Асосий мавзулар
25 январ 2024

Президент администрацияси марказидаги ёлғон тендерлар

Суратдаги бу шахсни танийсизми? Танимаган бўлсангиз, ҳозир ипучи бераман: 5600 сўм?

– Эсладингизми? ….

Ҳа, топдингиз! Бу ўша «2020 йилда Ўзбекистонда кунига 5,600 сўм ишлаб топган одам камбағал эмас” деган мулозим!

Бу мулозим – Президент Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов.

Бундан уч йилу икки ой муқаддам, 2020 йилнинг ноябрида Кун уз нашрига берган видеоинтервьюсида «Ўзбекистонда кунига 5,600 сўм ишлаб топган одам камбағал эмас” деб, ижтимоий тармоқда кулгига қолганди.

Обид Ҳакимовнинг бу гапи мемга айланди. Ўзбекистонликлар президент маслаҳатчиси ўринбосари даражасидаги амалдорни “реалликдан узилганлик”да айблашди.

Ҳакимов бошқарадиган марказ илмий ходими кейинчалик суҳбатда ҳажв қилинаëтган жумланинг «контекстдан узиб олингани»_ аслида бу рақам камбағалликни ўлчашнинг илмий методларидан бирига мисол қилиб келтирилганини билдирди. Аммо, кеч бўлганди…

Обид Ҳакимовнинг гапи ўзбек тарихига реалликдан узоқлашишга мисол тариқасида кирди.

Аммо, бугун гап 5600 сўм ҳақида эмас. Бугун гап 2 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ ҳақида.

Экранга яқинлашиб олинг, сизга бугун Президент Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимовнинг 2 миллард сўмдан кўпроқ маблағни қандай сарфлаётганини сўзлаб берамиз.

Хулосани эса ўзингиз чиқарасиз! Демак, бошладик…

Экранда кўриб турганингиз ҳужжат шу йилнинг 23 январида кучга кирган харид комиссиясининг протоколи.

Комиссия раиси ўша 5600 сўмчи — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов.

Тендер “Сўровномалар ўтказиш хизмати” учун ўтказилган. 

Бошланғич нархи 186 млн сўм.

Бу тендерда ULTRAFAST LINE ва YAGONA SUG`URTA MARKAZI масъулияти чекланган жамиятлар иштирок этиб, ULTRAFAST LINE MCHJ 168 млн сўм  нарх таклиф қилиб, ғолибликни қўлга киритган.

ULTRAFAST LINE MCHJ нинг раҳбари — Юлдашев Сардор Бехзодович.

Ушбу протоколда YAGONA SUG`URTA MARKAZI MCHJнинг СТИРи деб  307 835 331 кўрсатилган. registr.stat.uz маълумотига кўра, ушбу СТИР «TELE SALE SERVICE» МЧЖга тегишли.

Очиқ манбалардаги маълумотларда «TELE SALE SERVICE» МЧЖнинг аввалги номи YAGONA SUG`URTA MARKAZI MCHJ бўлган.

Шунингдек, YULDASHEV SARDOR BEXZODOVICH ушбу МЧЖнинг 33 фоиз улушига эгалик қилганлигини кўриш мумкин

Соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, эгалари бир шахс бўлган икки ширкат тендерда қатнашган ва улардан бири  – ULTRAFAST LINE MCHJ – ғолиб чиққан.

Бу Элтуз аниқлаган ягона ҳолат эмас.  Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан «Сўровномалар ўтказиш хизмати учун» дея ўтказилиб келинган умумий суммаси 2 млрд сўмдан зиёд танловларнинг барчасида «ULTRAFAST LINE» МЧЖ ғолиб деб топилган.

Ушбу танловларда рақобатчи сифатида иштирок этиб, мағлуб бўлиб келган «QUICK LINE COMMUNICATION» МЧЖнинг раҳбари эса YUSUPOVA IRODA VAXABOVNA ҳисобланади.

Айни шу шахс (биринчи ҳолатда ютқазиб берган) «TELE SALE SERVICE» — (тендер протоколида YAGONA SUG’URTA MARKAZI дея эски номи ёзилган) МЧЖнинг ҳам раҳбаридир.

Барча тендерларда ғолибликни қўлга киритган «ULTRAFAST LINE» МЧЖнинг раҳбари YULDASHEV SARDOR BEXZODOVICH эса бир вақтлар айни шу TELE SALE SERVICE» МЧЖнинг 33 фоиз улушига эгалик қилган.

Хуллас, 2020 йилда Кун узга интервью бераркан, Ўзбекистонда 5600 сўмга яшаш мумкин деган Президент Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлган корхоналар билан тендер ўтказган ва ҳар гал бир ширкат ғолиб чиққан.

Хулоса қилишдан олдин жаноб Обид Ҳакимовга саволлар бермоқчимиз: Нега ҳар гал тендерда фақат икки ширкат иштирок этган? Ўзбекистонда бошқа ширкат йўқми? Ушбу икки ширкатга бир шахс  – Йўлдашев Сардор эгалик қилганидан ёки қилишидан хабарингиз борми? Нега ҳар гал фақат YULDASHEV SARDOR BEXZODOVICH эгалик қилган ширкат – “ULTRAFAST LINE» МЧЖ  ғолиб чиққан? Сардор Беҳзодовичнинг Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига,  қолаверса, шахсан сизга қандай алоқаси бор? Сиз барча тендерлар шаффоф ўтказилган деб ҳисоблайсизми?

Ва ниҳоят, жаноб Ҳакимов, агар сир бўлмаса айтинг, 2 миллиард сўмлик тендердан шахсан сизга неча сўм откат бўлган?  Биз сизни айблаётганимиз йўқ, шунчаки сўраяпмиз. Жавоб учун Элтуз сизга минбар беришга тайёр. Фақат илтимос, 5600 сўм дея кўрманг….

Элтуз уйдаги гапни кўчага олиб чиқади. 

Тағин ўқинг
8 декабр 2017
5 декабрь куни 51 ёшли тадбиркор Олим Сулаймонов оқлов ҳукми билан озод қилинди. Президентга видеошикояти ортидан 9 ой қамоқда ...
26 сентябр 2020
Ўзбек эстрадаси хонандаси ва кинолардаги турли роллари билан актриса сифатида танилган 34 яшар Муниса Ризаева очиқ кийинганлиги сабабли ижтимоий тармоқларнинг радикал диндор ва муҳофазакор ...
14 феврал 2022
Бу ҳикоя Қорақалпоғистондаги туркман қишлоғида туғилган жамоатчилик фаоли ва блогер Жумасафар Дадабоев ҳақида. 2016 йилда, ҳали у жамоатчилик фаолияти ...
17 апрел 2018
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевнинг Қирғизистонга ташрифи пайтида унга суиқасд қилишда айбланиб, 15 йилга қамалган 30 яшар Достонбекнинг отаси Хурсандбек ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...