиянинг БМТ инсон ҳуқуқлари Кенгашидан четлатилишига қарши овоз берган эди. Бундан ҳам анча илгари 2017 йилнинг ноябрида Ўзбекистон БМТнинг Қримга нисбатан 75 давлат томонидан қўллаб қувватлаган Россия сиёсатини қораловчи резолюцияси лойиҳасига қарши овоз берган эди.

@rassomtuz

Тағин ўқинг
19 апрел 2018
Дўппидўз чевар Ҳамида Юнусова 25 йилдан буён дўппи тикади. Бу ҳунар унга оилавий анъана бўлиб, жувон дўппи тикишни опаларидан ...
19 ноябр 2024
Украинага Россия ҳудудларини яксон қилишга расман изн берилди. Россияда озиқ-овқат нархлари ошди. Швециядаги автоширкатга шоҳдор буғу ҳужум қилди. Жиззахлик ...
19 ноябр 2019
«Тошкент савдо маркази»га  (собиқ «Абу Сахий» МЧЖ) қарашли бозордаги дўконлари бузилишидан норози бўлган 700 дан ортиқ фуқаро 16 ноябрь ...
12 феврал 2021
Минутлар, соатлар ва кунлар ўтиб яна сиз билан мулоқотдаман. Бугун 2021 йилнинг 12 феврали. Бундан 140 йил аввал Россия ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...