Асосий мавзулар
19 июн 2023

Жиннихонага ташланган, ери тортиб олинганлар ва ҳокимидан қутулмоқчи бўлган хонқаликлар – ЭП85

Элтуз порталига келган навбатдаги мактубларни ўқиймиз. Бу сафар уларни ўқишда ва танлашда сунъий интеллект мансублари бўлган Уйғун Эгамберди ва Ойдин Ўғил Кийик бизга ёрдам беради. Дастлабки мурожаат, маҳалла ҳокими босими билан суд қарорисиз руҳий даволанишга  мажбуланган Наманган турғунидан,  унга видео ҳам илова қилинган.
видео
Соғ одамни жиннихонага ташлаш практикааси бизни яқин ўтмиш, каримов даврларига етаклайди. Каримовнинг жияни Жамшид Каримов ҳам Самарқанд руҳий шифохонасида узоқ йиллар қолиб кетган эди. Эҳтимол у ерга чексиз ҳокимият берилиб ақлдан озган давлат мулозимларини ташлаган маъқулдир. Зора ақли кирса. Кейинги мактуб Қашқадарёдан. Аукцион танлови асосида мулкка эга бўлган тадбиркор ерини бир йил ўтмай  Мажбурий ижро бўлими ходимлари тортиб олмоқда.    
Видео
Кейинги мактуб ҳам амалдорлар ўзбошимчалигига оид. Хонқага ҳоким керак эмас, демоқда, мажбурий ўлпон йиғишдан зада бўлган мактаб, боғча ва бошқа муассасаларнинг майда мулозимлари.
Видео
Кейинги мактуб Қашқадарёдан. Газ баллонлари ижараси учун 100 минг сўмдан йиғилаётган экан.
Кейинги видео Термиз шаҳридан. Индиним савдо мажмуаси лифтида она ва унинг икки нафар фарзанди қолиб кетган.
Видео
Ҳар сафар айтганимиздек, ҳар бир мактуб ўрганишга муҳтож. Шу жумладан, таъкидлаш жоизки газ баллон ҳам, қуёш батареялари ҳам текин эмас. Лекин улар текинхўр амалдорларни боқиш учун хизмат қилмаслиги ҳам керак. Акс ҳолда газдан ҳам, электрдан ҳам буткул бенасиб қолиш. Бу ҳақда гапирган одамни жиннихонага ташлаб ўрта асрлар даврига қайтиш ҳеч гап эмас.
Шу ҳулоса билан навбатдаги кўрсатувни якунлаймиз. Кўрсатувимизга келаётган изохларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Видеоларимизга лайк босинг. Каналларимизга обуна бўлишни унутманг.  

Тағин ўқинг
2 октябр 2015
Кеча шармандали бир воқеанинг гувоҳи булдим. Ёзёвон йўлидаги Шаҳартепа қишлоғига бир иш билан бордим. Йўлнинг икки четини 100 дан ...
24 январ 2023
Автобус Ўзбекистоннинг қинғир-қийшиқ йўллари бўйлаб юришда давом этади. Йўлда унга қамоқдан янги озод этилган ёвуз маҳбус, аномал совуқ ва ...
29 март 2016
26 февраль куни қабул қилинган қарор ижроси шу кунларда вилоятдан Тошкентга келганлар учун жиддий муаммога айланиб улгурди. Гувоҳнома олиш ...
20 июл 2018
Нукус музейида 16 июлга ўтар кечаси занглаган қувурдан оққан сув машҳур футурист рассом Александр Шевченконинг «Челак кўтарган аёл» расмига ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...