Асосий мавзулар
14 октябр 2023

Сассиқ ахлат, Россияда ушланган ўзбеклар ва мажбурий пахта терими

Элтуз порталига келган сўнгги бешта мактубни ўқиймиз. Улар Ўзбекистоннинг Фарғона, Андижон вилоятларидан ва Россиянинг Татаристон Республикаси турмасидан келган. Дастлабки шикоят Фарғонадан. Ёшлар агентлиги Фарғона шаҳар бўлими ёшлар етакчиларини дам олиш кунлари мажбурий пахта теримига чиқармоқда.

“Фарғонадан ёзяпмиз. Ёшлар агентлиги Фарғона шаҳри бўлими раҳбари ёшлар етакчиларини дам олиш кунлари мажбуран пахта теримига чиқаряпти. Ўқитувчилар ўрнига етакчилар қолдими? Ҳолатни назоратга олишларини сўраймиз” дея шикоят қилмоқда Фарғона шаҳар ёшлари етакчилари.

Кейинг мурожаат Россиянинг Татаристон республикасидан. Бир гуруҳ ўзбек мигрантлари уч ойдан буён Россия қамоғида ушлаб турилгани. Нотўғри ҳужжатларга имзо чекдириб, аэропортдан ушлаб олиб кетишганини иддао қилишмоқда.

“Россия Федерацияси Татаристон Республикасидан мурожаат қиляпмиз. Уйга кетаётганимизда аеропортда ушлаб қамаб қўйишди. Нотўғри ҳужжатларга қўл қўйдиришди. Дастлаб олиб келганда, эртароқ чиқиш учун армияга борсанг бўлади деб таклиф қилган эди. Биз рози бўлмадик. Уч ойдан бери қўйиб юборишмаяпти. Нима қилишмоқчи эканини ҳам айтишмайди. Ваколатли идоралардан ёрдам сўраб қоламиз…” дея ёзишмоқда Россия турмасида ҳибсда қолаётган ўзбек мигрантлари. Улар мурожаатларига аудиофайл ҳам илова қилишган.

Кейинги мактубни андижонлик Асакабанк мижози йўлламоқда. “Асакабанк” биздан олган ортиқча пулни қайтариб бермаяпти” дея иддао қилмоқд у.

“Мен – Ҳаётулло Бойбоев, Андижон шаҳри 1-тор Пиллакаш кўчаси 15-уйдан мурожаат ё‘лламоқдаман. “Асакабанк” тадбиркорлик қилган давримдан мендан ва онамдан ортиқча маблағ олиб қолган. Марказий банк вилоят бошқармаси ҳолатни текшириб, бизга жавоб хати берган. Лекин банк ҳалигача ортиқча ушланган маблағни қайтармаяпти. Ушбу масалада амалий кўмак сўраймиз” дея мурожат қилади Ҳаётулло Бойбоев.

Кейинги мактуб Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидан. Олтиариқлик ҳайдовчи жамоатчилик эътиборини бир неча йиллардан бери энг кўп авария содир бўлаётган чорраҳага светафор қўйилмаганига қаратади.

«Ассалому алайкум Элтуз жамоаси! Фарғона вилояти Олтиариқ туманидан мурожат йўллаяпмиз. ИИБ вазирлиги ҳайдовчилардан ҳар қандай усулда бўлса ҳам жарима ундиришни қойиллатади, лекин бир неча йилдан бери битта чорраҳага светафор қўйиб беришда ёрдам бермайди. Биз айтаётган чоррахада ҳар йили ўнлаб авария содир бўлади. Тумандаги энг кўп авария бўладиган чорраҳа.» дея ёзади олтиариқлик ҳайдовчи.

Ва ниҳоят сўнгги шикоят, Самарқанд шаҳрининг Мингтут кўчасасида тўпланган ахлат ва чиқиндилар ҳақида.

“Бу ердан ҳар куни қариялар, ёшлар, ёш болакайлар ўтишади. Ўтаётганда бадбўй ҳидига чидаб бўлмайди. Маҳаллада ва шаҳар ҳокимиятига қарашли Мароқанд чиқинди ташиш бўлими ходимлари ҳаммаси таътилга чиқиб кетганга ўхшайди. Назорат қиладиган ташкилот ва шахс қолмади. Илтимос Элтуз Портали,  бу муаммони ечишда амалий ёрдам кўрсатсаларинг.» Дея ёрдам сўрайди, ахлат ҳидидан безор бўлган Самарқанд турғуни. 

Тағин ўқинг
9 феврал 2024
Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш, Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш… МС: Оғо шу ғорипни ғурбатдан чиқориб, бошқа бир ...
30 декабр 2022
Охирги 20 йилда (2003-2022) 1668 журналист ўлдирилган. Бу йилига ўртача 80 киши дегани. Фаолияти туфайли ҳалок бўлган журналистлар сони ...
12 сентябр 2018
Рустам Иноятов оиласи Россиянинг Тула вилоятида $80 млн. долларлик парранда етиштирувчи саноатга эгалик қилади. Улар, шунингдек, ўша ҳудуддаги бир ...
30 март 2020
Туман марказига бориб келдим. Ишим бор эди. Қалампир ва помидор кўчатлар сотяпти экан. «Помидор кўчати етти донаси минг сўм», ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...