Асосий мавзулар
21 июн 2023

Рассом Туз: Турдимовга туртки

Дунëдаги илк бошқарув тизими ғор даврида бўлган. Қабила оқсоқоли қўтосни ушлай олмай қочириб юборган овчининг ўзини қозиққа ўтқазиб, гулҳанда товлаб, пишириб еган.
Қоплоннинг ошланган териси устида ўтирган қабила бошлиғи бир вақтнинг ўзида ҳам суд ва ҳам жаллод вазифасини бажарган. Ундан кейинги қулдорлик ва феодал жамиятларда ҳам тутум ўзгармади. Хон, султон ëки ҳокимнинг айтгани айтган, дегани деган бўлди.
Бундан уч юз йилча аввал дунëнинг иқтисодий ривожланган давлатлари, хусусан Британияда тутум ўзгара бошлади. Жазо берувчи ва ижро этувчилар айрилди. Яккаҳокимлик ëмон менежмент сифатида ўзини қудратлар айрилиги деган системага бўшатиб бера бошлади.
Бу ҳақда сал кейин тўхталиб, бугунги яп-янги Ўзбекистон реаллигига қайтсам. Мана баланд минбарда Самарқанд ҳокими Эркинжон Турдимов ўтирибди. У баланд овозда: «Обкел айбдорни», дейди. Шотирлар бўлса, югуриб бориб, Пайариқ электр идораси раҳбарини олиб келиб, ҳоким олдида тиз чўктиришади. «Прокурор қама буни», дейди ҳоким. Яна «палончи ҳам текшириб жазоласин», дейди.
Турдимов худди ғор даврида ошланган ҳайвон териси устида ўтириб, қўтосни ҳам овлай олмаган овчини жазолаган қабила бошлиғи каби, электр идораси ходимини жазолаб ўтирибди. Тўғри сал фарқ бор. Турдимов бошига тустовуқ парларидан тож кийиб, бўйнига бўри тишларидан бўлган маржон осиб олмаган. Электр идораси раҳбарини ҳам тўртта барзанги оëқ қўлидан таëққа илиб олиб келмади. Электр идораси раҳбарини гулҳанда шашлик қилиб пишириб, Самарқанд вилоят ҳалқ депутатлари кенгаш аҳли талашиб тортишиб, егани ҳам йўқ. Аммо мазмун ва тутум ғор давридаги каби. Айнан. Ўзим – хон, кўланкам – султон.
«Обчиқиб каллласини олинг», деган шаклдаги мўдадан қолган бошқарув. Аслида, ҳоким – бу ижро ҳокимияти вакили. У – ягона раҳбар эмас, учта раҳбарлик бутоғидан бири. Нормал жамиятда бу “қудратлар айрилиги” дейилади.
Қудратлар айрилиги. Нима дегани у? Бу – учта давлат бутоғининг бир биридан мустақиллиги дегани. Парламент қонун чиқаради. Унга қараб президент “палон қонунни чиқар ë вовилла”, дея олмайди. Президент ва ҳокимлар ижро ҳокимияти сифатида парламент чиқарган қонунларни бажаради. Учинчиси эса суд ҳокимияти. Бу ҳам мустақил бўлади. Ҳоким суд раисига “палончини қама”, дея олмайди. Буни ëнида тўртинчи ҳокимият, яъни эркин матбуот бўлади. Давлат бошқаруви диний ва миллий омилдан холидир. Шу механизмни оти – демократия. Германия, Швейцария шундай бошқарилади. Шуни ортидан фаровонлик ва ҳақиқий адолат қарор топган.
Хўш, бошқа қандай формат бор? Бу форматни сизлар ҳар куни кўриб турибсизлар.
Мабодо ГФР канслери Олий суд раисига телефон қилиб: “Пистиëнчини қама,” деса, осмон узилиб ерга тушади, ер ëрилиб қўзиқорин чиқади.
Франция президенти бориб, шаҳар марказидаги бинога қараб, «буни буз» дея олмайди. Деса, дарров ишдан кетади.
Энди манзарани Ўзбекистон мисолида кўрсак.
Ҳоким суд раисига “қама” деяпти, суд қамаяпти. Бош вазир эса “шаҳар марказидаги бинони буз” деса, дарров бульдозер келиб бузмоқда. Яқин яқингача шаҳар ҳокими (ижроий ҳукумат) парламентга кириб, ўзини ойна ромини монополия қилувчи қонун чиқариб ўтирувди.
Энг ëмони буларни ичида ҳоким. Агар у тўдага қараб, бўқ енг, деса, пода “урра” деб, бўқ ейишни бошлаб юборади. У оқ рангли қоғозни “қора” деса, ҳамма “қора” дейди.
Бунақа пайтда ўртага тўртинчи ҳокимият чиқади ва “жаноб ҳоким бу қора эмас оқ”, дейди. “Бўқни ичида миллиардлаб касал личинкалар бор, есанг ўласан,” дейди.
Унга қараб на ҳоким ва на парламент раиси ва на судя “оғзингни юм” дея олмайди.
Буни, азизлар, “демократия” дейишади.
Хуллас, демократияда қуввватлар айрилгани учун дунëнинг 180 давлати рафоқ ичида яшаяпти. Мафкура тоталитаризми ўрнатилган яккаҳоким давлатлар эса ичдан чириб кетган.
Қиссадан ҳисса шуки, демократиядан яхшироқ бошқарув тизими йўқ. Қувватлар айрилиги демократиянинг умуртқасидир.
Турдимов ўтирган ўрнидан туриб, туртилиб суртилиб бўлса ҳам, шу гапларни мағзини чақсин. Қўлидаги смартфон 21 асрга оид. Мияси эса эрамиздан олдинги Денис одамининг мияси каби тормозланган.

Рассом Туз.

Тағин ўқинг
23 март 2018
Кейинги пайтларда ўқитувчи ва боғча ходимлари ободонлаштириш бошқармасининг “қўл-оёғи”га айланган. Кўчаларни супуриб тозалаш, кўчатлар экиш ва оқлаш, йўл белгиларини ...
24 июл 2017
Мактабларнинг 11 йиллик таълимга қайтиши ортидан Андижондаги коллежларнинг юзлаб ўқитувчилари ишсиз қолмоқда. Андижон шаҳридаги 2-сон Маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ...
17 июн 2022
Биз нима учун ўзбек жамиятида «аёллар ҳуқуқи» деб гапирамиз ва бу кўпчиликка ёқмайди?Бунинг сабабларини билиш учун қиз бола бўлиб ...
16 сентябр 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. Лентада айланаëтган совуқ ҳабарларни ўқиб, Ироқ биздан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...