Асосий мавзулар
7 ноябр 2023

Шамолдан ўчаётган чироқ, машина ҳариди ва сифатсиз ун – ЭП105

Салом қадрли мухлислар, кўрсатувларимизни Элтуз порталига келган сўнгги бешта мактубни ўқиш билан давом эттирамиз. Улар Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Тошкент, Жиззах, Наманган вилоятларидан келган. Дастлабки шикоят хати Қашқадарёнинг Косон туманидан, шамол ва ёмғир кунлари чироқ ўчмоқда…

“Қашқадарё вилояти Косон тумани Равот маҳалласидан мурожаат қиляпмиз. Бизда 2 кунлаб чироқ бўлмайди. Шамол ва ёмғир кунлари шу муаммо кузатилади. Чироқ ўчганидан музлаткичдаги маҳсулотлар айниб қоляпти. Туман электр тармоқлари корхонасида трансформаторимизни созлагани материал йўқми ёки мутахассис етарли эмасми? Масъуллардан амалий кўмак сўраймиз” дея ёзади Элтуз обуначиси.

Кейинги мактубни “Ҳумо ҳоус кар” МЧЖга уй ва машина бўйича тўлов қилган, бироқ ширкатнинг ваъдасида турмаётганини иддао қилаётган пойтахт турғуни ёзмоқда.

“Тошкент шаҳридан мурожаат қиляпмиз. “Ҳумо ҳоус cар” МЧЖга уй ва машина бўйича тўлов қилганмиз. Аммо фирма шартнома бўйича вазифасини бажармади. Сўнгги марта “20 октябрда пулни қайтарамиз” деб тилхат ёзиб беришган эди, лекин бу муддат ўтса-да, на пул қайтарилди, на шартномавий мажбурият бажарилди. Фирманинг Олмазор туманидаги офиси ёпилган. Фирма менежери “Авто 60 ой” МЧЖ иши бўйича қамалиб чиққан Ж.Б. экан. Ҳолат бўйича масъуллардан амалий кўмак сўраймиз” дея ёзади Элтузга чув тушганини билдираётган тошкентлик.

Кейинги мурожаат Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидан. Муддати ўтган ун махсулоти сотилаётгани иддао қилинмоқда. Сифатсиз унни қайта ишлаб сотиш мумкинми?

“Жиззах вилояти Дўстлик туманидан мурожаат қиляпмиз. “Дўстлик дон маҳсулотлари” АЖ тайёр маҳсулотларни сақлаш омборида туриб, қотиб қолган ва нохуш ҳид чиқараётган ун маҳсулоти 2023 йил 18 октябр куни шу корхонанинг тегирмон сехида қайта ишланган. Сифатсиз унни қайта ишлаб сотиш мумкинми? Бу маҳсулот исте’молчилар саломатлигига хавф солмайдими?” дея савол қўяди Дўстлик турғуни.

Навбатдаги мактуб Намангандан, дам олиш куни ишлаган солиқ ходимларига қўшимча ҳақ берилмаган, мукофотдан ҳам дарак йўқ.

“Наманган вилояти солиқ ходимлари номидан мурожаат йўлламоқдамиз. Ҳурматли Шерзод Давлатович солиқ қўмитасига раис бўлгач, тизим ходимлари адолатли равишда мукофотланмоқда. Аммо бизда ундай эмас.  3-чорак якуни бўйича вилоятда 6 та туман мукофот олган, лекин 8 та туман олмаган, сабаби – режа бажарилмади. Шу сабаб бошқарма бошлиғининг 23-24 сентябр шанба ва якшанба, дам олиш  кунлари ҳам ишга жалб қилиш ҳақида буйруғи чиқди. Ишлаганларга қўшимча ҳақ тўлаб берилиши айтилса-да, тўлаб берилмади. Қолаверса, ойлик иш ҳақининг  50 фоизи миқдорида мукофотга буйруқ чиқариб, уни ҳам беришмаяпти. Ҳар йили куз-қиш мавсумида бериладиган озиқ-овқат пули ҳам йўқ. Эрталаб соат 7:00 дан кеч 23:00 гача 3 маҳал кўчада овқатланамиз, кунлик харажатимиз 100 минг сўмдан ошади. Бундай вазиятда ойлик етмаслиги табиий. Солиқ қўмитасидан амалий ёрдам сўраймиз” дея ёзмоқда наманганлик солиқчилар.

Ва ниҳоят сўнгги мурожаат Қашқадарёдан. 10 йилдан бери томорқамизга оқар сув берилмайди, дея шикоят қилмоқда Косонлик Элтуз обуначиси.

“Мен – Зафар Ниёзов, Қашқадарё вилояти Косон тумани Оқсалла МФЙдан яшайман. 10 йилдан бери томорқамизга оқар сув берилмайди. Солиқни эса унумли ерга тенг тарзда тўлаймиз. Сувсизликдан қанчадан-қанча дарахтлар қуриб кетди. Олдимиздан сув ўтса-да, сувсиз яшаш оғир. Қашқадарё каналидан сув олишга тўсқинлик қилаётган масъулларга чора кўриладими? Президентимиздан амалий кўмак ва адолат сўраймиз”

Бу сизга бугун ўқиб эшиттирганимиз сўнгги бешта шикоят эди. Эслатиб ўтамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

Тағин ўқинг
25 апрел 2023
Элтуз каналига етиб келган видеода икки нафар ҳижобли қиз 1 миллион сӯм қарзи бӯлган бошқа бир қизнинг устидаги кийимини ...
3 апрел 2018
Олий Мажлис Сенатида 29 март куни Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раиси Ихтиёр Абдуллаев Ўзбекистонга ҳавф солаётган исломий таҳдид ҳақида ...
18 март 2019
Яқинда аллақайси «академик» Ўзбекистон Республикасини монархияга трансформация қилиш таклифи билан чиқди. Афтидан, мамлакат раҳбари очиқчасига лаганбардорликни сезгани ҳам йўқ, ...
30 март 2017
Андижонда кўпчилик оилалар кредитга олган товуқларини қайтариб бермоқда. Юзта товуқ боқишга қизиқиб кўрган андижонлик С.Хайдаровнинг айтишича, одамларга берилаётган товуқларнинг ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...