Асосий мавзулар
3 январ 2024

Бузилган экология, ҳокимликдаги итлар ва cолиққа тортилган ҳунармандлар – EP114

Элтуз порталига келган навбатдаги бешта мактубни ўқиймиз. Улар Ўзбекистоннинг Навоий, Бухоро, Тошкент, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларидан келган. Дастлабки шикоят Навоий шаҳридан.

Атроф муҳитга заҳарли моддалар тарқалиши бартараф этиладими?

“Навоий шаҳридан мурожаат йўллаяпмиз. Оҳак ва керамзит ишлаб чиқарувчилар ҳавога зарарли моддалар ва ёқимсиз ҳид чиқармоқда. Кечки пайт ишлаб, кундуз куни ишламай туришади. Аҳоли нафас олишга қийналяпти. Булар хоҳласа резина баллон ёқади. Мас’уллар ҳолат юзасидан чора кўрадими? Атроф-муҳитга заҳарли моддалар тарқалиши бартараф этиладими?” дея ёзмоқда атроф муҳитга етаётган зарардан ташвишланган Навоий турғуни.

Кейинги мактуб Бухоронинг Шофиркон туманидан. Туман ҳокимлигини итлар эгалламоқчи дея ташвиш билдирмоқда шофирконлик Элтуз обуначиси.

“Бухоро вилояти Шофиркон туманида инсондан кўра итлар кўпайди охирги пайтлар. Ҳаттоки ушбу итлар ҳокимиятни ҳам эгаллашди. Бу итларга назорат қиладиган ташкилотлар қолмадими дейман…” дея ёзади илмоқли қилиб ҳокимликдаги итлардан азият чекаётган шофирконлик. У илова қилган видеода чиндан ҳам итларнинг ҳокимлик эшиги олдида қўрқмасдан сайр қилаётганини кўриш мумкин.

Навбатдаги мактуб эса Олмалиқдан. Мактуб муаллифи одамларни ток уриш ҳавфидан огоҳлантирмоқда.

«Ассалому алайкум.

Мен Олмалиқ шаҳридан сизга мурожаат қилаяпман.

Ушбу видео сизга жўнатишдан мақсад Олмалиқ ҳақида ёмон фикр билдириш эмас. Лекин сизга қилинган мурожаатдан кейинги ҳаракатлар жадаллашиб кетаётганлигидир.

Олмалиқ шаҳар И.Каримов номидаги институт рўпарасидаги (5/2 кичик дахаси йўлидаги) симёғоч (столба)нинг пастки қисмида монтаж учун қолдирилган дарчадан қиска туташув бўлаяпти.

Бу ҳолат тонги 6:00 да бўлаяпти. Ёмғир ёғаяпди. 7:30 да талабалар келишни бошлайди. Агар вақтида тузатилмаса бахтсиз ҳодиса бўлиши аниқ. Қайсидир мактабдаги ҳолат ёдингизга тушдими? Таклифим, шу жойни зудлик билан таъмирлаш, ҳамда  қолган (янги услубдаги) темир симёғочларни техник ҳолатини мавсумга мос даражада текшириб чиқилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Фуқаролар хавфсизлиги таъминланган бўлар эди.

Ўйлайманки, Олмалиқ електр таъминоти бошқармасида бунга шароит ҳам ходимлар ҳам рахбарнинг мас’улиятни ҳис қилиши ҳам етарли даражада.

Илтимос мурожаатимни тезроқ чиқаринг, токи кейин кеч бўлиб қолмасин.»

Кейинги шикоят Қашқадарёдан. Ота оналар мажлисига борган яккабоғ турғуни, мактаб директори ота оналарга ҳурматсизлик кўрсатиб, ўқитувчиси билан жанжал кўтаргани ҳақида ёзмоқда.

“Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан ёзмоқдамиз. Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 80-мактаб директори ота-оналарни йиғилишга чақирди. Йиғилиш бошлангандан сўнг, ўз ходими билан ота-оналар олдида уришиб кетди. Директор йиғилишни қандай тартибда олиб боришни билмайдими? Бу мажлисга келган ота-оналарга ҳурматсизлик эмасми?” дея ёзади Яккабоғ турғуни.

Ва ниҳоят сўнгги мактубни Фарғонадан, Ҳунарманд уюшмасининг Бувайда туман бўлими бошлиғи Зулҳумор Хошимова йўлламоқда. У уюшма аъзоларидан солиқ ходимлари ноҳақ солиқ ундирганидан шикоят қилмоқда.

 “Мен – Зулхумор Ҳошимова, Фарғона вилояти Бувайда тумани “Ҳунарманд” уюшмаси бўлими бошлиғиман. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил декабрдаги 77-сонли қарорига кўра, ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланган, жумладан, уларга коммунал тўловлар бўйича 50 фоиз имтиёз  берилган, даромад солиғидан озод этилиб,  пенсия фондига йилда бир марта энг кам иш ҳақи миқдорида  бадал  тўланиши кўрсатилган. Аммо Бувайда тумани солиқ инспекторлари муҳтарам Президентимиз томонидан чиқарилган қарорни тан олмаяпти. Мисол учун, солиқ ҳуқуқшуноси А.Ҳ. исмли ҳунармандни чақириб, унга берилган имтиёзни тан олмай, 523 минг сўм даромад солиғи тўлатган. Ҳолат юзасидан Республика солиқ қўмитасига мурожаат қилганимда, аввал вилоятга мурожаат қилинг, масала ҳал бўлмаса, кейин Республикага қайта чиқасиз дейишди. Аммо вилоят солиқ бошқармасининг мен билан боғланган ходими қўпол муомала қилди. Муҳтарам Президентимиз қарори ижросини таъминлашда амалий кўмак сўрайман”.

Ва бу эътиборингизга бугун ҳавола қилинган бешта мактубнинг сўнггиси эди

Кўрсатувимизга келаётган изохларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

Тағин ўқинг
8 март 2023
Клара Цеткин хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаол курашчи эди. Унинг исми Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш билан узвий боғлиқдир. ...
10 май 2017
Андижон вилоятидаги туман мактаблари ходимлари йўл бўйида жойлашган аҳоли хонадонларини тозалашга бириктирилган. Ўқитувчиларнинг маълумот беришича, бу юмушларнинг барчаси хокимият ...
3 январ 2020
Анимация (мультфильм) қилишнинг қимматлиги боис 3 январь куни Рассом Тузнинг «жума ваъзи» Элтуз ютуб каналида эфирга берилмади. Бу форматдаги ...
12 январ 2021
Андижон шаҳридаги автобус бекатларидан бирида тўшакка ўраниб, устидан целлофан ёпиб ўтирган бир кишига дуч келдим. Ўша куни ҳаво одатдагидан ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...